Турдиев У. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раис в б. Карабаев Ф


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/7
Sana31.12.2022
Hajmi1.74 Mb.
#1073809
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
kichik-biznes-va-hususiy-tadbirkorlik-izhtimoiy-i-tisodiy-tara-iyotning-asosi

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ № 9, 2011
ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОМИКИ


бирларнинг асосий қисми кичик биз-
неснинг 
ривожланишини 
қўллаб-
қувватлашни кучайтириш, аҳоли банд-
лигига ва янги иш ўринларини яратишни 
кўмаклашишга қаратилган бўлиб, уларни 
қуйидаги йўналишлар бўйича гуруҳлаш 
мумкин: 1) кичик бизнес корхоналари-
нинг тижорат банклари кредит ресурсла-
ридан фойдаланиш имкониятларини кен-
гайтириш; 2) кичик бизнес субъектлари 
учун солиқ имтиёзлари бериш; 3) уларга 
қулай фаолият шарт-шароитларини яра-
тиш.
Амалга оширилган чора-тадбирлар на-
тижасида кичик бизнeс субъектларининг 
ялпи ички маҳсулoтдаги улуши 2010 йил-
да 52,5 фoизга етди. Ҳoлбуки, бу кўрсаткич 
мустақилликнинг дастлабки йиллари-
да 1,5 фоизни, 2000 йилда эса 31 фoизни 
ташкил этган эди. Бундай натижа бирин-
чи навбатда кичик бизнeс ва xусусий 
тадбиркoрлик давлат тoмoнидан дoимий 
қўллаб-қувватланаётгани самарасидир.
Кичик бизнес фаолиятининг кен-
гайиши иқтисодиётнинг бошқа соҳа ва 
тармоқлари ишлаб чиқариш ҳажмидаги 
салмоғининг ошиши орқали ҳам намо-
ён бўлди. Хусусан, мазкур соҳанинг сано-
ат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги улу-
ши 2005 йилдаги 10,0 фоиздан 2010 йилда 
19,6 фоизга, қишлоқ хўжалигида тегишли 
равишда 95,7 фоиздан 97,9 фоизга, савдо-
да 43,7 фоиздан 50,5 фоизга, юк ташиш-
да 24,6 фоиздан 40 фоизга, асосий капи-
талга инвестициялар ҳажмида 24 фоиздан 
30 фоизга, экспорт ҳажмида эса 6 фоиздан 
13,6 фоизга қадар ошди.
Мамлакатда кичик бизнеснинг бу қадар 
жадал ривожланишида энг аввало мазкур 
соҳа учун белгиланаётган солиқ имтиёзла-
ри етарли даражадаги рағбатлантирувчи 
роль ўйнаётганлиги ҳисобланади. 1996-
2011 йиллар мобайнида кичик бизнес 
субъектлари учун белгиланган солиқ 
ставкалари 38 фоиздан 6 фоизга қадар 
ёки 6,3 мартага қисқарган. 2010 йилда 
ягона солиқ тўлови ставкасининг 8 фоиз-
дан 7 фоизга туширилиши натижасида са-
ноат соҳасида фаолият юритаётган кичик 
корхоналар ва микрофирмалар 23,6 млрд. 
сўм миқдоридаги маблағни тежаш имко-
ниятига эга бўлган эди. 
Кейинги 
йилларда 
мамлакатимиз-
да тадбиркорлик субъектларини давлат 
рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш ти-
зимини такомиллаштириш масалалари-
га катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, 
Ўзбекистон Республикаси Президенти-
нинг 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357-сонли 
“Тадбиркорлик субъектларини давлат 
рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг 
хабардор қилиш тартибини жорий этиш 
тўғрисида”ги Қарорига биноан эндилик-
да тадбиркорлик субъектларини дав-
лат рўйхатига олиш, тегишли равишда, 
юстиция органлари ёки туман (шаҳар)
лар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбир-
корлик субъектларини рўйхатга олиш ин-
спекциялари томонидан бир вақтнинг 
ўзида уларни солиқ ва статистика ор-
ганларида ҳисобга қўйган ҳолда амал-
га оширилмоқда. Ҳозирда тадбиркор-
ни ушбу идоралардан рўйхатдан ўтиш ва 
ўз фаолиятини бошлаш учун рухсат олиш 
муддатлари ҳам сезиларли даражада 
қисқартирилган. Ариза-хабарномани бер-
ган пайтдан бошлаб тадбиркорлик субъ-
ектини давлат рўйхатига олиб, унга дав-
лат рўйхатига олинганлик тўғрисидаги 
гувоҳномани беришгача ўтадиган муддат 
кўпи билан икки иш кунини ташкил этади.
Бу давр мобайнида давлат солиқ хиз-
мати органлари юридик шахсни, якка 
тартибдаги тадбиркорни, юридик шахс 
бўлмасдан 
ташкил 
этилган 
деҳқон 
хўжалигини бюджетдан ташқари Пен-
сия жамғармасига, Иш билан таъмин-
лашга кўмаклашиш жамғармаси ва Ре-
спублика йўл жамғармасига суғурта ба-
даллари тўловчилар сифатида ҳисобга 
қўяди. Давлат статистика органлари эса 
рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан бе-
рилган статистика маълумотларига хос 
рақамларининг субъект томонидан ариза-
хабарномада кўрсатилган маълумотларга 
мувофиқлигини текшириб, юридик шах-
сни корхоналар ва ташкилотларнинг Яго-
на давлат регистрига киритади. 
Шунингдек, ўз фаолиятини ташкил 
этиш харажатларини қисқартириш, бун-
да айрим тоифадаги хўжалик юритувчи 
субъектларга қулайлик ва имтиёзлар бе-
риш кўзда тутилган. Жумладан, ўз фаоли-
ятини давлат рўйхатидан ўтказилганлик 
40

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling