Туйназаров абдуғаффор абдубоқИ ЎҒли ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари ставкаларини оптималлаштириш
Download 222.38 Kb.
|
Дис. А.Туйназаров-15.06.19-1 07 2019
III. ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ
3.1.Тадқиқот дизайни Ҳукуматимизнинг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши (ПФ, 2017) бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларида ҳам кекса отахон ва онахонларимизнинг ишончли ижтимоий ҳимоясини таъминлашда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш истиқболларига аълоҳида тўхталиб ўтилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (ВМҚ, 2017) нинг тегишли норматив ҳужжатларида аҳолининг меҳнат стажини ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта тўловлари даврийлигини рўйхатга олиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу эса ўз навбатида Пенсия жамғармаси фаолиятининг барқарорлигига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади. Охирги йилларда мамлакатимиз пенсия таъминоти тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва пенсия тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари атрофлича таҳлил қилишни тақазо этади. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳқилиш Концепцияси лойиҳасида кишиларнинг турмуш даражасининг хавфсизлик модели ҳам асосланиши зарур. Бунинг учун пенсия суғуртаси тизимини янада ривожлантиришнинг асосий принциплари ишлаб чиқилиши керак. Бу принциплар қуйидагиларни назарда тутиши лозим: – биринчидан, пенсияларнинг миқдори пенсия суғуртаси фондига тўланган бадаллар миқдорига ҳамда кишининг меҳнат фаолияти давомида унинг пенсия суғуртасида иштирокининг давомийлигига боғлиқ бўлиши лозим. Бундай принцип эквивалентлик принципи деб аталади; – иккинчидан, пенсия миқдорининг оширилиши мамлакатдаги ўтача иш ҳақининг оширилишига мутаносиб равишда амалга оширилиши керак; – учинчидан, пенсия миқдори пенсионерларнинг муносиб турмуш фаровонлигини таъминлаб бериши учун етарли миқдорда бўлиши зарур. Пенсия таъминоти тизимини янада ривожлантиришнинг асосий мақсадларидан бири пенсионерга муносиб турмуш фаровонлиги ва ҳаёт даражасини таъминлаб беришдан иборат. Ушбу мақсадга эришиш учун: пенсия таъминоти тизимининг ҳуқуқий-меъёрий асосларини такомиллаштириш, янги таҳрирдаги “Пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонун ишлаб чиқиш ва қабул қилиш; илғор хориж тажрибалари асосида “Нодавлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, хусусий пенсия фондларининг барқарор ривожланишини таъминловчи, улар фаолиятини тартибга солишнинг самарали тизимини яратиш лозим. Дарҳақиқат, Пенсия фондларининг барқарорлигини таъминлашда аввало, уларнинг даромадларининг шакллантирилиши механизмларини такомиллаштириш, аҳолининг демографик ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда пенсия тайинлаш ёшини қайта кўриб чиқиш, пенсия фондига суғурта бадали тўлови қамровини кенгайтириш мақсадида аҳолининг пенсия миқдорини меҳнат қилган даври давомида амалга оширган суғурта бадали тўловига нисбатан адолатлилик принципларига мос равишда белгилаш механизмини ишлаб чиқиш ва аҳолига ижтимоий нафақалар тайинланиши юкини Пенсия жамғармасидан чиқариб бюджет томонидан қоплаш механизмини ишлаб чиқиш каби долзарб масалаларнинг ҳал этилиши юзасидан эконометрик таҳлил ва тасвирий статистика усулларидан кенг фойдаланиш асосидаилмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилган тадқиқотларни амалга ошириш тадқиқот дизайнини белгилаб беради. Download 222.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling