Туристларга ҳаво транспортида хизмат кўрсатиш хусусиятлари


Ҳаво транспорти фаолиятини тартибга солувчи халқаро тузилмалардан ташқари, фуқаро авиациясини ривожлантириш масалалари билан шуғулланадиган бир қанча минтақавий ҳукуматлараро ташкилотлар ҳам мавжуд


Download 112.95 Kb.
bet7/11
Sana01.03.2023
Hajmi112.95 Kb.
#1242519
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Taqdimot 3 mavzu

Ҳаво транспорти фаолиятини тартибга солувчи халқаро тузилмалардан ташқари, фуқаро авиациясини ривожлантириш масалалари билан шуғулланадиган бир қанча минтақавий ҳукуматлараро ташкилотлар ҳам мавжуд:

Ҳаво транспорти фаолиятини тартибга солувчи халқаро тузилмалардан ташқари, фуқаро авиациясини ривожлантириш масалалари билан шуғулланадиган бир қанча минтақавий ҳукуматлараро ташкилотлар ҳам мавжуд:

  • Фуқаро авиацияси Европа конференцияси ва Европа аэронавигация хавфсизлиги ташкилоти — Евроназорат.
  • Африкадаги 32 давлатни бирлаштирган Африка фуқаро авиацияси комиссияси.
  • Минтақадаги 20 мамлакатни бирлаштирувчи Араб давлатлари фуқаро авиацияси кенгаши.
  • Лотин Америкаси фуқаро авиацияси комиссияси. Унинг таркибига Жанубий ва Марказий Америка ҳамда Кариб денгизи ҳавзасидаги 19 мамлакат киради.
  • Юқорида кўрсатилган барча бирлашмаларнинг мақсади ўз минтақаларида учиш хавфсизлигини ошириш вазифаларини ҳал қилиш, тегишли давлатларнинг авиация фаолиятини мувофиқлаштириш, минтақалардаги ҳаво навигацияси назорат тизимини такомиллаштиришдан иборат.

Ҳаво транспортида йўловчи ёки юк ташиш тўғрисидаги шартнома

Ҳавода йўловчи ёки юк ташиш ташувчи билан тузилган шартномаси асосида амалга оширилади.

Ташувчи — ҳавода йўловчи, юк ёки почта ташиш ҳуқуқина берувчи лицензияга эга бўлган хизматчи ҳисобланади.

Ҳавода йўловчи ташиш шартномасига асосан ташувчи ҳаво кемаси йўловчисини белгиланган манзилга чиптада кўрсатилган рейс бўйича учаётган ҳаво кемасида жой бериш йўли билан элтиб қўйиш, йўловчининг ёнида багаж бўлган тақдирда, шу багажни ҳам манзилга етказиш ва йўловчига ёки унинг вакилига топшириш мажбуриятини олади.

Йўловчи ва багажни манзилга етказиш муддати ташувчилар томонидан ўрнатилган авиаташувлар қоидалари билан белгиланади.

Ҳаво кемасининг йўловчиси авиаташув учун ҳақ тўлаши, ёнида ташувчи белгилаган багажни бепул ташиш меъёридан ортиқ багаж бўлган тақдирда эса шу багаж учун ҳам ҳақ тўлаши шарт.

  • Ҳаво кемасининг йўловчиси авиаташув учун ҳақ тўлаши, ёнида ташувчи белгилаган багажни бепул ташиш меъёридан ортиқ багаж бўлган тақдирда эса шу багаж учун ҳам ҳақ тўлаши шарт.
  • Ҳавода йўловчи ёки юк ташиш тўғрисидаги ҳар бир шартнома ва унинг шартлари ташувчи ёки унинг агентлари томонидан бериладиган ташиш ҳужжатлари билан тасдиқланади.

Download 112.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling