Туйназаров абдуғаффор абдубоқИ ЎҒли ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари ставкаларини оптималлаштириш


Download 222.38 Kb.
bet4/24
Sana10.10.2023
Hajmi222.38 Kb.
#1697247
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Дис. А.Туйназаров-15.06.19-1 07 2019

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР............................................



85
86






Келтирилган жадваллар рўйхати– магистирлик диссертациясида 9 та жадвал мавжуд.

Тартиб рақами

Келтирилган жадвал номи

Жойлашуви, бетда

4.1

Ягона ижтимоий тўлов ва мажбурий суғурта бадаллари ставкалари

50

4.2

Сингапур Пенсия фондига суғурта бадаллари тўловининг ёшга нисбатан табақалашуви

55

4.1

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг даромадларида Ягона ижтимойи тўловнинг улуши

59

4.3

Жаҳонда пенсионерлар бандлиги даражаси 65 ёшдан 69 ёшгача эркаклар ва аёллар (фоизда)

70

4.5

Таҳлил учун танлаб олинган кўрсаткичларнинг миқдор тақсимоти ва тасвирий статистикаси

74

4.6

Корреляцион матрица

75

4.7

Регрессия статистикаси

76

4.8

Дисперсион таҳлил натижалари

77

4.9

Регрессия таҳлили натижалари

77

Келтирилган расмлар рўйхати – магистрлик диссертациясида 9 та расм келтирилган.

Тартиб рақами

Келтирилган расм номи

Жойлашуви, бетда

2.1

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси даромадларининг шаклланиш манбаи

21

4.1

Ўзбекистон Пенсия таъминоти тизими

45

4.2

Иш берувчилар ва иш бажарувчилар томонидан тўлайдиган мажбурий тўловлар хисобига бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини молиялаштиришнинг меъёрий-хуқуқий асослар

49

4.3

Сингапур аҳолисининг демографик ҳолати

57

4.3

ЯИТ нинг умумий даромаддаги улуши%

59

4.4

БТПЖ Жиззах вилояти бўйича 20112018 йиллар давомида пенсия ва ижтимоий нафақа олувчилар динамикаси

63

4.5

БТПЖ Жиззах вилояти бўйича 2015-2018 йилларда пенсия ва ижтимоий нафақа олувчилар сонининг ўзгариш динамикаси

63

4.6

БТПЖ Жиззах вилояти бўйича пенсия ва ижтимоий нафақа олувчилар сонининг (шаҳар) туманлар кесимида ўзгариш динамикаси

65

4.7

БТПЖ Жиззах вилоятибўйича молиялаштирилган пенсия ва ижтимоий нафақа суммаси (млн сўмда)

66


КЕЛТИРИЛГАН ҚИСҚАРТМАЛАР:
БТПЖ - бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси;
ЖБПТ-Жамғариб бориладиган пенсия тизими;
ЯИМ – Ялпи ички маҳсулот;
ЯИТ – Ягона ижтимоий тўлов;
ЯИТС – Ягона ижтимоий тўлов ставкаси;
СБ – суғурта бадали;
СБС – суғурта бадали ставкаси;
ПФБ – пенсия фондини бошқариш;
ПФД – пенсия фонди даромадлари;
ПФХ – пенсия фонди харажатлари;
ИСБ – ихтиёрий суғурта бадали;
ТМЭК – тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари.


I. КИРИШ
1.1. Магистрлик диссертацияси мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги
Иқтисодий глобаллашув жараёнида ҳукуматимиз макроиқтисодий ва молиявий барқарорликни ҳамда иқтисодий ўсишни таъминлаш билан бир қаторда, аҳолининг кучли ижтимоий ҳимоя сиёсатини амалга оширмоқда. Зеро, мамлакатимизда 2019 йилнинг “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб ном олиши ва ушбу йилда мамлакатимизни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясидан келиб чиққан ҳолда давлат дастурининг қабул қилиниши ҳам бунинг яққол тасдиғидир
(ПФ-5635, 2019).
Бунда, албаттаДавлат пенсия таъминоти тизими асосий ижтимоий ҳимоя институти сифатида майдонга чиқади. Дастлаб пенсия таъминоти давлат томонидан тўлиқ кафолатланган бўлсада, кейинчалик иқтисодиётнинг трансформациялашуви натижасида ушбу соҳа авлодлар ўртасида даромадларни қайта тақсимлаш вазифасини бажармоқда. Пенсия таъминоти тизиминининг даромадларини шакллантириш билан бир вақтда, жамғарилган маблағлардан самарали фойдаланиш, уларни ўз вақтида ва тўғри тақсимланишини ташкил этиш, тизимли назорат ўрнатиш ва Пенсия жамғармасига суғурта бадали тўлови қамровини кенгайтиришда ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадали ставкаларини аҳоли даромадлари имкониятларидан келиб чиққан ҳолда оптималлаштириш муҳим аҳамият касб этади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқида ҳам ҳукуматимизнинг ижтимоий соҳага аълоҳида эътибор қаратилишига тўхталиб, қуйидаги фикрларни билдирди: “Ёши улуғ инсонлар, катта авлод вакилларига эътибор ва амалий ғамхўрликни кучайтириш, уларнинг пенсияларини ошириш, тиббий хизмат ва ижтимоий-маиший таъминотини яхшилаш бундан буён ҳам Президент учун, Ҳукуматимиз ва барча ҳокимликлар учун энг муҳим устувор вазифалардан бири бўлиб қолади. Шу мақсадда пенсионерлар, ёлғиз қария ва ногиронларга давлат кўмагини кучайтириш бўйича айни пайтда кенг қамровли чора-тадбирлар комплекси ишлаб чиқилди ва улар сўзсиз амалга оширилади” (Мирзиёев, 2016).
Шуни таъкидлашимиз жоизки, аҳолининг ўртача умр кўриш ёшининг узайиши ва натижада пенсионерлар сонининг ортиб бориши бевосита пенсия таъминоти тизимининг молиявий барқарорлигига таъсир этади. Шу нуқтаи назардан ҳам Пенсия жамғармаси даромадларини шакллантиришнинг асосини ташкил этувчи ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари ставкасини пенсия бадалининг ҳозирги қиймати ва уни келажакда тўловлар шаклида қайта тақсимлашда мазкур омилни истиқболдаги ҳолатини инобатга олган ҳолда оптималлаштириб борилишини тақоза этади.
Ҳукуматимиз томонидан аҳолини ижтимоий ҳимоялаш ва уларнинг даромадларини ошириш мақсадида Пенсия жамғармасига ЯИТ ва суғурта бадаллари тўловини оптималлаштириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2019 йил 1 январидан бошлаб ишловчилар томонидан Пенсия жамғармасига тўланадиган мажбурий суғурта бадали тўлови бекор қилинди, холбуки 2018 йилда ушбу кўрсаткич иш ҳақидан 8 фоиз ҳисобида ундирилар эди. Шунингдек, деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан Пенсия жамғармасига иш ҳақи ҳисобидан ўтказиладиган ягона ижтимоий тўлов ставкаси 15 фоиздан 12 фоизга туширилди.
Бизга маълумки, Пенсия жамғармасининг инвестицион фаолияти ривожланмаганлиги сабабли, ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадали бўйича тушумлар ҳажми Пенсия жамғармаси даромадларининг шакллантирилиши билан тўғридан-тўғри кучли боғлиқлик мавжуд. Шунинг учун Пенсия жамғармаси даромадлари барқарорлигини таъминлашда ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадали тўлови бўйича тушумлар миқдорини кўпайтириш энг муҳим омиллар ҳисобланади.
Мамлакатимизда пенсия таъминоти тизимига ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадали ставкаларининг оптималлаштириш юзасидан амалга оширилган ислоҳотлар натижасида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси прогноз маълумотларига кўра 2019 йилда 4.5 триллион атрофида пенсия жамғармасида харажатларни қоплаш учун дефицит юзага келиши хавфи юзага келиши кутилмоқда.
Шунингдек, бугунги кунда Пенсия жамғармаси олдида ечимини топиш зарур бўлган долзарб муаммолар юзага келмоқда, хусусан, мамлакатимиз аҳолисининг ўртача умр кўриш ёшининг муттасил ўсиб бораётганлиги, Пенсия жамғармасига суғурта бадали тўлови қамровининг пастлиги, иқтисодий фаол аҳолининг бор йўғи 30 фоизи атрофида суғурта бадали қамровига жалб қилинганлиги, чет элда ишловчи ва ўз меҳнат фаолияти билан банд бўлган аҳолини суғурта бадали тўловига жалб қилиш механизмларининг такомиллашмаганлиги, ишловчилар ҳисобидан тўланадиган суғурта бадали тўлови ўрнини қопловчи ихтиёрий суғурта бадалини рағбатлантирувчи механизмларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш ҳамда Пенсия жамғармаси даромадларини шакллантиришда ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадалига боғлиқликни камайтириш учун қўшимча даромад манбайи сифатида жамғарма маблағларининг инвестицион фаолиятини ривожлантиришнинг иқтисодий-молиявий механизмларини ишлаб чиқиш каби долзарб масаларнинг оқилона ечимини топиш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Республикамиз аҳолисининг ёш таркибида ёшлар катта салмоққа эга бўлишига қарамасдан кексаларнинг салмоғи барқарор даражада сақланиб қолмоқда. Мустақиллик йилларида аҳолининг ўртача умр кўриш даражаси тобора яхшиланиб, ўсиш тенденциясига эга бўлмоқда. Шу муносабат билан мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад аҳоли даромадлари ҳамда фаровонлигини оширишга қаратилмоқда. Мамлакатимизда Пенсия жамғармаси даромадларини барқарорлаштиришда олиб бораётган ислоҳотларда муҳим масала хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тўланадиган мажбурий ягона ижтимоий тўловва аҳолининг Пенсия жамғармасига ихтиёрий суғурта бадаллари ставкаларини такомиллаштириш ҳисобланади.
Мамлакатимизда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси орқали йўналтирилган харажатлар фақат ижтимоий эмас, балки иқтисодий аҳамиятга ҳам эгадир, чунки улар аҳолининг ҳамма қатламларига дахлдор бўлиб, меҳнат ресурсларининг бўлажак сифатини шакллантиришга хизмат қилади. Шунинг учун ҳам, айниқса аҳолининг кексалик чоғида ёки маълум сабабларга кўра меҳнат фаолиятини йўқотганда унга муносиб турмуш кечириш шароитларини яратиб берилиши ижтимоий ислоҳотларнинг бош мақсади ҳисобланади. Бу жараённи амалга оширишда, яъни аҳолининг муносиб турмуш кечиришини таъминлайдиган пенсия миқдорини белгилаш учун пенсия фонди даромадларини шакллантиришда ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадали ставкаларини оптималлаштириш масалалари аҳолининг даромадларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши ҳамда жамғарилган ресурсларни самарали бошқариш ва улардан фойдаланиш йўналишларини такомиллаштириш масалалари тадқиқот мавзусининг долзарблигини белгилаб беради.

Download 222.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling