Мажбурий воз кечиш қуйидаги ҳолатлар билан белгиланиши мумкин: Мажбурий воз кечиш қуйидаги ҳолатлар билан белгиланиши мумкин: - чиптада кўрсатилган рейснинг бекор қилишини ёки кечиктирилиши;
- бронлаштиришда йўл қўйилган хато туфайли рейсда ўрин ёки чиптада кўрсатилган хизмат кўрсатиш классини тақдим этишнинг иложи йўқлиги;
- фавқулодда ҳолат туфайли чиптада кўрсатилган аэропортда қўнишнинг мумкин эмаслиги;
- ушбу рейсни амалга ошираётган ҳаво кемаси турининг алмаштирилиши;
- йўловчининг ёки у билан бирга ҳаво кемасида кетаётган оила аъзосининг бетоблиги;
- ташувчининг йўл ҳужжатларини нотўғри расмийлаштириши;
- ҳаво кемаси кечикиши ёки йўловчи трансфер аэропортига етиб келиши лозим бўлган рейс бекор қилиниши натижасида трансфер аэропортидан чиптада кўрсатилган рейсда учиб кетишнинг мумкин эмаслиги.
Ихтиёрий воз кечиш — йўловчининг шахсий сабаблари билан белгиланган воз кечиш. Бунда ташувчи қайтариладиган пул маблағларидан ўзига тегишли барча пулларни чегириб қолишга ҳақли. Хусусан, йўловчи учишдан воз кечиши ҳақида ташувчига учишдан кўпи билан 24 соат, камида – 3 соат олдин хабар берган бўлса, ташувчи ундан чиптанинг 10% миқдорида йиғим чегириб қолиши мумкин; агар воз кечиш учишдан 3 соатдан камроқ вақт олдин юз берган бўлса, йиғим миқдори 25% ни ташкил этади. Группавий ташувларда 24 соатдан камроқ вақт олдин учишдан воз кечиш 25% миқдорида йиғим ушлаб қолинишига олиб келади. - Ихтиёрий воз кечиш — йўловчининг шахсий сабаблари билан белгиланган воз кечиш. Бунда ташувчи қайтариладиган пул маблағларидан ўзига тегишли барча пулларни чегириб қолишга ҳақли. Хусусан, йўловчи учишдан воз кечиши ҳақида ташувчига учишдан кўпи билан 24 соат, камида – 3 соат олдин хабар берган бўлса, ташувчи ундан чиптанинг 10% миқдорида йиғим чегириб қолиши мумкин; агар воз кечиш учишдан 3 соатдан камроқ вақт олдин юз берган бўлса, йиғим миқдори 25% ни ташкил этади. Группавий ташувларда 24 соатдан камроқ вақт олдин учишдан воз кечиш 25% миқдорида йиғим ушлаб қолинишига олиб келади.
Махсус тарифлар бўйича сотилган чипталар пулини қайтариш мазкур тарифларнинг қўлланилиши қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. - Махсус тарифлар бўйича сотилган чипталар пулини қайтариш мазкур тарифларнинг қўлланилиши қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
- Пуллар ташувчи ёки унинг агенти томонидан чипталар харид қилинган жойда учиш купонлари тақдим этилганидан кейин ташиш расмийлаштирилган валютада ва ҳақ тўлаш шаклида чиптада исми кўрсатилган шахсга ёки чиптага ҳақ тўлаган ва бунинг далилларини тақдим этган шахсга қайтариб берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |