Trust and support


Инглиз тилидан Улуғбек РАҲМАТОВ таржимаси


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Инглиз тилидан Улуғбек РАҲМАТОВ таржимаси


Ҳикоялар тўплами
194
АЙТИЛМАГАН ТУЙҒУЛАР
Фиона Гобл,
Англия
П
итер аёлни дарров таниди, у 
шундоққина ёнгинасида турарди. Кўрган заҳоти қа-
дамини тезлатди, ундан узоқлаша бошлади. Аммо 
бир-икки одимдан сўнг беихтиёр ортига ўгирилди, 
аёлга зимдан тикилди. Аввалига аёл уни пайқамади. 
У дўкон пештахтасидаги буюмларни кузатиш билан 
овора эди. Питер аёлга яқинлашди ва саломлашиш 
учун қўлини узатди.
– Салом, Аманда,– дея гап бошлади у мулойим 
оҳангда.
Питернинг тўғри иш қилаётганига ишончи ко-
мил эди. Ҳа, у тўғри йўл тутяпти. Ўтган шунча йил-
лар давомида Питер аёл билан боғлиқ ширин хо-
тиралар ичра яшади: хоҳ бекатда бўлсин, хоҳ катта 
байрам зиёфатларида бўлсин, ҳар бир учрашув, ҳар 
бир лаҳза унинг хотирасида муҳрланиб қолган.
– Питер! – аёлнинг оғзидан исмини эшитгач
унинг юраги тез-тез ура бошлаганини сезди.
Аёл ҳам уни кўриши билан ўша уларни илк бор 


Атиргул ўғриси
195
учраштирган илиқ ёз оқшомларини ёдга олди. Ўша 
пайт иккиси ҳам 18 ёш эдилар. Бепаён Клавенден 
дарёси соҳили бўйлаб сайр қиларканлар, Питер бо-
шини қизнинг кўксига қўйганча усиз бир зум ҳам 
яшай олмаслигини айтганди.
– Мени таниганингдан ҳайратдаман, – деди Питер 
аёлнинг қўлидан тутиб.
– Наҳотки? – аёл майин жилмайди. Ахир, уни 
қандай танимасин? Шунча йилдан буён хаёлидан 
кетмаган бўлса! – Бу ерга бутунлай қайтмагандирсан, 
тўғрими?
– Ҳа, ҳалиям Лондонда яшаяпман.
Аманда Питерга зимдан тикилди. Деярли ўзгар-
мабди. Сочлари ўша-ўша. Фақат елкалари бироз 
кенгайган ва юзи ҳам сал тўлишганди.
– Дафн маросимига келгандим, – давом этди Питер, 
– отам… юрак ҳуружидан…
– Ҳамдардман.
Аманда Питернинг отаси ҳақида айтганларини 
эслади: йигит 18 га тўлгунча отаси уни тинмай кал-
такларди.
– Раҳмат, – деди Питер отасига нисбатан ҳеч қан-
дай туйғуни ҳис қилмаса ҳам. У фақат онасига ачи-
нарди. Шўрлик, отаси туфайли рўшнолик кўрмади.
– Ўйлашимча, сен ҳам бу ерда яшамаяпсан? – 
сўради Питер.
– Ҳа, мен ҳам Лондондаман. Эртага синглимнинг 
тўйи, шунинг учун келгандим.
Жуда яхши, табриклайман. – Питер 12 ёшли 
дўмбоққина қизни эслади. – Ота-онанг яхшими?
– Яхши, раҳмат.
– Шошилаётганинг йўқми?
– Йўқ, шунчаки айланиб юргандим.
– Ундай бўлса, қаҳвахонага кирсак нима дейсан?
Улар Габи қаҳвахонаси томон йўл олдилар. Ил-


Ҳикоялар тўплами
196
гари бу ерда икки соатлаб ўтириб суҳбат қуришар, 
кулишар, бир-бирини қўлидан тутганча келажак ор-
зулари ҳақида тўлиб-тошиб сўзлашарди.
Питер қаҳва буюрди.
– Шундай қилиб, Питер, халқаро мухбир бўл-
дингми? – сўради аёл йигитнинг саёҳат қилмокчи 
бўлган ерлари – Ҳиндистон, Марокко, Австралия 
давлатлари ҳақида эсларкан.
– Унчаликмас, хоҳ ишон, хоҳ ишонма, мен ҳозир 
судьяман.
– Касбинг ёқадими сенга?
– Ҳа, – алдади Питер, – Сен-чи, ўзинг истаганинг-
дек машҳур рассом бўлдингми?
Питер унинг чизган суратларини эслади. Йигит 
20 ёшга тўлганда Аманда ўзининг суратини чизиб 
унга туҳфа этганди. Питер суратни ҳалигача асраб-а-
вайларди.
– Йўқ, – аёл жилмайишга уринди. У берган сура-
тим ҳалиям турибдимикин, дея ўйларди. Ўзининг 
эса расм чизишни ташлаганига анча бўлди. Питер 
аёлнинг сочларига назар ташлади, бир-икки оқ ту-
шибди. Аммо барибир у гўзал эди.
– Нима билан шуғулланаяпсан, сир бўлмаса?
– Деярли ҳеч нима билан. Унчалик кўп нарсага 
эришганим йўқ.
– Демак, чизишни тўхтатгансан?
– Фақат эшик ва ромларни бўяйман, – кулди аёл.
Питер жилмайди. Аманда у билан коллежни би-
тирган йиллари кўча ўриндиқларида ўтириб расм 
чизганликларини эслади. Йигит унинг суратларини 
соатлаб томоша қиларди.
– Лондоннинг қаеридасан? – сўради аёл.
– Шимолида, ўзинг-чи?
– Жанубий қисмида. Ижарага уй олганман.
Аёлнинг ёдига тунов куни ётоғининг тагидан то-


Атиргул ўғриси
197
пиб олган мактублар тушди. Питернинг мактубла-
ри. Қайта-қайта ўқиб чиқди ўшанда.
– Оҳ, Питер! Мен ўша куни нега кетиб қолганим-
ни тушунмайман.
– Ҳаммаси жойида…
Питер ўша оқшомни эслади. Қиз доимий учра-
шув жойи – ўзларининг ўриндиқларига келмаганди.
– Биз ёш эдик. Бу ёшликка хос одат, – дерди Питер 
айтаётганларига ўзи ҳам ишонмай. У қизнинг уйига 
юборган хатларини эслади, Амандани қайтаришга 
уринарди. Питер ўшанда ҳаётида Амандага ўхшаган 
қизни ҳеч қачон учратмаслигини билганди.
– Сен ҳақсан, Питер. Мен энди борай…
– Тезда-я? Бугун бўшсан, деб ўйловдим.
– Ҳа-я,– аёл кўз ёшларини яширишга уринди. – 
Онамга тўй тараддудларида ёрдам беришим керак.
– Тушунарли. Балки телефон рақамимни олар-
сан.
– Майли.
Питер унга рақамини ёзиб берди. Аманда қоғоз-
чани сумкасига солиб қўйди.
– Раҳмат. Хайр.
– Хайр, Аманда…
Йиллар ўтди. Аманда тез-тез рақам йўқолиб қол-
мадимикин, дея сумкасини очиб, коғозчани текши-
риб қўярди.

Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling