Turon nashr


Операцион аудит (Operational audit


Download 1.73 Mb.
bet231/300
Sana08.02.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1178091
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   300
Bog'liq
G

Операцион аудит (Operational audit) - компания фаолиятининг ҳар қандай соҳаси билан боғлиқ бўлиши мумкин. Уларнинг асосий мақсади-ҳар бир даражадаги менежмент фаолиятини мониторинг қилиш, олдиндан белгиланган мезонларга мувофиқ оптимал ишлашни таъминлаб беради. Улар тизимнинг натижаларига ва ташкилотнинг самарадорлигига эътибор беришади.
Тизим аудити (Systems audit) ташкилот ичидаги ички назоратни синовдан ўтказиш ва баҳолашга асосланади, шунда ресурслар самарали бошқарилиши ва маълумотларнинг аниқ тақдим этилишини таъминлаш учун ушбу назоратларга ишониш мумкин.
Икки турдаги тестлардан фойдаланилади:

  1. Мувофиқлик тестлари (compliance tests) ички назорат белгиланган тартибда қўлланилаётганлигини исботлайди.

  2. Моддий тестлар (substantive tests). Мустақил тестлар ҳисоб рақамларидаги ёзувларни асослайди. Улар хато ва камчиликларни аниқлаш учун ишлатилади.

Ички аудитор мувофиқлик тестларини ўтказишда турли хил хатоларни очишга қизиқади. Амалга оширилган бизнес муомалаларни стандартларда белгиланган тартиб-қоидалар билан мувофиқ келишини текширади. Буларга:

Икки турдаги тестнинг асосий аҳамияти шундаки, агар мувофиқлик тестлари ички назоратнинг қониқарли ишлашини аниқласа, у ҳолда мазмунли тест миқдори камайтирилиши мумкин ва ички аудитор аудиторлик ҳаракатларини назорат мавжуд бўлмаган ёки қониқарли ишламайдиган соҳаларга йўналтириши мумкин.
Ички аудитор ташкилотдаги энг юқори ижро этувчи даражага, директорлар Кенгашининг тафтиш қўмитасига ҳисобот беради. Ушбу талабнинг учта асосий сабаби бор. Булар:

  • Аудитор ташкилотнинг барча қисмларига кириш ҳуқуқига эга;

  • Aудитор бошқарув аппаратига ўз фикрини эркин билдириши керак;

  • Аудиторлик ҳисоботини самарали бажарилишини таъминлаш учун уни энг юқори даражада воситалардан фойдаланиши мумкин.

Қабул қилинадиган масъулият чизиғи ва ваколатнинг аниқ шартларини ҳисобга олган ҳолда, ички аудиторнинг мустақил бўлиши жуда муҳимдир. Ички аудитор учун мустақиллиги учта омил билан белгиланади:

  • Масъулият таркиби (The responsibility structure);

  • Аудиторнинг мажбурий органи (The auditor's mandatory authority);

  • Аудиторнинг ўзига хос ёндашуви (The auditor's own approach).

Ички аудит объектив равишда ажралиб турадиган ва ҳалол бўлган юқори профессионал ёндашувни талаб қилади. Мустақиллик аудитнинг асосий тушунчаси бўлиб, бу ташқи аудитор каби ички аудиторга ҳам тегишли. Ички аудитор янги процедуралар ёки тизимларни ўрнатмаслиги керак; улар одатда баҳолайдиган ҳар қандай фаолият билан шуғулланмасликлари керак, чунки бу уларнинг мустақиллигини бузиши мумкин.301



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   300




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling