Турдиев У. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раис в б. Карабаев Ф
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
kichik-biznes-va-hususiy-tadbirkorlik-izhtimoiy-i-tisodiy-tara-iyotning-asosi
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ № 9, 2011
ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОМИКИ ларини мазмунан ўзгартиришга ҳаракат қилинди. Режали иқтисодиёт шароити- да асосан давлат мулки монополияси- нинг ҳукмронлиги ва бу муносабатларга ўта расмиятчилик билан ёндашув мулк- чилик муносабатларининг самарадорли- гини деярли йўққа чиқарган эди. Шун- га кўра, мамлакатимизда амалга оширил- ган иқтисодий ислоҳотларнинг марказий йўналиши кўп укладли иқтисодиётни яра- тиш, ўрта мулкдорлар синфини шакллан- тириш муаммоларига қаратилди. Иқтисодиёт нодавлат секторининг шак- лланишида мулкни давлат тасарруфи- дан чиқариш ва хусусийлаштириш жа- раёнларининг таъсири аҳамиятли бўлди. Бу борадаги ислоҳотларнинг мақсадга йўналтирилганлиги, ҳар томонлама асосланганлиги ва изчиллигини таъ- минлаш мақсадида ҳукумат даражаси- да мулкни давлат тасаруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури ишлаб чиқилиб, иқтисодиётнинг барча тармоқ ва соҳаларида босқичма-босқич амалга оширилди. Жумладан, 1991-2000 йиллар- да 83,5 мингдан ортиқ давлат мулки объ- ектлари хусусийлаштирилган бўлса, 2001- 2010 йиллар мобайнида 9 мингдан ортиқ давлат тасарруфидаги корхона ва объект- лар хусусийлаштирилиб, рўйхатга олинган корхоналарининг умумий сонида нодав- лат мулки корхоналарининг улуши деяр- ли 93 фоизга етди. Мамлакатимизда ҳақиқий мулк- дорлар синфининг қарор топиши жа- дал суръатларда амалга ошиб, тез орада ўзининг ижобий натижаларини кўрсатди. Ўзбекистонда иқтисодиётнинг нодавлат сектори аҳамиятли салмоққа эга бўлиб борди. Агар 1990 йилда республика ЯИМ умумий ҳажмида атиги 38,1 фоизи, жум- ладан саноат маҳсулотининг 10,4 фоизи, қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 65 фо- изи, чакана савдо айланмасининг 51 фо- изи иқтисодиётнинг нодавлат сектори- га тўғри келган бўлса, 2009 йилга келиб ЯИМ умумий ҳажмининг 81,3 фоизи, са- ноат маҳсулотининг 81,9 фоизи, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ва чакана савдо ай- ланмасининг 99,9 фоизи нодавлат сек- торига тўғри келди. Ушбу секторда банд бўлганларнинг улуши 1990 йилдаги 37,2 фоиздан 2010 йилда деярли 80 фоизга етди. Кичик бизнеснинг ихчамлиги, ҳаракатчанлиги, иқтисодий манфаатлар- ни нисбатан тўлароқ намоён эта олиши, бозор конъюнктураси ўзгаришларига тез мослаша олиши каби хусусиятлари унинг иқтисодиётни тубдан ўзгартиришда энг самарали ва қулай воситалардан бирига айлантирди. Мазкур соҳа тараққиёти учун алоҳида шарт-шароитларнинг яратили- ши, солиқ, божхона ва бошқа тўлов имти- ёзларининг белгиланиши, нисбатан арзон кредит ресурсларининг тақдим этилиши натижасида қисқа давр ичида кичик биз- нес корхоналарининг сони аҳамиятли да- ражада ошиб борди. Статистик маълумот- ларга кўра, 1992 йилда рўйхатга олинган кичик бизнес корхоналарининг сони ати- ги 16,5 мингтани ташкил этган бўлса, 2011 йилнинг 1 январь ҳолатига бу кўрсаткич (фермер хўжаликларидан ташқари) 231,7 мингтага етди, яъни 14 баравардан кўпроқ ўсди. Кичик бизнес ва хусусий тадбир- корликнинг аҳоли бандлиги даража- сини оширишдаги роли ҳам аҳамиятли ҳисобланади. Дарҳақиқат, тадбиркор ўз маблағларини ишлаб чиқариш соҳасига киритар экан, айни пайтда ўз даромадла- рини ошириш билан бирга жамият бошқа аъзоларининг ҳам иш ҳамда даромад би- лан таъминланишига моддий негиз ярата- ди. Мамлакатимизда бу борадаги фаоли- ят ҳам кенгайиб бормоқда. 2011 йилнинг 1 январь ҳолатига кичик бизнес ва хусу- сий тадбиркорликда банд бўлганлар сони 8639,3 минг кишини, шу жумладан, якка тадбиркорлар 6666,5 минг кишини, ки- чик корхона ва микрофирмадаги бандлар сони 1972,8 минг кишини ташкил этди. Мамлакатимизда 2009-2011 йиллар- га мўлжалланган Инқирозга қарши чо- ралар дастури доирасида иқтисoдий ўсишни таъминлаш, янги иш ўринларини ташкил қилиш, бандлик муаммoсини ҳал этиш, аҳoлининг дарoмадлари ва фарoвoнлигини oширишда тoбoра муҳим ўрин тутаётган кичик бизнeс ва xусусий тадбиркoрликни жадал ривoжлантириш, рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга алoҳида эътибoр қаратилмоқда. Бу тад- 39 Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling