Турдиев У. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раис в б. Карабаев Ф
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
kichik-biznes-va-hususiy-tadbirkorlik-izhtimoiy-i-tisodiy-tara-iyotning-asosi
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ № 9, 2011
ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОМИКИ комиллаштириш, шу асосда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини кучай- тиришнинг таъминланиши мамлакати- миз ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг жадаллашувига, барқарор иқтисодий ўсиш суръатларининг таъминланишига аҳамиятли ҳисса қўшади. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъ- ектларини молиявий жиҳатдан қўллаб- қувватлаш тадбирлари кучайтирилди. Ху- сусан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркор- лик субъектларига ажратилган кредитлар ҳажми 2001 йилда 171,5 млрд. сўмни таш- кил этган бўлса, бу кўрсаткич 2010 йил- да 2690 млрд. сўмни, яъни деярли 16 ба- равар кўпроқни ташкил этди. Умуман ол- ганда 2001-2010 йиллар мобайнида ажра- тилган кредитлар ҳажми деярли 8,7 трлн. сўмга етди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркор- ликни ривожлантиришда хорижий инве- стициялар кенг жалб этилмоқда. Хусусан, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Германия тараққиёт банки (KfW), Хитой Халқ Республикаси ҳукумати ва бошқа халқаро молия институтлари томо- нидан кичик бизнесни ривожлантиришга ажратилган кредитлар ҳажми 2008 йилда 80 млн., 2009 йилда 121,8 млн., 2010 йилда 146 миллион АҚШ долларига тенг бўлди. Кичик бизнес корхоналарининг тижо- рат банклари кредит ресурсларидан фой- даланиш имкониятларини кенгайтириш борасида уларнинг айланма маблағларни тўлдириш учун кредитлар беришнинг энг юқори муддатини 12 ойдан 18 ойга қадар узайтирилди. Бу эса, бошқа шароитлар ўзгармагани ҳолда, кичик бизнес кор- хоналари томонидан фойдаланилаётган кредит ресурслари ҳажмининг 1,5 бара- варга оширди. Шунингдек, тижорат банклари томо- нидан янгидан ташкил этилаётган кичик ва хусусий корхоналарни устун равиш- да қўллаб-қувватлаш учун ўрнатилган меъёрлар доирасида Имтиёзли кредит- лаш жамғармаси ресурс базасини кен- гайтиришга йўналтирилган маблағлар миқдорининг 2 баравар кўпайтирилиши ҳам бу борадаги муҳим тадбирлар жумла- сига киради. Бунинг натижасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг мамлакатимизда янги иш ўринлaрини тaшкил қилиш, aҳoлининг дaрoмaдлaри вa фaрoвoнлигини oширишнинг муҳим омили сифатидаги натижалари салмоқли бўлиб бормоқда. Мазкур соҳада 2002 йилда 369,3 минг, 2005 йилда 434,2 минг, 2006 йилда 290 минг, 2008 йилда 374 минг, 2009 йилда 391,8 мингта янги иш ўринлари яратилган эди. 2010 йилда яра- тилган жами 950 мингдан ортиқ янги иш ўринларининг 600 мингтаси (65 фоизи) кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасига тўғри келди. Бунинг натижасида, кичик бизнесда банд бўлганлар сонининг жами иқтисодиётдаги банд бўлганлар со- нига нисбатан улуши 2008 йилда 73,1 фо- изни ташкил этган бўлса, 2010 йилга ке- либ 74,3 фоизга етди. Кичик бизнеснинг барқарор ривожла- нишида экспортга йўналтирилган ва им- порт ўрнини босувчи ишлаб чиқариш учун замонавий технология ва асбоб-ускуналар билан таъминланганлик катта аҳамият касб этади. Ушбу муаммони самарали ҳал этиш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт фонди томонидан Ўзбекистон Миллий банки, Асака-банк, Ўзсаноатқурилишбанк ва Агробанкда хориждан экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босув- чи ишлаб чиқариш учун замонавий техно- логия ва асбоб-ускуналарни харид қилиш бўйича инвестицион лойиҳаларни молия- лаштириш учун 5 фоизгача йиллик ставка- да ҳамда ҳар бир кредит миқдори 3 мил- лион доллардан ошмаган ҳажмдаги кре- дит линиялари очилди. Мамлакат тимизда 2011 йил “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” деб эълон қилиниб, махсус Давлат дасту- ри ишлаб чиқилди. Мазкур Дастур доира- сида амалга оширилиши кўзда тутилган энг муҳим устувор йўналишлар сифати- да қуйидагилар белгилаб берилган: кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъект- лари фаолияти учун янада қулай муҳит яратиш; кичик бизнес ва xусусий тадбир- корлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфа- атларини ҳимоя қилишни кучайтириш- га йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ба- зани янада такомиллаштириш; кичик биз- 43 Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling