Trust and support
Инглиз тилидан Қандилат ЮСУПОВА
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Инглиз тилидан Қандилат ЮСУПОВА
таржимаси Ҳикоялар тўплами 166 МЕНИ ҚЎЛЛАРИНГДА КЎТАРИБ ОЛ Киран Кумар, Ҳиндистон Ў ша куни уйга борсам, ра- фиқам дастурхон тузаганча мени кутиб ўтирган экан. Мен унинг қўлларидан тутиб гап бошладим: – Сенга бир гапни айтишим керак. У жимгина ёнимда ўтириб қулоқ тутди. Мен унинг кўзларида дард шарпасини сездим. Кейин бу гапни унга қандай айтаман, дея ўйлаб қолдим. Ле- кин айтмасам ҳам бўлмасди. Гап шундаки, мен у билан ажрашмоқчи эдим. Айтмасам ҳам у тушун- ди. Гапларимни тинглаб, бир туки ҳам қилт этмади, сўнгра секин сўради: – Нега? Мен ўзимни эшитмаганга солдим. Индамаганим учун у ранжиди. Кейин ичидаги бор алам билан ҳай- қирди: – Эркакнинг иши эмас бу! Ўша куни биз гаплашмадик. У ўйларди, биламан, оиламизга нима бўлди, нега барчаси бундай тугади, дея ич-этини кемиряпти. Лекин мен бу саволга жа- Атиргул ўғриси 167 воб беролмасдим. Кўнглим Дью исмли қизни суйиб қолган, фақат унга талпинардим. Хотинимни эса ортиқ севмай қўйгандим. Фақат раҳмим келарди, хо- лос. Ўзимни айбдор сезганим учун ажрашиш қоғо- зида унга уйимизни, машинамизни, ишимдаги маб лағимнинг 30% ини қолдиришимни айтдим. У қоғозни кўздан кечирди-да, йиртиб ташлади. Менга 10 йил ҳаётини бағишлаган аёл бирдан бошқа ин- сонга айланиб қолганди. Мен унинг ўтган умрига, меҳнатига ачинсам-да, гапимдан қайтмасдим: Дью- ни жуда севардим… Ниҳоят, хотиним кўз олдимда ҳўнграб йиғлаб юборди… худди кутганимдек. У болалар алами ке- либ йиғлагандек тўйиб йиғларди. Бир неча ҳафтадан бери ажралиш ҳақида ўйлаб келаётганимнинг азоб- ли нуқтаси эди бу. Эртаси куни уйга жуда кеч қайтдим. Хотиним столда ўтирганча нималарнидир ёзиш билан банд эди. Кечки овқатни емаган бўлсам-да, тўғри ётоққа кирдим ва тезда ухлаб қолдим. Чунки бугун Дью билан кўришиб, роса сайр қилган ва толиққандим. Тунда уйғонганимда хотиним ҳали ҳам столда ўша алфозда ўтирарди. Унга эътибор бермагандек бў- либ, яна уйқуга кетдим. Эрталаб унга ажрашиш қоидаларини тушунтир- дим: у мендан ҳеч нарса олишни истамади, бироқ ажрашиш учун бир ой муҳлат сўради. У мана шу бир ой ичида ҳеч нима бўлмагандек одатий ҳаёт кечири- шимизни таклиф қилди. Уни дарров тушундим: шу ой ўғлимизнинг имтиҳонлари бор эди, биз туфайли хаёли бўлинишини аёлим истамасди. Таклиф мен- га маъқул келди. Бироқ унинг бошқа талаблари ҳам бор экан. У мени тўй кечамиз уйимизга қандай кўта- риб олиб кирганимни қайта кўрсатиб беришимни Ҳикоялар тўплами 168 сўради. Мен бир ой ичида ҳар куни шу ишни так- рорлашим лозим экан. Бу мушкул бўлмаса-да, мен уни телба бўлаёзди, деб ўйлардим. Бирга ўтадиган сўнгги кунларимиздан у рози бўлиши учун унинг бу тентакона таклифини қабул қилдим. Дьюга эса хотиним биздан ҳеч нима таъма қилмаслиги, ҳатто игна ҳам олиб кетмаслигини айт- дим. У бўлса роса кулди ва бу аҳмоқлик эканлигини таъкидлади. Хуллас, уни биринчи куни кўтариб уйга олиб кирганимда, иккимиз ҳам бесўнақай кўриндик. Ўғ- лимиз эса бизни чапак чалиб қаршилади: – Дадам ойимни кўтариб олди! Бу сўз менинг қалбимни тирнади. Ётоқхонадан чиқиб меҳмонхона бўйлаб уни кўтариб бораркан- ман, чамаси ўн метрлар у қўлларимда бўлди. Хоти- ним кўзларини юмиб олганча шивирлади: – Ажрашишимиз ҳақида ўғлимизга айтма. Мен бошимни қимирлатиб «хўп» дедим, нега- дир кайфиятим тушиб кетди. Ниҳоят, уни эшик ёнида пастга туширдим. У ташқарига – ишга бориш учун бекат томон кетди. Мен эса машинамни ҳайдаб офисга йўл олдим. Иккинчи куни эса уни анча енгил кўтардим. У ел- камга бошини қўйиб олди. Ундан келаётган ифорни беихтиёр эсладим. Охирги марта қачон унга тики- либ қарагандим, деб эслашга уриндим. У энди ёш қизча эмас. Юзига билинар-билинмас ажин тушган, сочлари ҳам рангини йўқотаёзганди. Турмушимиз ундан мана шу гўзаллигини тортиб олганди. Бир неча сония хотиним учун нима қилсам бўлади, дея ўйладим. Тўртинчи куни уни қўлларимга олганимда қал- бимда унга қандайдир яқинлик сездим. У менга ўн йилини бағишлаган аёл эди. Кейинги кунларда эса Атиргул ўғриси 169 бу илиқлик кучая борди. Албатта, Дьюга бу ҳақда айтмадим. Кун ўтган сари уни қушдек енгил кўта- рардим. Менимча, кучимга куч қўшиларди. Бир куни тонгда хотиним менга нима кийишим- ни танлаб бераётганди. Бир нечтасини қўлига олиб кўрди-ю, лекин дидига ўтиришмади. Чунки кийим- ларим кичик бичимда эди. Демак, семирибман. Унга боқдим: чўпдек озиб кетибди. Инсон қайғудан се- мирмайди, озади. Уни нега бунчалик осонгина кўта- раётганимнинг сабабини тушундим: ичи қайғудан бўм-бўш бўлиб қолибди. Мен бирдан унинг юзини қўлимга олиб, ўзимга қаратдим. Шу пайт ўғлим ки- риб қолиб, деди: – Дада, ойимни кўтарадиган вақтингиз бўлди. Ўғлим бу ҳолатга жуда ўрганиб қолган экан, ҳат- то ҳаётининг бир қисмига айланиб қопти. Хотиним «дадангни қучоқла», деб ўғлимни ёнимизга чорлади. Мен юзимни яширдим, чунки ҳозирги дақиқалар- да таваккал қарор чиқарадиган одам бўлганимдан афсусда эдим. Сўнг аёлимни кўтариб, ётоқхонадан чиқдим, ундан меҳмонхонага, сўнг эшик ёнига етдик. Тўйимиздаги каби бахтли сезардим ўзимни. Бир ой муҳлатнинг сўнгги куни келди. Мен уни кўтариб эшик ёнига бордим ва бирдан тўхтаб қол- дим. Ҳаётимиз ўзгаргандек туюларди. Дарҳол маши- нага ўтириб, офисга йўл олдим. Машинани қулф- лашни ҳам унутиб, иш кабинетимга шошдим. У ерда Дью ўтирган экан. – Кечир, Дью, бироқ мен ажраша олмайман. У менга қовоғини солиб қаради. Кейин ўшқира кетди. – Бир сўзлимисан ўзи? – бақирди у. – Кечир, мен ажрашишни истамайман. Менимча, биз бир-биримизга етарли эътибор қаратмаганимиз учун севгимиз жарликка бориб қолган. Бу дегани Ҳикоялар тўплами 170 севгимиз ўлди деганимас. Фақатгина кулни титиб ун- дан чўғ излаш ва уни алангалатиб туриш керак экан. Энди тушундим! Уни ҳар кун қўлларимда кўтариб олганимда ўша уни севган пайтларимга қайтгандек бўлардим. Аслида уни доим қўлларимда кўтариб юришим лозим экан. Дью энди уйқудан уйғондандек менга ҳайрат- ланиб боқарди. Кейин юзимга тарсаки туширди ва эшикни тарақлатиб ёпиб чиқиб кетди. Мен ҳам аста зиналардан пастга тушдим ва машинамга ўтирдим. Гул дўконига яқинлашганимда тўхтадим ва бир гул- даста ҳарид қилдим. Гулчи қиз гулдаста ичига солиб қўйиладиган қоғозга нима деб ёзишимни сўради. Мен айтдим: «Сени умримизнинг охиригача қўлла- римда кўтариб юраман, то кексайгунимизча». Download 2.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling