Турдиев У. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раис в б. Карабаев Ф
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
kichik-biznes-va-hususiy-tadbirkorlik-izhtimoiy-i-tisodiy-tara-iyotning-asosi
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ № 9, 2011
ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОМИКИ учун деҳқон хўжаликлари, шунинг- дек давлат корхоналари негизида таш- кил қилинадиган акциядорлик жамият- ларидан давлат божи олинмайди. Бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларидан эса давлат божи белгиланган ставканинг 20 фоизи миқдорида ундирилади. Мамлакатимизда кичик бизнес субъ- ектлари учун яна бир қулайлик – 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбир- корлар учун солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ишларини амалга ошириш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби яратилди. Эндиликда микрофир- ма ва кичик корхоналар илгари тўлаб ке- линган тўртта тўлов – ягона солиқ, бюд- жетдан ташкари Пенсия жамғармаси, Йўл ва Мактаб таьлими жамғармаларига маж- бурий ажратмалар ўрнига ягона солиқ тўлови тўлаш тартиби жорий этилди. Маълумки, тадбиркорликнинг риво- жига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган жиҳат – бу уларнинг қимматли вақтларини олиб, ўзининг мураккабли- ги ва такрорийлиги билан нохуш таассу- рот пайдо қиладиган молиявий, статистик ва бошқа турдаги ҳисоботларни топши- риш жараёни ҳисобланади. Айнан мана шу жараённинг тадбиркорлик фаолияти- га салбий таъсирини камайтириш ва тар- тибга солиш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти- нинг 2005 йил 15 июлдаги ПҚ-100-сонли «Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини та- комиллаштириш ва уни ноқонуний та- лаб этганлик учун жавобгарликни кучай- тириш тўғрисида»ги Қарори мамлакати- миздаги тадбиркорлик субъектлари томо- нидан тақдим этиладиган ҳисобот тизи- мини ҳам соддалаштириш, ҳам такомил- лаштириш имконини берди. Хусусан, 2005 йил 1 июлдан бошлаб микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан солиқлар, йиғимлар, ажратмалар ҳамда бошқа маж- бурий тўловлар бўйича барча ҳисоб- китобларни давлат солиқ хизмати орган- ларига ҳар ойда тақдим этишдан ҳар чо- ракда тақдим этишга ўтказилди. Шунингдек, микрофирма ва кичик кор- хоналар томонидан молиявий ва стати- стик ҳисоботларнинг айрим шаклларини (масалан, бухгалтерия балансидан ибо- рат молиявий ҳисобот, молиявий натижа- лар тўғрисидаги ҳисобот, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисидаги маъ- лумотнома) йилда бир марта, статистик ҳисоботни – ҳисобот турларига қараб ҳар чоракда ёки ҳар йилда бир марта тақдим этиш тартиби белгилаб берилди. Юқорида қайд этилган қарор асосида кичик корхона ва микрофирмалар учун солиқ органларига ҳисоботларни топ- шириш тартибини соддалаштириш нати- жасида илгариги солиқ ҳисоб-китоблар тақдим этиш учун солиқ идоралари- га чорак давомида келиш даврийлиги 10 мартадан 1 мартага қадар, солиқ идо- раларига чорак давомида тақдим эти- ладиган солиқ ҳисоб-китоблари сони эса 373300 дан 37330 га, яъни 10 баро- бар қисқарди. Солиқ ҳисоб-китобларни солиқ идораларига тақдим этиш даврий- лиги қисқариши натижасида кичик биз- нес субъектларида жами 3,3 млрд. сўм маблағ тежалиб, ушбу маблағлар иш- лаб чиқаришни кенгайтириш, молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш ва инве- стиция мақсадларига ишлатилишини таъ- минлади. Президентимизнинг 2005 йил 5 октяб- рдаги ПФ-3665-сонли “Тадбиркор- лик субъектларини текширишни янада қисқартириш ва унинг тизимини такомил- лаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони тадбиркорлик субъектларини текширишни ташкил қилиш тизимини та- комиллаштириш ва текширишлар сони- ни кескин қисқартириш имконини бер- ди. Фармонга кўра эндиликда микро- фирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолия- тини ҳар тўрт йилда кўпи билан бир мар- та, бошқа тадбиркорлик субъектларини эса ҳар уч йилда кўпи билан бир марта режа асосида текшириш ўтказилиши; янги ташкил қилинган микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолиятини улар давлат рўйхатига олинган пайтдан бошлаб икки йил мобайнида режа асосида текширувдан ўтказилмаслиги; ҳудудий солиқ органлари томонидан бошқа туманлар (шаҳарлар)да 41 Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling