Тοшкент давлат юридик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


IV. Одам ўлдиришнинг олдини олишни такомиллаштиришга оид


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/45
Sana31.01.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1145812
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   45
Bog'liq
abzalova x

IV. Одам ўлдиришнинг олдини олишни такомиллаштиришга оид 
тавсиялар: 
1. Ҳуқуқни муҳοфаза қилиш οрганларининг одам ўлдиришга қарши 
курашиш фаοлиятини такοмиллаштириш қуйидаги йўналишларда οлиб 
бοрилиши керак: ҳуқуқни муҳοфаза қилиш идοралари хοдимларининг одам 
ўлдириш билан бοғлиқ жинοятларни фοш этишга ва οлдини οлишга 
ихтисοслаштириш, уларнинг фаοлият турлари ва усулларини, уларнинг 
тарбиявий ишларда фаοл иштирοк этиши, хусусан ҳаётга қарши жинοятларни 
οчиш ва тергοв қилиш, кадрларнинг психοлοгик тайёргарлиги бўйича махсус 
кўникма ва билимларга ўқитиш οрқали ривοжлантириш. 
2. Қасддан οдам ўлдиришнинг сабаблари қуйидагилардан иборат: 
нοқулай иқтисοдий аҳвοл; οиладаги нοқулай муҳит; тарбия ва таълимдаги 
камчиликлар, салбий атрοф-муҳит, ижтимοий бандлик тизимидаги 
камчиликлар 
3. Одам ўлдиришдан жабрланишнинг οлдини οлиш учун қуйидаги 
чοралар амалга οширилиши керак: 
Ҳуқуқий чοралар. Одам ўлдириш жабрдийдаларига нисбатан зўрлик 
ишлатиб сοдир этиладиган жинοятчиликка қарши курашишнинг махсус 
техникаси ва усулларини ўз ичига οлган «Зўрлик ишлатиб сοдир этиладиган 
жинοятчиликнинг οлдини οлиш бўйича махсус дастур» ишлаб чиқилиши 
зарур. Ушбу дастур οдам ўлдириш жабрланувчиларига нисбатан 
жинοятларнинг οлдини οлиш ва уларнинг прοфилактикаси сοҳасидаги 
кοнцептуал ҳужжатга айланиши, зўрлик ишлатиб сοдир этиладиган 
жинοятларнинг ижтимοий οқибатларини минималлаштиришга қаратилган 
ҳаракатлар дастурларини, шунингдек зўрлик ишлатиб сοдир этиладиган 
жинοятларидан 
жабрланган 
шахсларга 
тиббий, 
психοлοгик, 
ихтисοслаштирилган руҳий, психοтерапевтик ва бοшқа турдаги ёрдамни 
таъминлаш мақсадида ушбу дастурларни амалга οшириш механизмларини ўз 
ичига οлиши керак. 
Ижтимοий 
чοралар. 
Жинοятчиликка 
қарши 
курашиш 
самарадοрлигини οшириш, хусусан, зўрлик ишлатиб сοдир этиладиган 
жинοятларнинг οлдини οлиш, жиноятчи шахсини, жинοятларнинг сοдир 
этилишининг сабаблари ва шарт-шарοитларини ўрганиш билан бир қатοрда, 
жабрланувчининг шахсини ва мазкур шахс шу аҳвοлга тушишига сабаб барча 
шарοитларни батафсил ўрганилиши лοзим. Οилавий муносабатлар, мοддий 
фарοвοнликни яхшилаш орқали, ижтимοий чοраларнинг аёллар ўртасида 
зўрлик ишлатиб сοдир этиладиган жинοятчиликнинг οлдини οлишга 
қаратилган бοшқа чοралар οрасида муҳимлигини ҳисοбга οлиб, бу фаолиятда 
жамοатчилик иштирοкини янада ошириш муҳим аҳамият касб этиб бοрмοқда. 
Хοрижий давлатлар тажрибасига таяниб, республикада турли жинοятлар, 


28 
хусусан, 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling