Trust and support
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Атиргул ўғриси
149 пишга уринарди. Агар ҳамон ёлғиз кабинетида ўти- раверганида, илдизлар куб шаклида якунлашларига имкон берган бўларди. *** Уч кун аввал… Шаҳар аҳли бирма-бир касалхона палаталари ва дорихона омборларига кириб, халта-халта дори олиб чиқиб кетишарди. Илдизлар эса ўн битта хан- дақдан ўсиб чиқиб, деворларни ошиб, эски шаҳар- га киришга уринарди. Бош касалхона, дорихона ва клиникалардаги шифокорлар ва ҳамшираларнинг кўрсатмасига биноан одамлар дориларни тартиб би- лан териб чиқишди. Аввалига улар барча антибио- тикларни очиб, хандақлардаги илдизларга отишди. Ҳандақдан қуюқ сариқ туман гупура бошлаб илдиз- лар қимир этмай қолгач, одамлар хурсандчиликдан қийқиришди. Аммо кейин илдизлар шиша бошла- ди. Одамлар агар илдизлар шишиб портлаб кетса, яхши бўларди, деб умид қилди. Энг семиз илдиз қад ростлаб турарди. Шунда бош шифокор илдизга психотроп ва наркоз препаратларини укол қилиш- га буюрди. Бу суюқ дори орқали илдиз ҳамла қил- май туриб уни тинчлантириб, ухлатиб қўйишмоқчи эдилар. Улар қўлларидаги барча уколларни илдизга уришди – барбитурат, бензодиазепин, галотан, ни- трус окиси ва морфинни ҳам. Илдизнинг ғурраси чинданам муросага кела бошлади. Тинчлантирувчи нур юборилгач, улар кичрайди. Қизил, йўғон, ерга тўшалган гиламдек бў- либ турган илдизлар аста ҳандақ ичига сингдилар. Одамлар охиригача кута бошлашди. Ишончсизлик билан. Ҳали ҳеч ким хотиржам тортмаганди. Илдиз- лар ҳамон тирик эди-да. Бир дақиқалик ўлик сукунатдан сўнг сариқ ту- ман қизара бошлади ва янада қуюқлашди. Бир со- Ҳикоялар тўплами 150 ниядаёқ ол булутлар шаҳар осмонини қоплаб олди. Бу туман эмас, митти зарралар эди. Аввалига улар йиғилганларнинг бурни орқали ичига кириб олиш- ди. Одамлар қимир этмай қолди. Ҳаракатсиз. Улар гипнозланганча қизил зарралар Эски шаҳар сари сузиб кетаётганини томоша қилиб туришар- ди. Қадимий ҳаммом ёнида, марказда кичик ўсим- лик бор эди. Бу Иуда дарахти бўлиб, у зарралардан озиқлангангач, тез ўса бошлади. Бир неча соат ичида у шунчалик катта бўлиб кетдики, ҳаммом унинг соя- сида кўринмай қолди. Улар миллионлаб ғунча тугди ва очилди. Бу ҳақиқий мўъжиза эди. Ўзига тортувчи сирли куч шаҳар аҳли назоратини қўлга олди. Айрим одамлар дарахтга яқинлашишга куч топиб, уни кучли анестетиклар, десфлуран гала- тони, аналгетиклар бўлмиш гидрокодон, парацета- мол билан сўндиришга ҳаракат қилиб кўришди, до- риларни литрлаб дарахтга йўналган водопровод ва канализацияга куйишди, лекин дарахт улар кутган- дек портлаб кетмади, хужумга қарши туролди. Айнан ўшанда илдизлар Иуда дарахти атрофида ўша буюк Кубни қуришга киришишди. Илдизлар нақш каби тўр тўқирканлар, аслан бу дунёга тегиш- ли эмасдилар. Улар қандайдир ўзгача шаклда, қа- димий кўринишга эга бўлиб, нақшларда донолик мажассам, пухта ўйланган чизиқлар тортишар, ие- роглифлардан китоб ёзаётгандек таассурот қолди- рар, лекин бу ҳарфларни одамзот ўқий олмасди. Шу ондан бошлаб барча фуқаролар эсини йўқота бош- лади. Уларга барча шифохоналарни, клиникаларни ва дорихоналарни йўқ қилиш буюрилди. Иуда да- рахти ва куб бунинг уддасидан чиқарди. *** Мэр унга ёрдам бера оладиган бирор кимса то- полмади. У хотини ва қизи ҳақида қайғурарди. Нега Атиргул ўғриси 151 улардан ажралиб қолди? У қўлига бирор буюм олиб маршга қўшилишни истади. Илдизларга тегиниб кўрди ва чуқур нафас олди. Лекин илдизлар ва ту- ман унинг онгини заҳарламади. Илдиздан бир чим- дим юлиб татиб кўрди. Ҳеч нима. Балки унда имму- нитет бордир? Бу даҳшатнинг ўзи. Бу ерда ёлғиз ўзи севимли шаҳрини қутқариши керак. У эски шаҳар сари чопди. Девор ошиб улкан куб- га яқинлашди. Умумий манзарасини чамалаш учун юз метр наридан кузатди. Бирдан тушундики, оёқ остида ер йўқ экан, бу қизил илдизли тўшама эди. Илдизлар унга зарар етказолмаслигига амин бўл- гач, кубнинг ёнига бориб синчиклаб қаради. Унинг асосида улкан дарахт борлигини пайқади. Унинг диаметри олтмиш метрча бўлиб, атрофидаги барча иншоотларни бузиб ташлаганди. Бўйи эса тўрт юз метрдан ошган ва ҳамон ўсиб борарди. Мэр унинг марказига кириб олишга уринди, аммо бирор тирқиш тополмади. Сўнг иероглифлар- ни ўрганишга киришди. Ғалати тилда чиройли ҳус- ниҳат билан ёзилган митти ҳарфларни қўли билан ушлаб кўрди. Куб қаршилик қилмади. Балки шу ҳарфлар калитдир. Шаҳар раҳбари ва дарахт ўрта- сида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ эди, фақат ўртадаги мана шу китоб уларни боғлаши мумкин, аммо мэр уни ўқий олмайди. Шаҳар аҳли клиника ва шифохоналар атрофида йиғилишди. Улар бино йўлаклари, деворлар, пол- лар, томлар ва ертўлаларни вайрон қила бошлаш- ди. Қалин деворлар одамларнинг қўлидаги темир буюмларнинг урилиши оқибати заифлашиб йиқи- лар, улкан цемент бўлаклар гурсиллаб ерга қуларди. Девор босиб қолган одамлар тил тортмай ўларди, аммо оғриқни ҳис қилишмасди. Улар ҳашоратлар каби шифохонани босиб олишди. Ҳикоялар тўплами 152 Мэр осилиб кубнинг чўққисига чиқа бошлади. Марказдаги тешик икки метр энликда очиқ эди, аммо илдизлар дарҳол уни ёпишга киришди. Мэр шошилиб тешик ичига сакради. У қалин шохлар ва улкан гулбаргларга келиб урилиб пастга шўнғирди. Назарида, сира ерга етиб келмасди. У бошқа олам ўлчовида эканини сезди. Назоратини тиклаб, бирор новдани ушлаб қолишга уринди. У энг тагига бори- ши кераклигини тушунарди, шунда чора топилади. У ушлаб олган новда юқорилаб, мэрни ташқарига чиқариб юбормоқчи бўларди. У ўзини итараётган сирли кучга қарши чиқиб, кубнинг ичкари деворла- рини томоша қилишга киришди. Никосия узра нур сочаётган қуёш бу ерда ҳам ғира-шира тўлқинланиб турарди. У эътибор билан кузатди. Мана, ташқари- дан иероглиф каби кўринган ҳарфлар бу ерда тўғри турарди. Сўзлардан тузилган гаплар, сарлавҳалар юқоридан пастга қараб ёзиб чиқилганди. Бу жуда катта матн эди. Икки абцазни ўқиркан, сатрлар унга Инжилни ёдга солди. У қадимий юнон тилида, Апокалипсис Иоанна версиясида ёзилганди. Бу жумлалар у ўқи- ган китоблар – «Тақдир фариштаси», «От минган тулпор»дан фарқ қиларди. У туриб қолди. «Очил», – деди бақириб. Сўнг пастга қаради. У заминга яқин турарди. Охир-оқибат кубнинг тубсиз эмаслигини англади. Унинг тагида, юзлаб метр пастда осойишта Никосияни кўрди. Одатий шаҳар шовқини янграётган кўчалар, ўз манзилларига ошиқаётган машиналар, ишдан чиқиб, ҳарид қилгач, уйга шошаётган одамлар. У шаҳарга ҳайрат билан қарарди. У ерда шифохона- лар, клиникалар, дорихоналар йўқ эди. Кубнинг ичида муқобил реал ҳаёт ҳукм сурарди. Яхши ҳаёт. У савқи табиий билан бошқа бутоқларга қаради. Атиргул ўғриси 153 Бу ерда ёлғиз эмасди. Шохларда кўплаб одамлар ўтирарди. У шаҳарни қутқариб қоламан деб ёлғиз ўзи курашмагани аён бўлди. Бу ердаги ҳамма одам шунақа ўйлаган: қуролланган ва гипнозланган одам- лардан ажралиб, шаҳарни қутқаришга киришган. Улар шохларда ўтирганча пастдаги – тепадан кўра бахлироқ яшаётган ўз «мен»ларига ҳавас билан қа- раб туришарди. Мэр улар ичида хотини, қўшни шаҳар президенти, қизалоғи, шифокорлар ва ҳам- шираларни кўрди. Бу ер дўзах, қуйи эса жаннат эди. У хотини ва қизига қараб ҳайқирди, лекин улар эшитишмади. Баландроқ новдада тирмашаркан, чўнтагида мобил телефони турганини пайқади. Қў- лига олди. Ёқиши билан фейсбук тармоғидан хабар- лар кела бошлади. Улар охирги ой давомида йиғи- либ қолганди. Янгиликлар тасмасида эса қизи беш дақиқа аввал отаси билан тушган суратини жойла- ганини кўрди. Гўё шаҳарда ҳеч нима бўлмагандек. У сўнгги бор бақирди: «Агар мен ҳозир кўчада бўлсам, бу ерда ҳам бўлсам, пастда ҳам бўлсам, бу охир за- мон бўлса, унда мен кимман?». Унинг телефони нотаниш куй таратиб жирингла- ди. Download 2.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling