Турдиев У. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раис в б. Карабаев Ф


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/7
Sana31.12.2022
Hajmi1.74 Mb.
#1073809
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
kichik-biznes-va-hususiy-tadbirkorlik-izhtimoiy-i-tisodiy-tara-iyotning-asosi



Турдиев У.
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан 
чиқариш
ва рақобатни ривожлантириш
давлат қўмитаси раис в.б.
Карабаев Ф.
Ўзбекистон Республикаси Монополияга 
қарши сиёсатни
такомиллаштириш маркази директори
КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК 
– ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТНИНГ 
АСОСИ
Ўзбекистонда мустақиллик йилларида кичик бизнес 
ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида 
давлат иқтисодий сиёсатининг асосий йўналишлари, 
белгиланган чора-тадбирларнинг амалга ошири-
лиши кенг миқёсда қизиқиш уйғотмоқда. Мазкур 
соҳани ривожлантириш мақсадида берилаётган им-
тиёз ва енгилликларнинг натижалари таҳлиллари 
мустақиллик йилларида эришилган ютуқларнинг 
бир йўналиши деб бахоланаяпти. Ҳозирги шароитда 
иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модерниза-
циялаш ва янгилаш, таркибий ўзгаришлар ва дивер-
сификация жараёнларини самарали амалга ошириш-
да кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектла-
рининг иштирокини янада фаоллаштиришнинг асо-
сий йўналишларини ўрганиш мухим ахамиятга эга.
Мустақилликка эришилган дастлаб-
ки йиллардан кичик бизнесни ривож-
лантиришга мамлакатимиз иқтисодий 
салоҳиятини 
юксалтирувчи 
муҳим 
соҳалардан бири сифатида алоҳида эъ-
тибор қаратилиб келинмоқда. Прези-
дентимиз мустақил тараққиёт даври-
нинг бошиданоқ кичик бизнес ва хусу-
сий тадбиркорликни ривожлантириш 
биз учун муҳим вазифа бўлиб қолишини 
алоҳида кўрсатиб берганлар. Бунда, 
иқтисодиётнинг мазкур соҳаси уч асо-
сий масалани ҳал этиши кераклигига 
алоҳида урғу бериб ўтилган. Биринчидан, 
яқин 5-10 йил ичида кичик бизнес ва ху-
сусий тадбиркорлик субъектлари мамла-
кат ялпи ички маҳсулотининг 50-60 фои-
зига яқинини ишлаб чиқариши керак. Ик-
кинчидан, улар аҳоли бандлиги ва даро-
мадлари ўсишининг энг муҳим манбаи 
бўлмоғи зарур. Учинчи масала – мулк-
дорлар синфини мамлакатдаги сиёсий, 
иқтисодий ва ижтимоий барқарорликни 
таминлайдиган асосий куч сифатида шак-
ллантириш зарур
1
.
Мазкур вазифалардан келиб чиқан 
ҳолда, мамлакатимизда амалга оши-
рилган иқтисодий ислоҳотлар орқали 
энг аввало иқтисодий манфаатлар-
ни рўёбга чиқаришнинг муҳим восита-
си ҳисобланган мулкчилик муносабат-
1 Каримов И.А. 2003 йилда мамлакатни 
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якун-
лари ва 2004 йилда иқтисодий ислоҳотларни 
чуқурлаштиришнинг асосий йўналишларининг 
бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги 
маърузаси // Ишонч, 2004 йил 10 февраль, 22-сон.
38

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling