Туризм корхоналарида бизнес режалаштириш


 Учинчидан, режани тузиш ва ёзиш устидан жавобгар шахсларни аниқлаш;  тўртичидан иш графигини тузиш ва уни тамом қилишмуддатларини аниқлаш


Download 0.68 Mb.
bet5/6
Sana08.02.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1177674
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Туризм фаолиятида бизнес режалаштириш

Учинчидан, режани тузиш ва ёзиш устидан жавобгар шахсларни аниқлаш;  тўртичидан иш графигини тузиш ва уни тамом қилишмуддатларини аниқлаш;

Бизнес-режа таркиби

Янги корхона учун ёки олдиндан фаолиятдаги корхоналар учун бизнес режа тузилишига боғлиқ равишда унинг бўлимларида бъзи ўзгаришлар киритилиши мумкин. Агар корхона олдиндан ташкил этилган ва бозорда фаолият кўрсатаётган бўлса, унда “Маркетинг. Шахсий ресурслар таҳлили” бўлимида ташкилий-ҳуқуқий шакли, мулкчилик шакли, маъмурий ва хизмат кўрсатувчи ходимлар ишлаб чиқаришқувватлари, бозор улуши, корхона нуфузи ва молиявий ҳолати, ҳамда юқорида кўрсатилган кўрсаткичларга киритилиши мумкин бўлган ўзгаришлар акс эттирилиши зарур.

Агар корхона нолдан ташкил этилаётган бўлса, унда унинг таъсисчиларини (агар улар аниқланган бўлса), уни кредит тарихи, фаолият турлари, молиявий ҳолатини кўрсатиш керак

Хизматларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш

Хизматлар соҳасига корхоналарини бизнес-режалаштиришнинг ўзига хос ҳусусияти мавжуд, бизнес-режа хизматларни ишлаб чиқаришда уни реализация қилиш жараёнидан аниқ ажратиш зарур, яъни хизматларни қайси даври ишлаб чиқариш, қайси вақтдан бошлаб реализация учун тайёр ҳисобланишини аниқлаш керак.

Маълумки, хизматларнинг моддий товардан фарқи ишлаб чиқаришва хизматлар истеъмоли бир вақтда амалга оширилиши ҳисобланади

Агар моддий товарлар ишлаб чиқиш жараёни қўйидаги схема бўйича амалга оширилса: ишлаб чиқариш-реализация-истеъмол. Хизматларда эса бу жараён бирмунча бошқачароқдир

Чунки, ишлаб чиқариш ва истеъмол жараёни бир вақтнинг ўзида амалга ошади. Натижада мижоз олдиндан реализация қилинган хизматларни истеъмол қилади, яъни у олдиндан сотиб олган, пулини тўлаган ҳамда истеъмол қилишга тайёр бўлади. Бу эса келажакда реал фаровонликка айланувчи берилган ваъдаларимизни харид қилиб олади. бунда туристик хизматни истеъмол қилишдан олинган таассурот билан мижозни тахминий кутиши ўртасидаги фарқ бўлиб турфирманинг репутацияси (обру-эътибори) ҳисобланади.


Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling