Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат


Мустақил ишлар хусусий-дидактик мақсадининг тўртинчи типи


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/130
Sana17.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1552525
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   130
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va mahorat

Мустақил ишлар хусусий-дидактик мақсадининг тўртинчи типи ижодий 
фаолиятга омиллар яратишдир. 
Бундай ишларни бажаришдаги талабаларнинг билиш фаоллиги шундан ибо-
ратки, бунда талабалар муҳокама қилинаётган обект моҳиятига тобора чуқур 
кириб борадилар ва зарур бўлган янги, олдиндан номаълум бўлган ғояларни 
топиш ҳамда янги ахборотларни юзага келтириш тамойилларини ҳал қилиш 
учун зарур бўлган янги алоқалар муносабатларни ўматадилар. Бунда ҳар бир 
талаба вазифаларни бажаришнинг ҳамда босқичида ўзи яратиши лозим бўлган, 
унинг учун янги бўлган ҳаракатлар моҳияти у ёки бу ахборот характери устида 
бош қотиришга мажбур бўлади. 
Педагогикага оид адабиётларда мустақил ишларнинг қуйидаги турлари қайд 
қилинади: 
• 
намуналар бўйича мустақил ишлар; 
• 
реконструктив-вариатив; 
• 
евристик (қисман, ижодий); 
• ижодий тадқиқот. 


16 
 
Намуналар бўйича мустақил ишлар деганда типик вазифаларни ва турли 
машқларни намуна асосида ечиш тушинилади. Улар материални ўзлаштиришга 
омил бўлади, лекин талабаларнинг ижодий фаоллигини ўстирмайди. 
Реконструктив-вариатив мустақил ишлар нафақат билирнларнинг амалий 
тавсифномасини, балки билимлар тузилмасини қайта ишлаб чиқишни ҳамда 
масала ва муаммо кабиларни ечишда мавжуд билимларни жалб қилишни кўзда 
тутади. 
Евристик мустақил ишлар лекция, лаборатория, амалий машғулотлар, се-
минарларда қўйилган айрим масала ва муаммоларни ҳал қилиш билан 
боғлиқдир. 
Тадқиқий мустақил ишлар, тадқиқот муаммосини кўра олиш малакасини, 
уни мустақил ифодалай олиш, фаразни белгилаб олиш ва муаммонинг ҳал 
қилиниш режасини ишлаб чиқиш ҳамда уни ҳал қилишни мўлжаллайди. 
Ижодий тадқиқот ишлари. Бундай ишларда вазифа муаммоли вазиятнинг 
юзага келишини тақозо қиладиган шароит яратишдан иборат бўлади. Талаба ўз 
фаолиятида тайёр намуналардан озод бўлган ҳолда масаланинг ҳал қилиниш 
йўлларини қидиради ва тадқиқ қилади. Бундай ишлар сирасига эксперимент 
қўйиш, жиҳозлар, макетлар ва дастгоҳлами лойиҳалаш билан боғлиқ бўлган 
вазифалар киради. 
Шундай қилиб, мустақил ишлар, ўқитишнинг энг муҳим методи бўлиб, унда 
талабаларнинг машғулотларга тайёрланиш, олинган билим, малака ва 
кўникмаларини мустаҳкамлаш жараёнида уларнинг индивидуал фаоллиги 
ошади. 
Мустақил ишларни самарали ташкил етишнинг асосий шартлари 
қуйидагилардан иборат: 
• 
мустақил ишларнинг илмийлиги, унинг тадқиқий характери; 
• мустақил равишда ўз билимларини янада ошириб боришга бўлган 
эҳтиёжнинг шаклланиши; 
• 
мустақил ишлар вазифаларини индивидуаллаштириш; 
• мустақил ишларни ташкил этишга методик раҳбарлик қилиш. 
Олий мактабдаги ўқув жараёни мустақил таҳсилни ташкил етилишини ҳам 
кўзда тутади. Талабаларнинг мустақил таҳсили уларнинг ўз билимларини кен-
гайтириш ва чуқурлаштириш, мавжуд малака ва кўникмаларни такомиллашти-
риш ҳамда уларнинг янгиларини ўзлаштиришга бўлган интилиши 
сифатида қаралади. 
Мустақил таҳсилнинг асосий мақсади талабаларнинг шахсий ва касбий си-
фатларини 
ўстиришдир. 
Мустақил таҳсилнинг вазифалари: шахснинг интеллектуал имкониятларини 
янгилаш, уларнинг ғоявий-назарий савиясини ошириш, касбий маҳорати ва ма-
даниятини такомиллаштириш кабиларни ичига олади. 
Олий мактабдаги ўқув жараёни мустақил таҳсилга бўлган еҳтиёжни шакл-
лантиришга йўналтирилган бўлиши ва талабаларнинг ўз-ўзини баҳолай оли-


17 
шини, уларнинг тайёргарлигини, янги билимларни егаллашга бўлган онгли му-
носабатини аниқлаб бериши керак. Мустақил таҳсил бўйича машғулотларнинг 
изчиллигини ва мақсадга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида унинг режаси 
тузилади. 
Режага қуйидаги талаблар қўйилади: 
• 
режалаштирилаётган ишларнинг ҳажми ва олдинма-кейинлиги; 
• 
уларнинг бажарилиш муддатлари; 
• мустақил фаолиятнинг ҳар бир турига мақсадли кўрсатмалар бериш. 
Мустақил таҳсил жараёни унинг аниқ шакли, методлари ва усулларини қамраб 
олиши шарт. 
Мустақил таҳсилнинг асосий методи адабиётлар устида индивидуал иш-

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling