Туйназаров абдуғаффор абдубоқИ ЎҒли ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари ставкаларини оптималлаштириш


-расм. Бюджетдан ташқари Пeнcия жaмғaрмacи дaрoмaдлaрининг шаклланиш манбаи


Download 222.38 Kb.
bet8/24
Sana10.10.2023
Hajmi222.38 Kb.
#1697247
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24
Bog'liq
Дис. А.Туйназаров-15.06.19-1 07 2019

2.1-расм. Бюджетдан ташқари Пeнcия жaмғaрмacи дaрoмaдлaрининг шаклланиш манбаи

Мамлакатимиз Президенти томонидан ишлаб чиқилган ва амалга оширилаётган кучли ижтимоий сиёсатнинг муҳим роли ҳам шундаки, бу сиёсат фуқароларнинг пенсия таъминотини доимо такомиллаштириб борилишини таъминламоқда. Бу борада сўнгги йилларда қабул қилинган қонунчилик актлари, фармонлар ва қарорлар аҳолининг кекса ёшдаги фуқаролар ҳамда ижтимоий муҳофазага муҳтож бўлган қатламларини қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг турмуш фаровонлигини оширишда катта аҳамият касб этмоқда. Бу ўринда шуни таъкидлаш лозимки, пенсия жамғармалари жамиятда ижтимоий барқарорликни таъминлашнинг муҳим воситаси бўлиб ҳисобланади. Ижтимоий барқарорлик эса – жамият ва давлат ижтимоий муассасалари барқарор фаолият юритиши ва барча соҳаларда ривожланишини таъминловчи асосий ички омиллардан биридир.


Пенсия жамғармаларининг ривожланиши ва мустаҳкамланиши ижтимоий-демографик омиллар - аҳолининг ўсиш суръати, туғилиш ва ўлим даражаси кўрсаткичлари, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларининг, шунингдек иқтисодиётнинг ривожланиш даражаси билан узвий боғлиқдир.
Хусусан, мамлакатимиздаги аҳолининг демографик таркибий тузилмаси ўзига хос бўлиб, унга кўра, дунёнинг барча ривожланган мамлакатларида кексалар сонининг аҳоли умумий сонидаги салмоғи ортиб бораётган бир пайтда, Ўзбекистонда бу кўрсаткичнинг ўсиш суръатлари бу мамлакатларникидан анча паст ҳисобланади ва Пенсия жамғармаси даромадларини шакллантириш нуқтаи-назаридан ўзига хос бўлган қулай вазиятни юзага келтиради. Шунингдек, аҳоли даромадларининг тармоқлар ва минтақалар бўйича табақаланиши, мамлакатимиз иқтисодий ривожланиши суръатларининг янада жадаллашуви муносабати билан Пенсия жамғармаси даромадларини шакллантиришнинг таркибий тузилмасида ўз аксини топади.


2.2. Эмперик адабиётлар шарҳи
Мамлакатимиз иқтисодиётини модернизациялаш ва янгилаш шароитида кучли ижтимоий сиёсатни амалга ошириш учун янгича амалий ва самарали усулларни қўллашни талаб этади. Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари тўловларининг оптимал миқдорларини аниқлаш, уларнинг ставкаларини аҳоли ва корхоналарнинг даромадларидан келиб чиққан ҳолда оптималлаштиришпенсия тизимини ислоҳ этишнинг асосий ва ажралмас қисмидир.
Пенсия тизими қонунчилик нормаларига амал қилинишини таъминлаш, суғурта бадалларини тўлашга бўлган рағбатни шакллантириш, пенсияларни тўғри тайинланиши устидан назорат ўрнатиш ва фуқароларнинг меҳнат стажини тўла ҳисобга олинишини таъминлашни суғурта бадаллари тўловчиларнинг персонификацияланган ҳисобини юритиш механизмини жорий этиш орқали амалга ошириш мумкин. Бу маълумотлардан кейинчалик пенсияларни тайинлашда, қайта ҳисоблашда ва тўлашда фойдаланиш мумкин.

Князькина (2015) тадқиқотларида таъкидланишича,“аҳолининг кексайиб бориши ва ёмонлашиб бораётган демографик ҳолат Пенсия фондларининг мавжуд ресурсларни самарали ҳисобга олиш ва тақсимлаш масалаларини олдинга олиб чиқади”. Пенсия жамғармаси бошқаруви олдида даромадларни шакллантиришнинг устувор вазифаларисифатида мажбурий пенсия суғуртаси учун суғурта тўловлари бўйича бюджет тушумларини олдиндан прогноз қилиш ва кутилаётган даромадларнинг хражатларга мутаносиблигини таъминлаш ҳисобланади.


Князькина (2015) тадқиқотларидаяна шуни таъкидлайдики, “Пенсия жамғармаси Кенгаши томонидан белгилаб қўйилган вазифани ҳал қилиш учун Россия Федерациясининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ суғурта бадалларини ундиришни режалаштириш, назорат қилиш, ташкил этиш ва рағбатлантириш билан боғлиқ масалаларни батафсил ишлаб чиқиш талаб этилади”.
Соловьев (а, 2013) тадқиқотларида таъкидлайдики,“аҳолининг демографик ўсиши ва макроиқтисодий рисклар юзага келиши мумкин бўлган бир шароитда, солидар-суғурта принципига асосланган пенсия тизимига хос бўлган пенсия формуласи кўпроқ “Баллик технология”га мос келади”. Бунда, пенсия миқдори ишлаган даври учун ҳисобланган меҳнат стажи даврийлигига эмас, балки унинг Пенсия фондига меҳнат фаолияти давомида тўлаган суғурта бадали тўловлари суммасидан келиб чиққан ҳолда пенсия миқдорини тайинлашга асос бўлади. Бу усулнинг мохияти шундан иборатки, Пенсия фондига ким кўп ҳисса қўшадиган бўлса, ҳақли равишда юқори пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлиши лозимлигини билдиради. Бу албатта адолатлилик принципларига мос келади ва Пенсия фондига кўпроқ суғурта бадали тўловини амалга оширишни рағбатлантиришга хизмат қилади.
Пенсия ҳуқуқларини “Баллик технология”бўйича баҳолаш усуллари пенсия тизимларида кенг қўлланилади, улар турли хил модификацияларда (Германия, Франсия ва бошқалар) биргаликда ижтимоий суғурта тамойилларига асосланади. Шу билан бирга, механизм пенсия ҳуқуқларини шакллантиришнинг миллий-тарихий хусусиятларини ва иқтисодий устуворликларни ҳисобга олишга имкон беради. Охирида балларни миқдорини аниқлашнинг муқобил танлови - тўпланган пенсия ҳуқуқларининг жорий қиймати акс эттирилади. Баллар одатда суғурта тизимида иштирок этган даврига (йил, ой) кўра ўлчанади. Шу билан бир қаторда, меҳнат стажи давомийлигининг миқдорий баҳоси хизмат узунлиги миқдорини ҳисоблаб чиқиш мумкин (Соловьев, б, 2013).
Рагинский (2005) тадқиқотларида мажбурий пенсия суғуртасининг янги моделларини таҳлил қилиш асносида, уларнинг асосий камчиликлариниқуйидагилардан иборат деб ҳисоблайди:
- меҳнат пенсиясининг асосий қисми ва уни молиялаштириш манбаи (федерал бюджетга киритилган ягона ижтимоий тўлов)суғурталанмаганлиги;
- уларни тақсимлаш ва молиялаштириладиган моделларга хос бўлган хавфларни ва уларни молиялаштиришнинг турли хил усулларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилиниши мумкин бўлмаган меҳнат пенсиясининг суғурта ва молиялаштирилган қисмларини ҳисоблаш учун бир хил формулага хослиги;
- меҳнат пенсия суғуртасининг суғурта қисмини ҳисоблаш учун нотўғри фойдаланиш, макроиқтисодий, демографик ва ижтимоий меҳнат омилларини тақсимлаш тизимининг молиявий барқарорлигига таьсирини ҳисобга олмайдиган шартли жамғарма ҳисобварағидаги формуланинг амал қилиши.
Пенсия тизимининг даромадларини ва пенсия миқдорини оширишга, айниқса пенсия тизимининг сармояси ҳисобига пенсия тизимининг тақсимланишида, жиддий захира, меҳнат ва иш ҳақи соҳасида давлат сиёсатидаги ўзгаришлар таъсир қилади. Бироқ таклиф этилган чора-тадбирлар узоқ муддатда пенсия тизимининг молиявий аҳволини барқарорлаштиришга, пенсионерлар учун муносиб турмуш даражасини сақлашга ва суғурталанган даромадларни пенсия билан алмаштиришга имкон бермайди.
Бундай шароитларда пенсия мажбуриятлари тузилмасини бутунлай қайта кўриб чиқиш ва вазиятни етарли даражада молиялаштиришни таьминлаш керак (яьни амалдаги актуар ҳисоблар асосида тариф сиёсатини амалга ошириш).
Тариф сиёсатини ишлаб чиқишнинг дастлабки шарти, ХМТ томонидан тавсия этилган пенсия учун “асосий” стандартларга эришишга йўналтирилган бўлиши керак.
Пенсия тизимининг тақсимлаш ва жамғаришқисмларида ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари ставкалари бир томондан суғурталовчининг жорий молиявий мажбуриятларини бажаришни, иккинчидан, ҳозирги қиймати келажакда нафақахўр учун муносиб турмуш даражасини сақлаш учун етарли бўлган пенсия шаклланишини таьминлаши керак.
Шу билан бирга, оқилона тариф сиёсати макроиқтисодий кўрсаткичлардаги параметрик ўзгаришларга (хусусан, иш ҳақи жиҳатидан) мос келиши керак.
Прудь (2014) тадқиқотларида аҳолининг демографик тузилмасида молиявий-иқтисодий беқарорликнинг замонавий шартлари ва салбий ўзгариш шароитида пенсия таьминоти тизими кўпгина муаммоларни ҳал қилишга хизмат қилмоқда. Бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида аҳолини ижтимоий химоялаш механизмларидан бири пенсия таъминоти тизимиҳисобланади. Лекин, шу ўринда айтишимиз жоизки, айрим ҳолларда пенсия ва нафақахўрларга берилаётган пенсия ва нафақалар миқдори аҳолинингетарли турмуш даражасини таьминлаш имконини бермайди.
Жумладан, турли мамлакатларда турлича пенсия моделлари қўлланилади.Ривожланган мамлакатларда классик, ижтимоий йўналтирилган ва либераллаштирилган пенсия моделлари мавжуд. Классик "Бисмарк модел" га (Германия, Испания, Франция) кўра, пенсия таьминоти пенсия тизимига иштирокчи томонидан тўланган бадал миқдори бўйича меҳнаткашларнинг пенсиячиларга пенсия таьминоти билан қайта тақсимланиши орқали амалга оширилади. Либерал-демократик "Беверидж модел" (Буюк Британия, АҚШ, Япония) нинг ўзига хос хусусияти ўртаҳол фуқароларга, хусусан, умумий солиқларни камайтириш орқали энг кам пенсия ажратилади. Ижтимоий йўналтирилган модел (Швеция, Норвегия, Дания) биргаликда ва маблағ билан таьминланган пенсия тизимининг белгиларини уйғунлаштиради.
Шуни таькидлаш жоизки, дунёда мутлақо бир хил пенсия тизими мавжуд эмас, уларнинг барчаси мамлакат иқтисодий ривожланиш даражасига, пенсия тизимининг таркибий тузилишига, молиявий ресурсларни шакллантиришга ва марказлашишга қараб ўзига хос хусусиятларга эга. Дунёнинг аксарият давлатлари пенсия таьминотининг аралаш моделидан фойдаланадилар.
Россияда пенсия таьминоти уч даража билан ифодаланади. Биринчиси тақсимлаш тамойилига асосланади, пенсия тўловлари асосий ва суғурта қисмларидан иборат. Асосий қисми иш ҳақи жамғармасининг 14 фоизи ҳисобидан шаклланади. Бу миқдор федерал бюджетга ва кейин Россия Федерациясининг Пенсия жамғармасига йўналтирилади, у нафақа пенсияларини ва меҳнат пенсиясининг асосий қисмини тўлаш учун ишлатилади. Пенсия суғуртаси қисми (иш ҳақининг 11-14 фоизи) тўғридан-тўғри Россия Федерацияси Пенсия жамғармасига йўналтирилади. У меҳнат пенсиясининг шартли-жамғаришқисмини тўлаш учун ишлатилади, унинг миқдори хизмат муддатига, пенсионернинг Пенсия жамғармасига тўловларига, мамлакатда ўртача иш ҳақига боғлиқдир (ПФРФ, 2019).
Пенсия тизимининг иккинчи даражали шахсий жамғариш тамойилига асосланади. Пенсия жамининг бир қисми (иш ҳақининг 2-6 фоизи) ходимнинг махсус шахсий ҳисобига ўтказилади. Келажакда тўловларнинг миқдори ходимларнинг бадалларига ва ходимлар мустақил равишда бошқариши мумкин бўлган пенсия таьминланган қисмини инвестициялашдан олинган даромадга боғлиқ: улар давлат бошқаруви компаниясида ёки нодавлат пенсия жамғармасига жойлаштирилиши керак.
Пенсия тизимининг учинчи поғонаси - асосан нодавлат пенсия жамғармалари томонидан амалга ошириладиган нодавлат пенсия таьминоти ва ихтиёрий равишда иштирок этиш принциплари асосида фуқароларга пенсия ёшида қўшимча даромад олиш имкониятини беради. Шундай қилиб, уч босқичли пенсия тизими Россия Федерацияси пенсия тизимининг барқарорлигини таьминлашга хизмат қилмоқда.
Буюк Британиянинг пенсия модели уч даража билан тавсифланади ва дунёдаги энг арзон нархлардаги бири ҳисобланади (FRIFLAYT , 2014).
Биринчи даража пенсия ёши бошланганда тўланган давлат пенсияси ва унинг миқдори хизмат муддати ва олинган иш ҳақига боғлиқ бўлмаган пенсия билан ифодаланади. Иккинчи даража хизмат йиллари учун давлат пенсия миқдорини ўз ичига олади, уларнинг миқдори хизмат муддатига ва ходимларнинг иш ҳақидан тушган маблағлар миқдорига боғлиқ. Давлат пенсия дастурида иштирок этишни истамаган тақдирда ходим қўшимча пенсия таьминотининг схемаларидан бирида иштирок этишга мажбурдир. Учинчи даража - бу суғурта компаниялари муҳим рол ўйнайдиган Буюк Британияда оммалашган нодавлат пенсия. Шахсий пенсия йиғиш усулларидан бири ходимлар ва иш берувчи ўртасидаги пенсия бадаллари ва пенсия тўловлари асосида амалга ошириладиган жамоавий битим тузишдан иборат. Таькидлаш жоизки, хусусий пенсия дастурларида иштирок этиш пенсияларнинг юқори даражасини олиш имконини беради ва пенсия бадалларининг миқдорини мустақил равишда белгилайди.
Palmer (2014) тадқиқотларида ҳам мамлакат пенсия тизимида суғурта бадаллари ставкалари ва даромадларининг шаклланиш манбалари хусусида тўхталади.Унинг фикрича, Швециядаги пенсия тизимининг асоси - бу ижтимоий ва пенсия тизимларини бирлаштирадиган ижтимоий йўналтирилган моделдир. Кўпгина ривожланган мамлакатларда бўлгани каби, Швеция пенсия тизими учта даражани қамраб олади.
Мажбурий тақсимлаш тизими доирасида иш берувчилар ҳам, ходимлар ҳам иш ҳақининг 16 фоизи миқдорида пенсия таьминотига суғурта бадаллари тўлайдилар. Келажакда пенсия бадаллари бўйича пенсия жамғармалари иш ҳақи ўсиши ва мамлакатда демографик ҳолат бўйича индексацияланади. Шуни айтиб ўтиш жоизки, Швецияда пенсия ёши эркак ва аёл учун 65 ёшда, аммо 60 ёшдан бошлаб қисман пенсия олиш мумкин, фақат унинг миқдори камроқ бўлиб, 65 ёшли пенсионернинг пенсиясининг 70 фоизи атрофида бўлади. Бунинг аҳамияти шундаки, пенсияга кечроқ чиқишини рағбатлантириш механизми сифатида қаралиши мумкин бўлади. Ушбу тажрибадан мамлакатимиз пенсия тизимида фойдаланиш ва уни амалиётга ҳам тадбиқ этиш масалалари пенсия тизимини ривожлантириш Консепцияси лойиҳасида ҳам инобатга олинган.
Иккинчи даражадаги пенсия таьминоти (мажбурий молиялаштирилган тизим) ходимларнинг иш ҳақидан шахсий Пенсия жамғармасидаги шахсий пенсия ҳисоб рақамига 2,5 фоиз миқдорида чегирма билан амалга оширилади. Бироқ, ходим шахсий пенсия фондини мустақил равишда танлаш имкониятига эга. Пенсия таьминоти учун давлат пенсия жамғармалари фаолиятини назорат қилади ва назорат қилади, инвестицион фаолиятни чеклаш, Молия вазирлиги томонидан ҳар йили ўтказиладиган молиявий аудитларни ўтказиш ва миллий парламентга пул маблағларини бажариш тўғрисида ҳисобот тақдим этиш. Швецияда учинчи даражали ходимларнинг тахминан 90 фоизини қоплайдиган ва ходим ва иш берувчининг жамоавий шартномалари билан бошқариладиган шахсий ихтиёрий йиғма пенсия дастурлари мавжуд (Palmer,2014).
Германия пенсия тизимининг хусусиятларини таҳлил қиладиган бўлсак, мамлакат аҳолисининг сони 82,5 миллион кишини ташкил этади, улардан 23,5 миллион нафари пенсионерлардир. Эркаклар ва аёллар учун пенсия ёши 65 ёшни ташкил этади, аммо 35 йил меҳнат стажига эга бўлган тақдирида 63 ёшга тўлган ишчилар пенсияга чиқишлари мумкин бўлади. Шу билан бирга, эркаклар учун кутилаётган умр кўриш давомийлиги 76 ёшни, аёллар учун эса 83 ёшни ташкил этади (Palmer,2014).
Германиянинг пенсия тизими одатда учта даражадан иборат. Биринчи мажбурий пенсия суғуртаси доирасида – давлат тақсимлаш пенсиясининг ҳажми хизмат муддати ва иш ҳақи миқдорига боғлиқ бўлиб, иш берувчилар ва ходимлар томонидан иш ҳақи фондининг 19,4% миқдоридаги давлат пенсия жамғармасига ажратмалар билан таьминланади. Корхоналар томонидан бериладиган нафақа – ихтиёрий пенсия таьминоти бўйича иккинчи даража бўлиб, у Германиядаги ходимларнинг қарийб 50 фоизини қамраб олади ва корхонанинг ўз ходимларига пенсия таьминоти тўғрисида мустақил қарор қабул қилишни таклиф қилади, бу эса ўз навбатида ходимларнинг профессионал пенсия дастурларида иштирок этишни таклиф қиладиган ўз-ўзини бошқарадиган таркибий тузилма яратади. Хусусан, корхона банк, суғурта ёки фонд жамғармаси томонидан ўзи берган иш ҳақини ходим билан келишилган иш ҳақи миқдорида тўплашни топширади. Пенсия миқдори хизмат муддатига, иш ҳақи даражасига ва компания фойдасига боғлиқ.
Харченко(2015) тадқиқотларида пенсия таъминоти тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни PEST таҳлилини амалга ошириш орқали баҳолаган. Пенсия ислоҳотларини, шу жумладан, иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, ҳуқуқий, технологик, экологик ва ҳоказолар стратегияларига кўплаб омиллар таьсир кўрсатади. Биз ушбу экологик омилларни PEST-таҳлил усули ёрдамида пенсия ислоҳотлари стратегиясига таьсирини аниқлашга ҳаракат қиламиз.Тадқиқот давомида олинган таҳлил натижалари сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий, экологик ва технологик аҳамиятга эга ташқи муҳитнинг ўзига хос жиҳатлари, 2030 йилгача мўлжалланган пенсия ислоҳоти стратегиясига салбий таьсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблайди.
Тадқиқотчилар Маматов ва Хамраева (2018) ларнинг тадқиқотларида охирги йилларда мамлакатимиз пенсия таъминоти тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва пенсия тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари атрофлича таҳлил қилинган ва муаллифлар томонидан ўз муносабатлари билдирилган. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳқилиш Консепцияси лойиҳасида кишиларнинг турмуш даражасининг хавфсизлик модели ҳам асосланиши зарур. Бунинг учун пенсия суғуртаси тизимини янада ривожлантиришнинг асосий принциплари ишлаб чиқилиши керак. Бу принциплар қуйидагиларни назарда тутиши лозим:
биринчидан, пенсияларнинг миқдори пенсия суғуртаси фондига тўланган бадаллар миқдорига ҳамда кишининг меҳнат фаолияти давомида унинг пенсия суғуртасида иштирокининг давомийлигига боғлиқ бўлиши лозим. Бундай принцип эквивалентлик принципи деб аталади;
– иккинчидан, пенсия миқдорининг оширилиши мамлакатдаги ўтача иш ҳақининг оширилишига мутаносиб равишда амалга оширилиши керак;
– учинчидан, пенсия миқдори пенсионерларнинг муносиб турмуш фаровонлигини таъминлаб бериши учун етарли миқдорда бўлиши зарур.
Пенсия таъминоти тизимини янада ривожлантиришнинг асосий мақсадларидан бири пенсионерга муносиб турмуш фаровонлиги ва ҳаёт даражасини таъминлаб беришдан иборат. Ушбу мақсадга эришиш учун: пенсия таъминоти тизимининг ҳуқуқий-меъёрий асосларини такомиллаштириш, янги таҳрирдаги “Пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонун ишлаб чиқиш ва қабул қилиш; илғор хориж тажрибалари асосида “Нодавлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, хусусий пенсия фондларининг барқарор ривожланишини таъминловчи, улар фаолиятини тартибга солишнинг самарали тизимини яратиш лозимлигини келтиришган.
Нурмухамедова (2018) ҳам тадқиқотларида Пенсия жамғармасининг молиявий барқарорлигини таъминлаш, унинг даромадларини шакллантириш масалаларига аълоҳида тўхталиб ўтгани ҳолда, Пенсия жамғармаси даромадларини шакллантириш механизмларини оптималлаштириш масалалаларини эътибордан четда қолдирган. Шунингдек, пенсия таъминотининг ҳолатига таъсир этувчи ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадали ставкалари каби омиллар ўрганилган ва унинг иқтисодий ва молиявий ҳолатини яхшилашга қаратилган тавсиялар баён қилинган.
Ўзбекистонда пенсия таъминоти аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизимининг муҳим таркибий қисмларидан биридир, чунки у деярли барча фуқароларнинг ҳаётий манфаатлари билан боғлиқдирки, фуқаролар меҳнатқобилиятларини йўқотганларида шу тизим орқали ижтимоий ҳимоя қилинади (Рустамов, 2018).
Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонунининг қабул қилиниши билан характерланди. Ушбу қонун ва ҳукумат томонидан қабул қилинган бошқа меъёрий ҳужжатлар амал қилаётган пенсия таъминоти тизимининг ҳуқуқий асосини ташкил этади. Бу қонуннинг моҳиятини пенсионерларнинг жамиятда тутган ўрни, уларни бозор иқтисодиёти шароитида ҳуқуқий ҳимоялаш, пенсия миқдорини бевосита меҳнат стажининг давомийлиги ва иш ҳақи миқдорига боғлиқлигини таъминлаш ташкил этади.
Жаҳон тажрибасини таҳлил қилиш тажрибалари шуни кўрсатадики, пенсия таъминоти манбаларини яратишнинг ҳозиргача икки усули мавжуд. Мазкур икки тизимни қуйидаги жадвал асосида солиштириш мумкин. PAYG (Pay-as-you-go) сўзининг луғовий таржимаси –“Ишлаётган экансан тўлаб қўй”. Дунёнинг қарийиб 80 та мамлакатида бу каби жамғармалар мавжуд. Масалан, Шимолий Африкада “Old Age Grant”, Янги Зеландиядаги “Supparannuation” дастурини мисол келтириш мумкин. Тизим шундай ишлайди. Фараз қилайлик, Т авлодпенсияга чиқди, унинг учун ТК1 авлод пенсия тўлайди, ТК1 учун эса ТК2ва хоказо. Демак ҳеч қандай фонд яратилмайди. Ҳеч ким ўзи учунтўламайди, ким пенсия фондига ажратма ўтказаётган бўлса, демак уўзидан олдин пенсияга чиққан фуқаронинг пенсия маблағлари манбаибўлиб қолади.Бироқ, айрим мамлакатлар шу тизим остида махсус инвестиционфондларни яратадилар. Масалан, Испаниядаги “Ижтимоий ҲимояРезерви”, Франциядаги “Пенсия резерв фонди”, Канаданинг “Пенсияфонди” (Supparannuation) инвестициялар орқали шаклланган бўлса,АҚШ ижтимоий ҳимояси АҚШ ғазна облигацияларига киритилганинвестициялар ҳисобига шаклланади (Қосимова ва Ботиров, 2014).
Хорижий тажрибалар шуни кўрсатадики, кексалар таъминотинимолиялаштириш механизмининг уч хил тури мавжуд (Қосимова, 2010):

  • барча мамлакатларда кенг тарқалган давлат бюджети тушумларданмолиялаштириладиган давлат пенсияларини тўлаш;

  • ихтиёрий ва мажбурий шахсий жамғарма режаларини амалгаошириш;

  • молиявий-иқтисодий инқироз, инфляция, жамғармаларни йўқотишгава қадрсизланишга олиб келадиган инвестицион рисклардан ҳимояқиладиган суғурта тизимини ривожлантириш.

Колечков (2018) тадқиқотларида Пенсия фондларининг даромадларини шакллантиришнинг асосий манбаи суғурта тўловлари эканлигини таъкидлайди. Пенсия жамғармасига суғурта тўловларининг миқдори турли мамлакатларда ўзгариб туришини ва у миллий қонунчиликка мувофиқ белгиланади ва 10% дан 30% гача оралиқдаги ставкалар ўрнатилади. ПФгадаромад базасини шакллантириш учун суғурта бадалини ҳисоблашда маьлум даромадлар ва тўловларни истисно қилиш кераклигини таъкидлайди.
Пирога (2016) тадқиқотларида Украина ижтимоий ҳимоя институтлари ва Пенсия фондига ЯИТ ва суғурта бадалларини оптималлаштириш юзасидан ўзининг муносабатларини билдиришган. Фуқаролик давлатининг энг муҳим элементи - фуқароларни пенсия ва касаллик имтиёзлари, ногиронлик, қаровчисини йўқотиш, оналик ва бошқаларни олиш ҳуқуқларини амалга оширишни кафолатлайдиган барқарор, самарали ижтимоий ҳимоя тизими мавжудлиги. Бунинг учун мақсадли давлат жамғармалари ташкил этилмоқда: Пенсия жамғармаси (ПФ), Ижтимоий суғурта жамғармаси, мажбурий тиббий суғурта жамғармаси (ҳали Украинада мавжуд эмас). Украина ижтимоий суғурта тизими учта алоҳида жамғармадан ташкил топган: вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик ижтимоий суғурта жамғармаси, саноат бахтсиз ҳодисалари учун ижтимоий суғурта жамғармаси ва ишсизлик учун мажбурий давлат ижтимоий суғурта жамғармаси.

Download 222.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling