Туйназаров абдуғаффор абдубоқИ ЎҒли ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари ставкаларини оптималлаштириш


Тадқиқот натижаларининг илмий-назарий ва амалий аҳамияти


Download 222.38 Kb.
bet6/24
Sana10.10.2023
Hajmi222.38 Kb.
#1697247
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Дис. А.Туйназаров-15.06.19-1 07 2019

1.5. Тадқиқот натижаларининг илмий-назарий ва амалий аҳамияти
Тадқиқот натижасида кутилаётган илмий натижалар қуйидагилардан иборат бўлади: бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси фаолиятининг молиявий барқарорлигини таъминлаш, самарадорлигини оширишга ва даромадларнинг шакллантирилишига таъсир қилувчи омилларни аниқлаш, мамлакатимиз аҳолисининг ўсиб бориши билан бир вақтда пенсия жамғармаси даромадларининг мутаносиб ошиб боришига, аҳолининг Пенсия жамғармасига бўлган ишончининг янада ортиши орқали ихтиёрий суғурта бадали тўловчилар қамровининг кенгайишига олиб келади булар эса ўз навбатида, пенсия таъминоти тизимининг молиявий барқарорлигига хизмат қилади.
Тадқиқот натижасида кутилаётган амалий натижалари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: Тадқиқот иши натижаларининг амалий аҳамияти шундаки, диссертациянинг илмий хулоса ва амалий тавсияларидан келажакда пенсия ва нафақаларни тайинлаш ҳамда миқдорини белгилаш, пенсия миқдорини индексация қилиш, даромадларни шакллантиришда ягона ижтимоий тўлов ставкаларини оптималлаштириш ва соддалаштиришга пировардида, пенсия жамғармасини молиявий барқарорлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкин.
Тадқиқотдаги хулосалар ва тавсиялар, ягона ижтимоий тўловлар ва суғурта бадали ставкаларини оптималлаштириш асосидапенсия фондини молиявий барқарорлигини таъминлаш орқали аҳолини ижтимоий ҳимоялаш ва пенсия тизими самарадорлигини оширишга ҳамда пенсия миқдорини реал инфляция даражаси кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда индексация қилиш орқали пенсия миқдорини оширишгахизмат қилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси фаолиятининг молиявий барқарорлаштиришга қаратилган чора-тадбирларини ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкин.
Тадқиқот усуллари. Тадқиқот ишида қиёсий таҳлил, кузатиш, индукция ва дедукция, сўров ўтказиш, SWOT таҳлил ва эконометрик таҳлил усуллариданкенг фойдаланилади.
1.6. Диссертация таркибининг қисқача тавсифи.
Магистрлик диссертацияси бешта боб, кириш, адабиётлар шарҳи, тадқиқот методологияси, таҳлил ва натижалар, ҳамда хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан ташкил топган. Тадқиқот ҳажми __ бетдан иборат бўлиб, __ та жадвал, __ та расмларни ўз ичига олган.


Download 222.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling