Turon nashr


Мунтазам процедураларни бузиш (Break down routine procedures)


Download 1.73 Mb.
bet227/300
Sana08.02.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1178091
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   300
Bog'liq
G

Мунтазам процедураларни бузиш (Break down routine procedures). Ишнинг бир текис оқимини енгиллаштириш ва тўсиқларни олдини олиш учун мунтазам процедураларни алоҳида босқичларга ажратиш.

  • Фирибгарлик ва хато эҳтимолини камайтириш (Reduce the possibility of fraud and error). Мақсад фирибгарлик ва хато содир бўлганидан кейин уни аниқлай олиш ўрнига, уни олдини олиш бўлиши керак. Самарали ички текширувлар кенг кўламли фирибгарликни деярли имконсиз қилади, фақат икки ёки ундан ортиқ одам ўртасида келишув бундан мустасно.

    Ички текширувлар, энг муҳими, ишнинг бўлинишини назарда тутади, шунинг учун бир кишининг иши мустақил равишда исботланади ёки бошқа шахснинг ишини тўлдиради.
    Яхши ички назорат тизимининг хусусиятлари (Characteristics of a good internal control system). Бунга қуйидагиларни киритилади:
    (а) Аниқ белгиланган ташкилот тузилиши (A clearly defined organisation structure)
    (i) Турли хил операцияларни тегишли бўлимларга ажратиш керак;
    (ii) Ҳар бир бўлим учун жавобгарликни ўз зиммасига олиш учун офицерлар тайинланиши керак;
    (iii) Ҳар бир бўлим ва кенгаш ўртасида аниқ жавобгарлик йўналишлари мавжуд бўлиши керак;
    (iv) Компания фаолиятини умумий мувофиқлаштирилган бўлиши керак (корпоратив режалаштириш орқали).
    (b) Етарли ички текширувлар (Adequate internal checks)
    (i) Шартнома тузишга рухсат бериш, шартнома орқали олинган активларни сақлаш ва шартномадаги маълумотларни қайд этиш операцияларни ажратган ҳолда текширувларни амалга ошириш;
    (ii) Умумий назорат, олдиндан рўйхатдан ўтказилган банк кўчирмалари далиллардан фойдаланиш орқали текширувларни амалга ошириш кераклиги.
    (с) Бажарилган ишни тан олиш: муайян ишни бажарадиган шахслар ўз ишларини имзолар, бош ҳарфлар, резина штамплар ва бошқалар орқали тан олишлари керак;
    (d) Жисмоний хавфсизлик (physical security) учун ҳимоя воситалари;
    (е) Расмий ҳужжатлар товарлар учун жавобгарлик тан олиниши. Товарлар қабул қилинганда, омборчи томонидан қабул қилинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлардан фойдаланиш керак (мисол учун, счёт фактура, накладной каби ҳужжатлар).
    (f) Олдиндан кўриб чиқиш (Pre-review): битимга рухсат бериш (масалан, нақд пул тўлаш ёки активни сотиб олиш) жавобгар шахс томонидан барча тегишли процедуралар амалга оширилганлигини текширмасдан берилмаслиги керак;
    (g) Белгиланган харажатлар доирасида операцияларга рухсат беришнинг аниқ белгиланган тизими мавжудлигини текшириш керак;
    (h) Ⱪайд этилгандан кейинги ҳолат: битимлар тугаллангандан бўлгандан кейин кўриб чиқилиши керак; масалан, етказиб берувчиларнинг ойлик ҳисоб-китоблари ушбу етказиб берувчиларнинг сотиб олиш дафтарлари бўйича текширилиши керак. Мисмол учун:
    (i) Авторизация, сақлаш ва қайта буюртма бериш тартиб-қоидалари бўлиши керак;
    (i) Компаниянинг маблағлари ва мол-мулки тегишли ҳисоботларда сақланиши керак. Активларнинг кириб келиши (тўғридан-тўғри ёки ҳужжатлар бўйича) ваколатли ходимлар билан чекланиши керак
    (ii) Харажатлар фақат авторизация қилинганидан кейин амалга оширилиши керак ва барча харажатлар тўғри ҳисобга олинади
    (iii) Барча даромадлар тўғри ҳисобга олиниши ва ўз вақтида олиниши керак.
    (j) Ходимлар ўз вазифаларини тўғри бажариш учун зарур бўлган қобилият ва малакага ега бўлиши керак.
    (k) Ички аудит (internal audit) бўлими назорат тизимининг ишлаётганлигини текшириши ва тизимни ҳозирги шароитга мос келишини текшириш учун кўриб чиқиши керак.
    Ички назорат жараёнида Буюк Британия амалиётиджа бу ички назорат самарадорлигини чеклаш (Limitations on the effectiveness of internal controls) мавжудлигини инобатга олишимиз керак.
    Бошқарув тизими нафақат етарли бошқарувни ўз ичига олиши керак, балки бу бошқарув элементлари ҳам тўғри ва ҳалол ташкил этилиши муҳим ва қуйидагилар қўлланилиши мумкинлигини инобатга олиш керак:
    (а) Вазифаларни ажратишга қараб ички назоратни ушбу вазифалар учун масъул бўлган икки ёки ундан ортиқ одамнинг тўқнашуви олдини олиш мумкин;
    (b)Авторизация назорати фаолиятга рухсат бериш ҳуқуқига эга бўлган шахс томонидан суиистеъмол қилиниши мумкин
    (с) Менежмент кўпинча ўзлари ўрнатган бошқарув элементларини бекор қилиши мумкин.299
    Демак юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, қуйидаги хулосаларни келтириб ўтсак бўлади. Кички назорат ташкил этиш билан ички текширувларни амалга ошириш каби тушунчалар бир-бири билан узвий боғлиқ, аммо амалга ошириладиган функционал вазифалардан келиб чиқадиган бўлсак, улар фарқ қилади. Ички назорат ва ички текширувлар бизнес муҳитида ўз вақтида бажарилса, корхонанинг самарадорлиги оширилади ва бухгалтерия муомаларнинг амалга оширилгандан олдин ва кейинги процедуралардаги хатоларни ва фирибгарлик холатларни олдини олишга ёрдам беради. Буюк Британия амалиётида бизнес юритувчи субъектларда инчки назорат процедураларни турларига ажратиб амалга ошириш муҳим бўлиб ҳисобланади. Бу ўз навбатида тартиб – ички назорат жараёнинг тартиб-қоидаларни белгилаб беради ва ички текширувларни қадамма-қадам амалга оширишга имкон беради.



    Download 1.73 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   300




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling