Туристларга ҳаво транспортида хизмат кўрсатиш хусусиятлари


Download 112.95 Kb.
bet9/11
Sana01.03.2023
Hajmi112.95 Kb.
#1242519
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Taqdimot 3 mavzu

Агар йўловчининг ҳужжатлари нотўғри расмийлаштирилган ёки тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган бўлса, ташувчи уни ташишдан бош тортишга ҳақли. Бунда давлат органлари томонидан берилган ҳужжатларнинг мавжудлиги, ҳақиқийлиги ва тўғри расмийлаштирилганлиги учун фақат ана шу органлар ҳамда фуқаро жавобгар бўлади. Шу муносабат билан кўпинча бундай вазиятларда йўловчи ташувчига қиладиган барча даъволар асоссиз ҳисобланади. Ташувчи бундай ҳужжатларни расмийлаштирганлик учун жавобгар бўлмайди.

  • Агар йўловчининг ҳужжатлари нотўғри расмийлаштирилган ёки тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган бўлса, ташувчи уни ташишдан бош тортишга ҳақли. Бунда давлат органлари томонидан берилган ҳужжатларнинг мавжудлиги, ҳақиқийлиги ва тўғри расмийлаштирилганлиги учун фақат ана шу органлар ҳамда фуқаро жавобгар бўлади. Шу муносабат билан кўпинча бундай вазиятларда йўловчи ташувчига қиладиган барча даъволар асоссиз ҳисобланади. Ташувчи бундай ҳужжатларни расмийлаштирганлик учун жавобгар бўлмайди.
  • Йўловчи тўхташ назарда тутилган ҳар қандай оралиқ аэропортда саёҳатни тўхтатиш ва тўхташ ҳуқуқига эга. Бундай тўхташ «Stopover» деб аталади. Тўхташ жойида ўзига зарур вақт бўлгач, саёҳатчи мазкур маршрут бўйлаб ташишни давом эттириши мумкин. Бунда у шундай рейсда ўринни дарҳол бронлаштириши (агар ташишни давом эттириш санаси аниқ бўлса) ёки маъқул санада мазкур рейсда ўрин мавжудлигини тасдиқлашни сўраши мумкин.

Йўлда бундай тўхташ мумкин, башарти:

Йўлда бундай тўхташ мумкин, башарти:

  • у тўхташ мўлжалланган мамлакатнинг давлат органлари томонидан рухсат этилган бўлса;
  • йўловчи ўзининг шу ҳуқуқидан фойдаланиш нияти ҳақида ташувчига олдиндан хабар берган бўлса;
  • бу чиптанинг амал қилиш муддати доирасида амалга оширилган бўлса;
  • бу тарифни ҳисоблашда ҳисобга олинган ва чиптада расмийлаштирилган бўлса.

Ҳаво кемасининг йўловчиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ҳаво кемасининг йўловчиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ имтиёзли шартларда ҳамда ташувчи томонидан белгиланган ҳавода йўловчи ташиш қоидаларига мувофиқ ҳаво кемасида қатнаш;
  • ҳаво кемасининг турига қараб, белгиланган норма (бир йўловчига камида 10 кг) доирасида багажни бепул олиб ўтиш;
  • икки ёшдан катта бўлмаган бир нафар фарзандини унга алоҳида ўрин бермасдан ўзи билан (халқаро авиаташувларда – имтиёзли тарифга мувофиқ) текинга олиб ўтиш. Икки ёшдан катта бўлмаган бошқа болалар, шунингдек 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар имтиёзли тарифга мувофиқ, уларга алоҳида ўрин берилган ҳолда ташилади;
  • ҳавода ташиш чоғида ташувчининг айби билан танаффус қилинганида ёки жўнатиш ва (ёки) учишда ҳаво кемаси мажбуран ушлаб қолинганида дам олиш хонаси, она ва бола хонаси хизматларидан, шунингдек меҳмонхонада берилган ўриндан текинга фойдаланиш1.
  • 1 Қаранг: Варшавская конвенция о перевозке пассажиров и багажа.

Download 112.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling