Туристларга ҳаво транспортида хизмат кўрсатиш хусусиятлари


Ташиш ҳужжатларига қуйидагилар киради


Download 112.95 Kb.
bet8/11
Sana01.03.2023
Hajmi112.95 Kb.
#1242519
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Taqdimot 3 mavzu

Ташиш ҳужжатларига қуйидагилар киради:

Ташиш ҳужжатларига қуйидагилар киради:

  • йўловчи чиптаси (Passenger Ticket) — йўловчи ташишда берилади. У йўловчи ва багажни ҳавода ташиш тўғрисида шартнома тузилганлигини тасдиқловчи, багаж квитанцияси илова қилинган ҳужжат ҳисобланади;
  • багаж квитанцияси (Baggage Check) — чиптанинг ўринлар сони ва топширилган багаж оғирлиги кўрсатилган қисми бўлиб, ташувчи томонидан йўловчи топширган багаж учун тилхат тарзида берилади;
  • пуллик багаж квитанцияси (Excess Baggage Ticket) — бепул ташиш меъёридан ортиқ багаж ёки ҳақ тўлаш мажбурий бўлган ашёлар учун ҳақ тўланганлигини, шунингдек багажнинг эълон қилинган қиммати учун йиғимлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
  • авиаюк ҳужжати (Air Waybill) — ташувчининг маршрутлари бўйича юк ташишга юк жўнатувчи билан ташувчи ўртасида тузилган шартномани тасдиқловчи ҳужжат.

Йўловчи ташиш тўғрисидаги шартномани тузишда муайян қоидаларга риоя қилиниши лозим.

Йўловчи ташиш тўғрисидаги шартномани тузишда муайян қоидаларга риоя қилиниши лозим.

  • Жадвалда ва чиптада кўрсатилган жўнаш вақти шартноманинг мажбурий шарти ҳисобланмайди ва ташувчи томонидан кафолатланмайди. Учиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида рейс бекор қилиниши, бошқа вақтга ўтказилиши ёки кечиктирилиши мумкин. Учиш, қўниш аэропортларида ёки қўниб ўтиш жойларида об-ҳаво шароитининг ёмонлашиши, табиий офатлар, учиш-қўниш йўлаги ҳолатининг бузилиши ва шу кабилар юқорида зикр этилган ўзгартиришларга сабаб бўлиши мумкин
  • Ташувчи жадвал ва чиптада кўрсатилган ҳаво кемасини алмаштириш, ташиш маршрути ва қўниш жойларини ўзгартиришга ҳақли. Ташувчининг кўрсатилган ҳуқуқи ҳам ҳаво кемаси бузилган ёки ҳаракат йўналишида форс-мажор вазиятлар юзага келган ҳолда йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ.

Юқорида келтирилган ҳолатларнинг исталган бири юз берган тақдирда, ташувчи, йўловчиларнинг қонуний манфаатларини эътиборга олган ҳолда:

Юқорида келтирилган ҳолатларнинг исталган бири юз берган тақдирда, ташувчи, йўловчиларнинг қонуний манфаатларини эътиборга олган ҳолда:

  • жадвал ўзгарганлиги ҳақида уларни огоҳлантириши;
  • уларни ўз рейси ёки бошқа ташувчининг рейси билан ташишни амалга ошириши;
  • рўйхатдан ўтказилган йўловчиларга аэропортда хизмат кўрсатилишини ташкил этиши ёки уларни белгиланган тартибда меҳмонхона билан таъминлаши шарт. Агар жадвал ўзгариши натижасида йўловчи ташишдан воз кечишга мажбур бўлган бўлса, ташувчи амалга оширилмаган ташиш учун пул суммасини унга қайтариб бериши шарт.

Download 112.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling