Trust and support


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Ҳикоялар тўплами
174
Бу муҳаббат қиссаси эди. Ўтмиш тубидаги бу 
воқеалар ҳали ҳам тўла ёдимга тушмас, ўзимни 
гўё учиб кетган қушнинг ҳидини сезиб ер кавлаёт-
ган овчи итидек ҳис қилардим. Бироқ хотирамдаги 
туман аста-секин тарқалиб, кўз олдимда қизнинг 
қиёфаси намоён бўла бошларди. Тўсатдан, ракета 
портлагани каби, қулоқларимда унинг фамилияси 
жаранглади: Мадмуазел де Мандал. Ана ўшанда бари 
ёдимга тушди. Бу ҳақиқатан ҳам энг оддий муҳаббат 
қиссаси эди. Мен бу одамни учратган вақтимда у де 
Мандел хонимни севар ва тўйлари бўлишига ҳам 
яқин қолганди. Ўша вақтлар у менга завққа тўлган 
бахтли инсон каби кўринарди. Поезднинг ҳаракати 
таъсирида силкиниб кетаётган, ҳамроҳимнинг хиз-
маткори жойлаштирган юкларга кўзим тушди. Хиз-
маткор ҳануз купеда юргандек, қулоғим остида яна 
унинг овози жаранглади.
«…ҳаммаси шу ерда: ширинликлар, қўғирчоқ, 
барабан, ўйинчоқ милтиқ ва ғоз жигаридан тайёр-
ланган паштет».
Туйқус хаёлимда ўша воқеалар яна қайта жон-
ланди. Бу ҳолат худди пулсизликка ёинки жисмоний 
ҳалокатга йўлиққанига қарамасдан тузилган никоҳга 
ўхшарди. Демак, мадмуазел урушдан мажруҳ бўлиб 
қайтган ҳарбий зобитга ўз ваъдасига содиқ қолган 
ҳолда турмушга чиққан. Бу менга ҳақиқатан чирой-
ли ва, шу билан бирга, оддий туюларди: гўё бу воқе-
адаги қурбонлар ва муаммо ечими худди кино ва те-
атр саҳналаридагидек эди. Бундайин олийжаноблик 
ва бағрикенглик ҳақида эшитган ёки ўқиган вақтинг 
беихтиёр ўзинг ҳам яқинингнинг қувончга тўла хур-
сандчилиги учун қурбон бўлишга тайёр эканлигинг 
ҳақида ўйлайсан. Лекин бошқа бир кун ҳамроҳим-
нинг ишлари чатоқ бўлгани учун кимдандир муқар-
рар қарз сўраши ҳақида ўйлаганимда одамнинг руҳи 


Атиргул ўғриси
175
шундайин аянчли афсусларга тўлиб кетади.
Тўсатдан хаёлимда биринчи фикр ўрнини янги 
фикр эгаллади: балки улар уруш бошланиб, бу бахт-
сиз ҳодиса рўй бергунига қадар турмуш қуриб ул-
гиргандир. Кучли ва навқирон ҳолда урушга кетиб, 
оёқсиз ҳолда қайтган, қўзғалмаслик ва кучсиз ғазаб га 
маҳкум этилган ва семизликдан қочиб қутула олмай-
диган бу инсонга таскин бериш, ғамхўрлик қилиш 
учун ҳам итоаткорлик билан, иложсиз шу ҳаётни қа-
бул қилгандир.
Унинг бахтли ёки аксинча эканлигини билишга 
бўлган қизиқишим тобора ортиб борар, у айтмаса 
ёки айтишни истамаса-да, агар унинг қиёфасида бу 
акс этганида, балки билиб олган бўлар эдим.
У билан гаплашган ҳолда бу ҳақда ўйлашни да-
вом эттирдим. Биз бир-икки оғиз сўз алмашдик. Бу-
юмларни қўйишга мўлжалланган тўрга кўзим туш-
гач, яна миямда фикрлар айлана кетди: «Унинг учта 
фарзанди борлиги шубҳасиз: ширинликларни у ра-
фиқасига, қўғирчоқни қизалоғига, барабан ва ўйин-
чоқ милтиқни ўғилларига ва ғоз жигаридан тайёр-
ланган паштетни эса ўзи учун харид қилган».
Қайта унга юзландим:
– Фарзандларингиз борми?
– Йўқ, – жавоб берди у.
Ўртада катта истиҳола келтириб чиқарганим 
учун бироз ҳижолат чекдим.
Мени кечиринг, хизматкорингиз ўйинчоқлар 
ҳақида гапирганида хаёлимга келганди бу фикр. Ай-
рим вақтларда одам эшитиб турса ҳам англамайди 
ва мушоҳада этмай туриб хулоса чиқаради.
У ним табассум қилиб, жавоб берди:
– Йўқ, мен ҳатто уйланмадим ҳам.
Ўзимни ниманидир эслашга уринаётгандек кўр-
сатардим.


Ҳикоялар тўплами
176
– Ҳаа, айтгандек, мен сизни таниган вақтда, янг-
лишмаётган бўлсам, сиз де Мандал хонимга унашти-
рилган эдингиз.
–Ҳа, жаноб. Хотирангиз кучли экан.
Мен таваккал қилган ҳолда, гапиришда давом эт-
дим.
– Мен кейинроқ де Мандал хонимни бошқа жа-
ноб билан турмуш қургани ҳақида ҳам эшитган 
эдим. Ким эди-я…?
У хотиржам ҳолда унинг фамилиясини айтди:
– Жаноб де Флереля.
– Ҳа-ҳа, айнан. Шу хабар баҳонасида сизнинг яра-
ланганингизни ҳам эшитгандим.
Унинг кўзлари аллақачон қизариб кетган, дўмдоқ 
ва доимий қон қуйилиши таъсиридаги қизғиш юзи 
янада қуюқ тус олганди. У тийраклик ва фавқулодда 
жўшқинлик билан жавоб берар, гўё ўзи бой берган 
ишни ҳимоя қилишга уринар, кўзлари ва юраги ал-
лақачон мағлуб бўлган бўлса-да, у ўзгалар кўз ўнгида 
ўзини ғолиб кўрсатгани ҳаракат қиларди.
– Аслида ҳам, унинг исми менинг исмим ёнида 
тилга олиниши нотўғри эди. Урушдан оёқсиз қайт-
ганимда ҳеч қачон у менинг рафиқам бўлишига рози 
бўлмаган бўлардим. Бунинг имкони бор бўлган тақ-
дирда ҳам. Инсон ўзининг олийжаноблигини кўрса-
тиш учун никоҳга кирмайди. Бу аҳд ҳар кунни, ҳар 
соат, ҳар дақиқа ва ҳар лаҳзани биргаликда яшаш 
учун тузилади. Бирор ким мен каби ногирон инсон 
билан ҳаётини боғлаган тақдирда, охири ўлим би-
лан якунланувчи қийноқларга ўзини маҳкум этган 
бўларди. Мен барчасини тушунаман, чегараси мав-
жуд бўлган қурбонлик ва ўзни фидо этишдан завқла-
наман, буни қадрлайман. Лекин таскин бериб ўтиш 
учун ўзининг бутун ҳаётини, бахтга бўлган умидла-
рини, барча хурсандчилик ва орзуларини қурбон 


Атиргул ўғриси
177
қилишига йўл қўйиб беролмасдим. Хонамда ёғоч 
оёқларим ва қўлтиқтаёғимнинг тегирмон шовқинига 
ўхшаш овозини эшитган вақтим асабийлашганим-
дан, хизматкорни ҳам бўғиб ўлдириб қўйишга тайёр 
тураман. Тушуняпсизми? Қандай қилиб ўзимнинг 
бардошим етмаган ҳолатни унга раво кўраман? Сиз-
нинг ўзингизга шу ёғочоёқларим ёққан бўлармиди?
Орага сукунат чўмди. Нима дейишим мумкин? 
Унинг ҳақлигини кўриб турардим. Мен уни қора-
лашим, таҳқирлашим, ҳеч қурса ноҳақ ҳисоблашим 
мумкинмиди? Йўқ. Барчаси умумий, ижтимоий қо-
идалар ва реаллик билан ўз ечимини топган ва бу 
менинг шоирона саволимни қаноатлантирмаётган 
эди. Бу қаҳрамонлик гўзал қурбонликни талаб этар-
ди. Айнан мана шу қурбонлик ва фидоийлик менда 
етишмас ва бу бирдан ўзимдан хафсаламни пир қил-
ди. 
– Жаноб де Фрелернинг фарзандлари борми? – 
саволга тутдим.
– Ҳа, қизи ва икки ўғли бор. Ўйинчоқларни улар-
га олиб кетяпман. Умуман, улар менга нисбатан 
жуда яхши муносабатда.
Поезд Сен-Жермен қиялигидан ўтиб борарди. 
Туннелдан ўтгач, вокзалга етиб келиб тўхтади.
Мен ўзимнинг ёрдамимни таклиф этмоқчи ва 
маж руҳ зобитга тушишида кўмаклашмоқчи бўл-
дим. Ва шу вақт орасида эшик очилиб, икки қўл уза-
тилди.
– Салом, қадрли Ревалъер!
– Ў-ў, салом, Фрелер!
Эркакнинг ортида табассум қилганча гўзал аёл 
турарди. У қўлқоп тақилган қўлларини, саломлаш-
ган каби, силкиб қўйди. Унинг ёнида қувончдан сак-
раётган қизалоқ турар, иккита ўғли купе юқориси-
даги тўрдан отаси тушираётган буюмлар ичидаги 


Ҳикоялар тўплами
178
ўйинчоқларга интиқ кўзларини тикиб турарди.
Ревалеър перронга тушган вақти болалар ўзлари-
ни унинг қучоғига отишди. Кейин барча биргаликда 
йўлга тушди. Қизалоқ бўялган (лакланган) қўлтиқта-
ёқнинг бир бурчини ушлаганча, худди катта бир дўс-
тининг қўлидан тутган каби унинг ёнида кетиб бо-
рарди.

Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling