Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/130
Sana17.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1552525
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   130
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va mahorat

 
Ўқитиш методлари билимларни бериш усуллари сифатида қаралади ва та-
лабаларнинг илмий билиш фаолиятига раҳбарлик қилишга қаратилган бўлади 
ҳамда ўқув жараёнида олим педагогнинг талабаларга таъсир кўрсатишини 
шакллантиради. 
Ўрганиш методлари билим, малака ва кўникмаларни ижодий егаллашга 
ҳамда методик ва ғоявий-сиёсий еътиқодларни ишлаб чиқишга қаратилган та-
лабаларнинг илмий билиш фаолияти усули сифатида белгиланади. 
Олий мактабдаги таълим хусусияти ўқув жараёнини ташкил етишда кўринади. 
Мактаб таълими методларни белгилаш ва ўқитиш шаклларини ташкил қилишни 
тавсия этади. Олий мактабда эса ўқитиш методлари ва шакллари қўшилиб ке-
тади, яъни олий мактабдаги дарс бериш методи айни замонда ўқитишнинг 
ташкилий шакли ҳам ҳисобланади. Олий мактабдаги ўқитиш методлари ўзига 
қўшимча юкланма - машғулотни ташкил этишни ҳам олади. 
Олий мактабдаги ўқитиш методлари таснифи масаласи ўзининг долзарбли-
гини сақлаб қолади. Олий мактабдаги ўқитиш методлари таснифминг дидактик 
ёндашувлари, умумдидактик ёндашувларга монелик қилмайди, балки уларни 
ривожлантиради. Улар олий мактабдаги ўқув жараёнининг хусусиятлари
уларнинг дидактик вазифалари характерига асосланади. 
Олий мактабда ўқитиш ва ўрганиш методлари қуйидаги гуруҳлардан иборат 
кенг тарқалган таснифларга бориб тақалади. 
1.
Билимларни бериш, идрок этиш ва ўзлаштириш ҳамда эътиқодни шакл-
лантиришни таъминловчи методлар. Методларнинг бу гуруҳига лекция, тала-


22 
баларнинг мустақил ишлари, мустақил таҳсил олиш бўйича ишлар, ишлаб 
чиқариш жараёнларини кузатиш, маслаҳатлар, кўрсатма бериш, оммавий ахбо-
рот, программалаштирилган материалларни идрок этиш ва бошқалар киради. 
2.
Билимларни татбиқ этиш ва мустаҳкамлаш, малака ва кўникмаларни ҳосил 
қилиш ҳамда эътиқодни чуқурлаштириш методлари. Бу гуруҳга семинар, ама-
лий ва лаборатория машғулотлари, назорат ишларини бажариш, программа-
лаштирилган ўқитув кабинетларидаги машғулотлар ва ишлаб чиқариш амалиёти 
киради. 
3.
Билимлар, эътиқодларни шакллантириш ва талабаларнинг касбий тайёр-
гарлигини аниқлаш методлари. Бу ўқув жараёнининг рейтинг баҳолари, колло-
гиумлар, суҳбат ўтказиш, курс вадиплом ишлари лойиҳалари ҳамда давлат ат-
тестацияси натижаларини баҳолашдир. 
Бу тасниф конкрет материаллар имкониятларини белгиловчи енг муҳим си-
фатлар асосига қурилган. 
Биринчи гуруҳдаги шундай сифатларга билимларни идрок қилиш ва 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling