Туризм корхоналарида бизнес режалаштириш
Download 0.68 Mb.
|
Туризм фаолиятида бизнес режалаштириш
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Бизнес-режа” нима учун керак
Бундан ташқари раҳбар истеъмолчилар эҳтиёжини тўғри аниқлаш, рақобатчилар маҳсулотини афзаллик ва камчиликларини аниқлаш, бозордаги ўз ўрнини топиш, юқори малакали ходимларни танлаш, маҳсулот ишлаб чиқаришни ва сотиш тизимини йўлга қўйиш, маҳсулотни бозорга чиқариш учун реклама компаниясини самарали ташкил этишқобилиятларига эга бўлиши керак. Юқорида қайд қилинган тадбирлар узуқ-юлуқ ҳарактерга эга бўлмасдан, тизимли ҳарактерга эга бўлиши учун замонавий бозор шароитларида янги корхонани ёки маҳсулотни бозорга чиқариш учун “бизнес-режалаштириш” тушунчасига амал қилинади“Бизнес-режа” нима учун керак?Бу саволга жавоб бериш учун биз бизнес-режа ким учун ишлаб чиқилишини аниқлашимиз, яъни ким ўз фаолиятида ундан фойдаланади деган саволга жавоб беришимиз зарурАгар фаолият кўрсатиб турган корхона янги йўналиш очаётган бўлса, масалан, турфирма янги туристик йўналиш, унда бизнес-режа янги турни бозорга силжитиш бўйича ҳаракатлар кетма-кетлигини аниқ ифодалаш ва уни амалга оширишдан келадиган даромадлар имкониятини баҳолаш учун зарур бўлади Агар янги бизнес-лойиҳа ташаббускорлари уни амалга ошириш учун пул маблағларини жалб қилиш истаги бўлса, унда бизнес-режа мазкур лойиҳага мулкдорларни маблағ қўйишга ишонтириш учун хизмат қилади. Агар корхона янги лойиҳани амалга ошириш учун банк кредитларини жалб қилишни ҳоҳласа, унда бизнес-режа кредиторларга берилган кредит белгиланган муддатда қайтарилишига, корхона эса фоиз тўловларни қайтариш қобилиятига эга эканлигини исботлаб бериш зарурАгар кредитни тадбиркорликни ривожлантириш учун қўллаб- қувватловчи давлат органларидан олиш режалаштирилган бўлса, унда бизнес-режада лойиҳани ижтимоий аҳамиятини кўрсатиш зарур.Агар кредитни тадбиркорликни ривожлантириш учун қўллаб- қувватловчи давлат органларидан олиш режалаштирилган бўлса, унда бизнес-режада лойиҳани ижтимоий аҳамиятини кўрсатиш зарур.Шу тарзда, бизнес-режани ким учун мўлжалланганлигига боғлиқ равишда унга урғу бериш мақсадга мувофиқдир: кредиторлар учун, молиявий кўрсаткичларга ва таввакалчиликни камайтириш омилларига, шахсий эҳтиёжлар учун ишлаб чиқаришни технологик жараёнларига давлат органлари учун лойиҳани ижтимоий бўлмаган параметрларига эътибор қилинадиDownload 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling