Ички аудит ва хатарларни бошқариш (Internal audit and risk management). Ички аудит ташкилотнинг рискларни бошқариш жараёнларида муҳим рол ўйнайди, рискларга қандай қарши туриш ҳақида баҳолаш ва маслаҳат бериш талаб этилади. Ички аудитнинг ишига ташкилотнинг хавф туғдирадиган муамулар таъсир қилади, аммо ички аудит хавфни баҳолаб боради ва қуйидагиларни амалга оширади:
Хатарларни аниқлаш, баҳолаш, бошқариш ва ҳисобот беришда жавоб бериш жараёнларининг етарлилиги таҳлил қилиб боради;
Хатарларни бошқариш ва назорат қилиш маданиятини инобатга олади;
Хатарларни чеклаш учун операциядаги ички назорат муҳитини баҳолайди;
Хатарларни бошқариш жараёнларининг ишлаши ва самарадорлигини баҳолаб боради.
Аудиторлар диққатни жамлайдиган соҳалар топшириқнинг кўлами ва устуворлигига ва аниқланган хатарларга боғлиқ бўлади. Хатарларни бошқариш доираси етарли бўлмаган жойда, аудиторлар ўзларининг таваккалчиликларини баҳолайди ва тегишли доирани белгилаб олади. Агар рискларни бошқариш ва назорат қилиш асослари операцияларга киритилган бўлса, аудиторлар рискларни бошқаришни баҳолашдан фойдаланишни ва рискларни бошқариш жараёнларини текширишга эътибор беришни мақсад қилишади.
Ички аудитнинг хусусиятлари (The features of internal audit):
Ички аудитнинг иккита асосий хусусиятлари мавжуд:
(а) Мустақиллик (Independence). Ички аудит бўлими ташкилотнинг бир қисми бўлса-да, у ваколат доирасида бирон бир соҳани текширганда, мустақил фикрлаган ҳолда ўз хулосасини бериши керак.
(b) Баҳолаш (Appraisal). Ички аудит ташкилотдаги бошқа ходимлар томонидан бажарилган ишларни баҳолаганда, ушбу ишларнинг ҳеч бирида тўғридан-тўғри ўзлари бажаришмайди. Улар кўпинча операцияларни баҳолаш менежментга мурожат қилишади.
Ички аудит - бу бошқарув назорати, чунки у бошқа ички назоратларнинг қониқарли ишлашини назорат текширувини таъминлайдиган воситадир. Раҳбарият томонидан ички аудит бўлими ходимидан ташкилотнинг ҳар қандай муомалаларини кўриб чиқиш ва хулосасини буришни сўраши мумкин.
Бизнес ташкилотларда ички аудит қуйидаги бешта тури мавжуд:
Операцион аудит (Operational audit);
Тизим аудити (Systems audit);
Транзакция операциялари аудити (Transactions audit);
Ижтимоий аудит (Social audit);
Менежмент текширувлари (Management investigations).
Do'stlaringiz bilan baham: |