Trust and support
Рус тилидан Нодирабегим ИБРОҲИМОВА
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Рус тилидан Нодирабегим ИБРОҲИМОВА
таржимаси Ҳикоялар тўплами 146 ТЎР Христос Цайелис, Кипр А жойиб кунларнинг бирида Ўртаер денгизида жойлашган ороллардан бири – Никосия номли кичик шаҳарчада аҳоли барча ши- фохона, клиника ва дорихоналарни йўқ қилишга аҳд қилди. Шаҳар мэри бу ҳақда котибаси томонидан кў- чаларда одамлар намойишга чиқа бошлашганини айтганидагина хабар топди. У деразадан ташқари- га қаради ва чиндан ҳам йўлакларда бир тўда оло- мон шаҳарнинг шарқий тарафидаги Бош шифохона сари йўл олаётганларининг гувоҳи бўлди. Уларнинг қўлларида паншаха, болта, болға ва шу каби уйлари- дан топилган асбоб ускуналар бор эди. Мэр бугун нималар бўлаётганини англолмасди. Ғалати шаҳарнинг раҳбари ўзи эди. Бу шарманда- ли ҳолатга қарши чиқолмаётганини ўйлаб тутоқди. Агар ОАВ унинг шаҳар назоратини қўлдан бой бер- гани ҳақида бонг урса, нима бўлади? Бутун дунёга кулгу бўлган сиймога айланса-чи? У телбаланиб ўзи- Атиргул ўғриси 147 ни йўқотиб қўйди. Бош инспекторга қўнғироқ қил- ди, лекин офисда эмас шекилли, жавоб бўлмади. Мэрнинг ғазаби қайнади. Сўнг президент, бир нечта вазирлар билан боғланишга уринди, аммо натижа бўлмади. У мансабга ўтиргандан бери илк марта ўзи- ни ёлғиз ҳис қилди. Ҳокимият биносидан уч километр наридаги уму- мий шифохонадан одамларнинг шовқини эшитил- ди, бу ғалати истаклари ортидан аллақачон цемент деворларни ағдара бошлашганди. Мэр кабинетидан қочиб чиқиб, котибасининг хонасига отилди, аммо у ерда ҳеч ким йўқ эди. Ҳокимиятда ҳеч зоғ кўрин- масди. Ташқарига чиққач, ўз ходимларининг Мустақил- лик майдони сари кетаётганларини кўрди, гўёки кўринмас душманни маҳв этмоқчидек шаштлари бор эди. У бирдан Учинчи рейх ва унинг раҳбарига итоат қилиш ҳақда ўйлаб қолди. Чунки бу ерда ҳеч ким халқни муросага келтиролмаётганди. Назарида, қандайдир жамоавий онгости бошқарув кучи улар- ни назорат қилаётганди. Уларнинг асбоб ускуналаричи? У сассиз ойпа- растлар билан ёнма-ён кетаркан шу ҳақда ўйлар- ди. Улар сафида баланд пошнали туфли кийволган ва қўлида яқиндагина боғбондан сотиб олган оғир чўкични кўтариб олган хотини кетиб борарди. Қизи ҳам шу ерда, сал олдинроқда кетиб борарди. Мэр навбатга тизилгандек юриб бораётган одамлар ора- сини ёриб ўтиб, бошланиш қисмига етиб олишга уринди, саф бошида йўлбошчи борми-йўқми, бил- моқчи эди. Югурар экан, ҳеч ким унга эътибор қа- ратиб сўз қотмади. У одамларнинг қўлидаги темир буюмлардан энди чўчимасди. Мэр уларнинг сукут сақлаши ва тобе нигоҳларидан даҳшатга тушарди. Балки бу бир неча ойдан бери келаётган миллий Ҳикоялар тўплами 148 боғдаги илдизлар ҳақидаги минглаб шикоят хатла- ри билан боғлиқдир? У деярли ҳар бир хонадондан аномал ҳодиса ҳақида хабар қилинганини эслади, ҳатто квартиралардан қўнғироқлар бўлган, мактуб- лар йўллашган ва бу ғалати қизил илдизнинг уй қувурлари орқали ўсиб чиқиб гултувакларни бўғаёт- гани ҳақида айтишганди. Шаҳар аҳли атрофда ўсим- ликлар сўлаётганидан нолиган. Мэр парк оралаб, нариги кўчага ўтволди. Боғда барча ғуддалар ўлган, ғалати қизил илдиз уларни бўғиб қўйганди. Бирдан у илдизларни ҳаракатсиз эмаслигини пайқади. Улар секинлик билан кенгайиб борар, диққатлик билан кузатилса, бу митти тезлик- ни кўз илғаши мумкин эди. У йўлакда туриб ўнг ва чапга қаради. Барча илдизлар шаҳар марказидаги Мустақиллик майдони томон қулоч ёзиб борарди, бу баҳайбат қуртсимон илдизлар секинлик билан, аммо самарали кенгаярди. Ҳаракатлари унумли кечар, илдизлар кенгайган сари ғалати геометрик шакл га кириб борарди, гўё ниманидир қамраб ол- гандек. У аланглади. Девор ортидаги манзарани кўриб донг қотди. *** Кўрганларидан шошиб, бир дақиқа қимир этмай турди. Никосиянинг марказида, эски шаҳардан бир ярим км узоқликда жойлашган венециан девор ичи- да, илдизлар улкан куб бўлиб қад ростлаганди. Улар юқорилаб виқорли шакл ҳосил қилган, маънисиз идеограммалар тепага интилишарди. Улар ўзга сай- ёраликлар эди. Мени қўлга олишди, ўйларди мэр. Бежизга икки ой давомида кабинетимда михланиб ўтирмабман, қизим ва хотиним қўнғироқ қилса ҳам кўтармабман. У илдизларга тегиб кетмасликка ҳаракат қилиб югура бошлади. У ёрдам берадиган кимнидир то- |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling