Туйназаров абдуғаффор абдубоқИ ЎҒли ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари ставкаларини оптималлаштириш


Download 222.38 Kb.
bet5/24
Sana10.10.2023
Hajmi222.38 Kb.
#1697247
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Дис. А.Туйназаров-15.06.19-1 07 2019

1.2. Тадқиқот мақсади ва вазифалари
Тадқиқот мақсади- мазкур диссертация ишининг мақсадибюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси даромадларини шакллантиришда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тўланадиган мажбурий ягона ижтимоий тўловва аҳолининг Пенсия жамғармасига ихтиёрий суғурта бадаллари ставкалариниоптималлаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот вазифалари сифатида қуйидагилар белгиланди:

  • Пенсия фондларининг ижтимоий-иқтисодий аҳамиятини ўрганиш;

  • бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси фаолиятининг ҳолатини таҳлил қилишва унинг ўзига хос хусусиятларини тадқиқ қилиш;

  • Пенсияфондларини даромадларини шакллантириш бўйича ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш;

  • Ўзбекистон Республикасида ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадалларини ҳисоблаш ва тўлаш тартибини таҳлил қилиш;

  • Пенсия фондларининг даромадларини шакллантиришга таъсир кўрсатувчи асосий омилларни аниқлаш ва таҳлил қилиш;

  • бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасигахўжалик юритувчи субъектларнинг ягона ижтимоий тўловлари ва фуқароларнинг ихтиёрий суғурта бадаллари ставкаларининг даромадларни шакллантиришгатаъсирининг эконометрик таҳлилини амалга ошириш ва таҳлил натижалари асосида Пенсия жамғармасини ривожлантириш истиқболларига қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.

1.3.Асосий тадқиқот саволлари

  1. Пенсия жамғармаси даромадларини шакллантиришга қандай омиллар таъсир қилмоқда?

  2. Ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадали ставкаларининг оптималлаштирилиши Пенсия жамғармаси даромадларига қандай таъсир кўрсатади?

  3. Пенсия жамғармасига ихтиёрий суғурта бадалларини рағбатлантиришда қандай механизмлардан фойдаланиш лозим?


1.4.Тадқиқот объекти ва предмети
Тадқиқот ишининг объектини Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва унинг молиявий-хўжалик фаолияти ташкил этади.
Тадқиқотнинг предметибюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси молиявий барқарорлигини таъминлашда ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадали ставкаларини оптималлаштириш жараёнида юзага келадиган иқтисодий муносабатлардан иборат.



Download 222.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling