Монреаль конвенцияси кучга кирган пайтгача уни 31 давлат имзолади (Барбадос, Бахрейн, Белиз, Ботсвана, Македония, Греция, Иордания, Камерун, Канада, Кения, Кипр, Колумбия, Қувайт, Мексика, Намибия, Нигерия, Янги Зеландия, Танзания, Бирлашган Араб Амирликлари, Панама, Парагвай, Перу, Португалия, Руминия, Сурия, Словакия, Словения, АҚШ, Чехия Республикаси, Эстония, Япония). Янги ҳужжатга Ўзбекистон расман қўшилгани йўқ, шу сабабли мамлакатимизда халқаро авиаташувларни амалга оширишда Варшава конвенцияси амал қилади. Жаҳон ҳаво йўлларидаги фаолиятни тартибга солиш учун бир неча халқаро ташкилотлар тузилган бўлиб, уларнинг мақсади халқаро авиация алоқаларини ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини ишлаб чиқишдан иборат. Энг обрўли ташкилотлар қаторига Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти – ICAO (International Civil Aviation Organization) ва Ҳаво транспорти халқаро уюшмаси – IATA (International Air Transport Association) киради. ICAO ташкилоти 1944 йили Чикагода ҳукуматлараро ташкилот сифатида тузилган бўлиб, бугунги кунда унга жаҳоннинг 187 мамлакати аъзо. ICAO томонидан кўриладиган асосий масалалар доирасига қуйидагилар киради: Жаҳон ҳаво йўлларидаги фаолиятни тартибга солиш учун бир неча халқаро ташкилотлар тузилган бўлиб, уларнинг мақсади халқаро авиация алоқаларини ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини ишлаб чиқишдан иборат. Энг обрўли ташкилотлар қаторига Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти – ICAO (International Civil Aviation Organization) ва Ҳаво транспорти халқаро уюшмаси – IATA (International Air Transport Association) киради. ICAO ташкилоти 1944 йили Чикагода ҳукуматлараро ташкилот сифатида тузилган бўлиб, бугунги кунда унга жаҳоннинг 187 мамлакати аъзо. ICAO томонидан кўриладиган асосий масалалар доирасига қуйидагилар киради: - самолётлар учун навигация системаларининг унификация қилинган қоидаларини ишлаб чиқиш;
- учиш хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ҳаво йўллларининг хавфсизлиги, шу жумладан мунтазам авиаташувларга лицензиялар бериш;
- - ташкилотга аъзо мамлакатларга техник ёрдам кўрсатиш ва ш.к.
Do'stlaringiz bilan baham: |