Trust and support
Рус тилидан Наврўза МАҲАММАДХЎЖАЕВА
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Рус тилидан Наврўза МАҲАММАДХЎЖАЕВА
таржимаси Атиргул ўғриси 179 ШАМОЛ Рей Бредбери, АҚШ Ўша кеч соат беш яримларда телефон жирингла- ди. Декабр ойи эмасми, Томпсон гўшакни кўтарга- нида аллақачон қоронғу тушганди. – Алло. – Ўзингмисан, Герб? – Ҳа, Аллин, сенмисан? – Хотининг уйдами? – Уйда. Нима гап ўзи? – Жин ургур. Герб Томпсон гўшакни ҳотиржам тутиб турарди. – Тинчликми? Овозинг бошқача. – Кечаси меникига келгин. – Меҳмон кутаётган эдик. – Меникида тунаб қолсанг бўларди. Хотининг ўзи қачон кетади? – Бир ҳафтадан кейин, – жавоб қилди Томпсон. – Огойода ўн кунча бўлади. Қайнонам касал, ўшанда сеникига бораман. – Бугун келсанг яхши бўларди. Ҳикоялар тўплами 180 – Қанийди. Меҳмон бор, кетсам хотиним нақ ўл- диради. – Келсанг, барибир, яхши бўларди – Ўзи нима гап? Яна шамолми? – Йўқ… йўқ. – Ростини айт, шамолми? – яна тирғалиб сўради Томпсон. Бироз иккиланишдан сўнг гўшакдан овоз эшитилди. – Ўша, шамол. – Ойдин кеча, шамол деярли йўқ! – Йўқ, етарлича, ана деразага бошини урди, ана пардаларни тортқилади. Бу етарлимасми? – Менга қара нега ўзинг кела қолмайсан, – деди Герб Томпсон чароғон меҳмонхона полидан кўзини узмай. – Йўқ, йўқ. Жуда кеч, кўчада мени тутиб олиши мумкин. Ер юткур йўл ҳам жуда узоқ. Юрагим дов бермайди, аммо раҳмат, ўттиз мил йўл бор-а. Раҳ- мат. – Уйқу дори ичиб ёт. – Бир соатдан бери эшик оғзида турибман, Герб. У ғарб тарафдан бостириб келяпти. Булутлар уюри- дан бири ажралиб чиқди. Муқаррар бўрон туради, сезиб турибман. – Бўпти, фақат уйқу дори ичишни эсингдан чиқарма. Ҳа, истаган вақтингда қўнғироқ қилишинг мумкин. Хоҳласанг бугуннинг ўзида ҳам. – Истаган вақтда-я? – у сўради. – Бўлмасамчи. – Майли, қўнғироқ қиламан, аммо келсанг яхши бўларди-да. Йўқ, сени балога йўлиқишингни иста- майман. Менинг энг яқин дўстимсан-ку, жонингни хатарга қўйишни ҳохламайман. Яхшиси, бу қийин- чиликларга ўзим рўпаро бўла қолай. Кечир, безовта қилдим. Атиргул ўғриси 181 – Э-э-э. Ахир дўстлармиз-ку! Ундан кўра, айт-чи, бугун нима қилмоқчисан? Яхшиси ўтир ва бирор нарса ёзишга ҳаракат қил. – Герб Томпсон меҳмон- хона залида оғирлигини бир оёғидан бошқасига ол- ганча. – Анави Ҳимолайингу Шамоллар водийсига қўшилиб барча бўрону ўрамаларингдан чалғирми- динг. Ва қарабсанки навбатдаги чала қолиб кетган китобингни янги бобини тугатиб олардинг. – Уриниб кўраман. Балки фойдаси тегар, яна бил- мадим. Таваккал. Шунча гапимни тинглаганинг учун катта раҳмат! – Ҳечқиси йўқ. Бўпти гаплашамиз. Хотиним кеч- ки овқатга чақиряпти. – Герб Томпсон гўшакни илиб қўйди. Столга чўкди. Хотини унинг рўпарасига ке- либ ўтирди. – Аллин қўнғироқ қилдими? – хотини қизиқиб сўради. У бошини ирғиди. – У учун уруш йиллари Ҳимолайда оғир кечган- лигини биласан-ку, – деди Герб Томпсон. – Наҳот сиз унинг ўша ғалати водий ҳақидаги чўпчагига ишонасиз? – Буни шу қадар ишонч билан сўзлаб берганки. – Гап йўқлигидан тўқиб чиқарган ҳаммасини… Бу эркакка ҳам ҳайронман, тоғма-тоғ юриб ҳар хил эртаклар ўйлаб топади-да, сўнг ўзини ўзи қўрқитиб юради. – Бўралаб қор ёққан эди. – Аслидачи? – Ёмғир ҳам ёғиб турган… Бу ёқда дўл ҳам, ша- мол ҳам ҳамма-ҳаммаси бирваракайига ўша водий- да бўлган. Аллин менга жуда кўп бора сўзлаб берган. Роса мароқ билан айтиб берарди-да ўзиям… Қаёққа қарама даҳшатли булутлар гирдоби эмиш, бутун во- дий момақалдироқдек гумбурлармиш. – Қанақасига, – хотини ишонмай сўради. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling