Туристларга ҳаво транспортида хизмат кўрсатиш хусусиятлари


Қуйидаги ҳолларда ташувчи йўловчини ҳавода ташиш шартномасини бир тарафлама тартибда бекор қилиши мумкин


Download 112.95 Kb.
bet10/11
Sana01.03.2023
Hajmi112.95 Kb.
#1242519
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Taqdimot 3 mavzu

Қуйидаги ҳолларда ташувчи йўловчини ҳавода ташиш шартномасини бир тарафлама тартибда бекор қилиши мумкин:

Қуйидаги ҳолларда ташувчи йўловчини ҳавода ташиш шартномасини бир тарафлама тартибда бекор қилиши мумкин:

  • йўловчи Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан белгиланган паспорт, божхона, санитария талаблари ва бошқа талабларнинг ҳавода ташиш билан боғлиқ қисмини бузган тақдирда; халқаро авиаташувларда давлатнинг тегишли органлари томонидан белгиланган учиш, манзилга элтиш ёки транзит қоидаларини бузган тақдирда;
  • йўловчи амалдаги авиация қоидалари талабларини бажаришдан бош тортган ҳолда;
  • ҳаво кемаси йўловчисининг ҳавода ташишнинг алоҳида шароитини талаб этувчи ёхуд йўловчининг ўзига ёки бошқа шахсларга таҳдид солувчи, тиббий ҳужжатлар билан тасдиқланган, худди шунингдек тартибсизликни юзага келтирувчи ва бошқа шахсларга тузатиб бўлмайдиган ноқулайликлар туғдирувчи соғлиғининг ҳолати туфайли;
  • ҳаво кемаси йўловчиси оғирлиги багажни бепул ташиш бўйича белгиланган нормадан ортиқ бўлган багажига ҳақ тўлашдан бош тортган тақдирда;
  • ҳаво кемаси йўловчиси ўзи билан кетаётган икки ёшдан катта бола учун ҳақ тўлашдан бош тортган тақдирда;
  • ҳаво кемаси йўловчиси ҳаво кемаси бортида ҳаво кемасининг учишига ёки бошқа шахсларнинг соғлиғига хавф солувчи хулқ-атвор қоидасини бузган, шунингдек ҳаво кемаси командирининг фармойишларини бажармаган тақдирда;
  • йўловчининг шахсий буюмларида, шунингдек унинг багажида, юкида ҳавода ташиш тақиқланган буюмлар ёки моддалар топилган тақдирда.

Йўловчини ҳавода ташиш тўғрисидаги шартнома ташувчининг ташаббуси билан бекор қилинган тақдирда, ташиш учун тўланган ҳақ йўловчига қайтариб берилади (йўловчи ҳаво кемаси бортида хулқ-атвор қоидаларини бузган ҳол бундан мустасно).

  • Йўловчини ҳавода ташиш тўғрисидаги шартнома ташувчининг ташаббуси билан бекор қилинган тақдирда, ташиш учун тўланган ҳақ йўловчига қайтариб берилади (йўловчи ҳаво кемаси бортида хулқ-атвор қоидаларини бузган ҳол бундан мустасно).
  • Йўловчи ташишдан аэропортда ёки ҳаракат йўналишида воз кечишга ҳақли. Бу ҳолда у ташувчидан ташиш учун тўланган ҳақни ёки унинг фойдаланилмаган қисмини тарифларни қўллаш қоидаларида назарда тутилган миқдорда қайтариб олиши мумкин.
  • Йўловчининг ташишдан воз кечиши мажбурий ёки ихтиёрий хусусиятга эга бўлиши мумкин.

Download 112.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling