Trust and support


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Ҳикоялар тўплами
188
Ташқарида ҳеч қандай садо эшитилмасди. Хотини 
туртиб қўйгач, қўлидаги валетни ўртага ташлаб ўй-
инга қайтди.
Йиғилганлар унча паст бўлмаган овозда суҳбат-
лашарди, онда-сонда пичинг ва ҳазиллар орасида 
кулгу ҳам қўшилиб турарди. Герб эса шошилмасдан 
сокинликда сигара чекарди. Соат тунги тўққизга 
бонг чалди.
– Биз бу ерда мазза қилиб ўтирибмиз, – деб юбор-
ди, Герб Томпсон, оғзидан сигарасини оларкан ўй-
чан қараб қолди, – ҳаёт эса… роса ғалати-да.
– Нима? – деб сўраб қолди жаноб Стоддард.
– Йўқ, шунчаки ўзим, биз бу ерда ўтирибмиз, ҳа-
ётимиз ҳам бир маромда ўтяпти, аммо қаердадир 
миллиардлаб одамлар ҳам яшашда давом этишяпти.
– Ҳа, оддий бир гапда.
– Яшаябмиз… – Сигарани тиши билан чайнай 
бошлади, – бир марта яшаймиз, ҳатто оиламиз ҳам. 
Баъзан шундай бўладики, сени қучоғига олган инсон 
минглаб километр узоққа улоқтириб ташларкан.
– Жуда қизиқарли мушоҳада, – мақтаб қўйди хо-
тини.
– Мени унчалик тушунмадинг, – босиқлик билан 
тушунтирар, бир зум аччиқланмас, айбдорликни 
ҳам ҳис қилмасди. – Ҳар биримизнинг ўз эътиқоди-
миз мавжуд. Ич-ичимизда яшовчи ва ўзгаларга асло 
ўхшамайдиган митти ҳаётимиз бор. Мен шуни айт-
моқчиманки, ҳозир уйимизда мазза қилиб ўтириб-
миз, аммо қаерлардадир ҳозир минглаб одамлар бу 
оламдан кўз юмишмоқда. Кимдир саратон касали-
дан, кимдир эса ўпка шамоллашидан, яна биров эса 
юрак етишмовчилигидан ҳалок бўлмоқда. Аниқ би-
ламан, қаердадир, ҳозир АҚШнинг қай бир бурчаги-
да аллаким машинасида вафот этди.


Атиргул ўғриси
189
– Негадир кераксиз мавзуда гаплашяпмиз, – 
тўнғиллади хотини.
– Бошқа одамлар нималар ҳақида ўйлашаркин, 
нималардан сиқилишаркин, қандай яшашадию ва 
қандай ўлишларига қизиқмай қўйганмиз. Токи ўз 
ажалимиз келгунича унинг эшик тақиллашитиши-
ни кутамиз. Ҳозир юмшоқ креслоларда ястаниб ол-
ганча яйраяпмиз-у, биздан ўттиз мил олисдаги эски 
бир уйда эса эртага тирикманми, дея энг яқин ода-
минг ёвуз бир даҳшат билан олишиб ётибди.
– Герб!
У сигарасини чуқур тортиб пуфлади, хиралашган 
нигоҳида қарталарга эриниб қаради.
– Кечирасизлар, – У сигаранинг адо бўлган сопи-
ни тишлаганча. – Менинг юришимми?
– Ҳа, сеники.
Ўйин янгитдан бошланди; қарталар шарақлаши, 
шивирлашлар, сокин суҳбат…
Герб Томпсон шу ўтиришида жуда ҳам ҳорғин 
кўриниб кетди. Телефон жазава билан жиринглади. 
Томпсон шу қадар гўшакка қараб отилдики, сал қол-
са гўшакнинг симини узиб оларди.
– Герб, амаллаб сенга уландим-а. Яхши ўтириб-
сизларми, Герб?
– Ҳа, яхши. Нима бўлди?
– Меҳмонлар кетдими?
Жин урсин, икки соатдан буён шу ерда…
– Валақлашиб, кулишиб қарта ўйнаб ўтирибсиз-
ларми?
– Ҳа-да, қиладиган ишимиз йўқдек…
– Сен эса бироз тажангсан, ўн центлик сигаранг-
ни чекиб ўтирибсан-а?
– Ҳа, ҳар доимгидек, аммо…
– Яхши-ку, – деди. – Худойим, соғ омон бўлай-
лик-да. Қанчалар сен билан бирга ўтиришни хоҳла-


Ҳикоялар тўплами
190
ётганимни билсанг эди. Эҳ, ундан кўра мен нималар-
ни англаб етганимни билмаганинг яхши. Хоҳлардим 
албатта… ҳа майли, яна нималарни истамас экан бу 
зорманда кўнгил…
– Аҳволинг яхшими?
– Ҳозирча таслим бўлганим йўқ. Ошхонада ўти-
рибман. Шамол энди асосий девор ортидан ҳужумга 
ўтяпти. Бунисига ҳам тайёрман. Агар ошхона забт 
этилса, дарров ертўламга тушиб оламан. Эртага-
ча чидаб беради, деб ўйлайман. Менга етиб олиши 
учун бутун уйни текислаб ташлашига тўғри келади. 
Аммо ертўлам жуда зич ва пишиқ. Унинг кучи ет-
майди, деб умид қиламан. Ҳа-я, менда белкурак ҳам 
бор. Агар ертўлага кирадиган бўлса, янада чуқурга 
кириб кетишим мумкин…
Негадир гўшакни ҳар хил увиллашлар овози бо-
сиб кетди.
– Ниманинг овози бу? – титраганча сўради Герб 
Томпсон.
– Бу-ми? Ўн икки мингта тинчимаган бўронла-
ру етти мингта вайронакор ўрамалар, уч мингтадан 
ошиқ бўронлар овози бу. Мени эшитиб зерикиб кет-
мадингми? Биласанми, бунинг ҳаммаси мана шу қат-
тол шамолнинг акс-садолари. У аввал жонини олган 
қурбонларининг тафаккури ва руҳи билан озиқла-
нади. Ўшаларнинг эвазига жон сақлайди. Ҳамма 
овозларни ютиб юборади-да, ўзи ягона манфурга 
айланади. Қитъалару маконлар оша минг йиллар-
дан бери қурбон бўлганларнинг оҳу зори мана шу 
биргина шамолда мужассам. Эй Худо, зап ажойиб 
достон ёзиш мумкин эканда!
Гўшакни оҳу фарёдга ўхшаш садолар тутиб кетга-
нида ортидан хотинининг овози эшитилди.
– Герб, қаердасиз?
– Шамол йилдан-йилга кучайиб, донолашиб бор-



Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling