Турдиев У. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раис в б. Карабаев Ф
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
kichik-biznes-va-hususiy-tadbirkorlik-izhtimoiy-i-tisodiy-tara-iyotning-asosi
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ № 9, 2011
ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОМИКИ рўйхатга олинган тадбиркорлик субъект- ларининг ишлаб чиқариш бинолари, сав- до шохобчалари қаерда жойлашганидан ва хизматлар кўрсатиладиган (ишлар ба- жариладиган) жойдан қатъи назар улар- нинг молия-хўжалик фаолиятини текши- риш такрорланишига йўл қўйилмаган ҳолда, тадбиркорлик субъекти рўйхатга олинган жойдаги тегишли солиқ орган- лари билан бир вақтда амалга оширили- ши; тадбиркорлик субъектлари текши- риш натижалари бўйича назорат орган- ларининг тақдимномаларини бажарган, шунингдек етказилган зарарни белгилан- ган муддатда ва тўлиқ ҳажмда ихтиёрий равишда қоплаган, шу жумладан пеняни тўлаган тақдирда уларга нисбатан молия- вий жазо чоралари қўлланилмаслиги бел- гилаб қўйилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти- нинг 2009 йил 15 майдаги ПҚ-1112-сонли “Тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб- қувватлаш ва ривожлантириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига бино- ан мамлакатимиздаги тадбиркорлик фао- лиятини ташкил этишда рухсат бериш жа- раёнлари қисқартирилиб, турли тўловлар миқдори оптималлаштирилди. Жумладан, 2009 йил 1 июндан бошлаб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун бож ҳақини – энг кам иш ҳақи миқдорининг 5 баробаридан 2 ба- робари миқдоригача, тадбиркорлик субъ- ектлари томонидан банкларда ҳисоб рақамларини очиш учун тўловларни – энг кам иш ҳақи миқдорининг 1 баробаридан 0,5 баробари миқдоригача, қишлоқ жой- ларда эса – энг кам иш ҳақининг 0,1 баро- бари миқдоригача пасайтирилди. Тадбиркoрларнинг ўз ишини таш- кил этиш билан бoғлиқ сарф-xаражатлар ҳам аҳамиятли даражада қисқартирилди. Масалан: арxитeктура-рeжалаштириш тoпшириқ тўпламларини oлиш қиймати – 4 барoбар; лoйиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш – 2,5 барoбар; ка- дастр ҳужжатларини расмийлаштириш қиймати – 2 барoбарга пасайтирилди. Тадбиркорлик фаолиятини таш- кил этишда рухсат бериш жараёнлари- ни қисқартириш ва тўловларни оптимал- лаштириш тадбирларининг аҳамиятли да- ражада амалга оширилганлигини норма- тивлар лойиҳаларининг экологик экспер- тизасини ўтказиш бўйича тўлов миқдори 75 марта, экологик экспертиза қиймати 25 марта камайтирилганлигидан ҳам кўриш мумкин. Умумий ҳолда, тадбиркорлик фа- олиятини ташкил этишда рухсат бериш жа- раёнларини қисқартириш ва тўловларни оптималлаштириш натижасида ҳар битта тадбиркорлик субъекти учун ўз фаолияти- ни ташкил этишда ўртача 4 миллион 207 минг сўм миқдоргача маблағларни тежаш имконияти пайдо бўлди. Президентимизнинг 2011 йил 4 апрел- даги “Тадбиркорлик субъектларини тек- ширишларни янада қисқартириш ва улар фаолиятини назорат қилишни таш- кил этиш тизимини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонини эълон қилиниши мазкур соҳа ривожи учун янада янги қулайликларни яратди. Жумладан, унда янги ташкил қилинган кичик тадбиркор- лик субъектларининг молия-хўжалик фа- олияти улар давлат рўйхатига олинган пайтдан бошлаб дастлабки уч йил мо- байнида режали солиқ текширишларидан ўтказилмаслиги, 2011 йилнинг 1 апрели- дан то 2014 йилнинг 1 апрелигача бўлган даврда солиқларни ва бошқа мажбу- рий тўловларни ўз вақтида тўлаб келаёт- ган, шунингдек, ишлаб чиқариш суръат- ларининг барқарор ўсиши ва рентабел- лигини таъминлаётган кичик тадбиркор- лик субъектларининг молия-хўжалик фа- олиятини солиқ соҳасида текширишнинг тақиқланиши, ушбу текшириш муддатла- рини қонун ҳужжатларида кўзда тутил- ган максимал муддатдан, яъни 30 кален- дарь кунидан ортиқ муддатга узайтирили- шига йўл қўйилмаслиги кабилар белгилаб берилган 1 . Ушбу чора-тадбирлар орқали давлат ва назорат органларининг корхо- налар молия-хўжалик фаолиятига арала- шувини тубдан қисқартириш, текшириш- ларни ташкил қилиш тизимини янада та- 1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларини текширишларни янада қисқартириш ва улар фаолиятини назорат қилишни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони 2011 йил 4 апрель 42 Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling