Turon nashr
Бизнесни ташкил этишнинг турлари ва мақсади
Download 1.73 Mb.
|
G
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мулк (Ownership)
- Назорат (Control).
- Фаолият (Activity).
- Фойда ёки нотижорат йўналиши (Profit or non-profit orientation).
- Ҳуқуқий мақоми (Legal status).
- Молия манбалари (Sources of finance).
Бизнесни ташкил этишнинг турлари ва мақсади
Бугунги кунда бизнес дунёсида турли хил бизнес ташкилотлари мавжуд бўлиб, ҳар қандай бизнеснинг муваффақияти унинг тузилишига боғлиқ. Шахс ёки гуруҳ сифатида сизни ташкилотга эгалик даражангизни оширади. Бизнес ташкилотларининг асосий турларига якка тартибдаги тадбиркорлик, шериклик ва корпорация киради. Ҳамкорлик ва корпорация тамойилларини бирлаштирган бошқа ўзгартирилган шакллар ҳам мавжуд. Масалан, масъулияти чекланган жамият (Limited Liability Company (LLC), "С" корпорацияси (“S” corporation) ва масъулияти чекланган шериклик (Limited Liability Partnership (LLP). Мулкдан ташқари, сизнинг ташкилий шаклингиз корхонага қанчалик мос келишини аниқлайди. Шахсий, молиявий, ҳуқуқий ва солиқ муаммоларини ва бошқаларни ҳисобга олишингиз керак.2 FIA - Foundations of Accounting in Business - FAB Study Text 2016 йилдаги нашр этилган китобда ташкилот тушунчаси ва уларнинг мақсад ва вазифалари, ташкилотда манфаатдор томонларини қуйидагича эътироф этилган. Ушбу китобда АССА имтихонларининг биринчи поғонасида турган F1 «Бизнесда бухгалтер» сертефикатини олиш учун тавсиялар берилган ва халқаро тажрибалардан келиб чиқган холда амалий мисоллар келтирилган. Мисол тариқасида кўп тармоқли автомобил ишлаб чиқарувчиси (eg Ford), (eg Ernst & Young) бухгалтерия фирмаси, хайрия билан шуғулланадиган ташкилот (eg Oxfam) йирик халқаро тадбиркорлик субъектлари олинган. Шу китоб маълумотларидан фойдаланган ҳолда, халқаро даражадаги қарашларни ўрганиб чиқамиз. Ташкилот бу: ўз мақсадларини бошқарадиган жамоавий мақсадларни кўзлайдиган ижтимоий келишувни ташкил этиш ва уни атроф-муҳитдан ажратиб турадиган чегарага эга.3 деб таъриф келтирилган. Ташкилотлар одамларга янада самарали ишлашга имкон беради, деб фикр юритилган. Баъзи ташкилотларни мисол келтирамиз. Масалан: Кўп автомобил ишлаб чиқарувчи (масалан, Форд); Бухгалтерия фирмаси (масалан, Ernst & Young); Хайрия ташкилоти (масалан, Oxfam); Маҳаллий ҳокимият ташкилотлари; Касаба уюшмаси (масалан, Unison); Армия Юқоридагиларнинг барчаси ташкилот мақомига эга. Ташкилотларнинг умумий хусусиятлари қуйидагилардан иборат: (а) Ташкилотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг стандартларига жавоб бериш ёки такомиллаштириш билан банд; (b) Ташкилотлар расмий ҳужжатлаштириш тизимир ва тартибини ўз ичига олади, бу уларга назорат қилиш имконини беради; (c) Бунда одамлар турли хил нарсаларни қилишади ёки битта фаолиятга ихтисослашган бўлишади; (d) Улар турли мақсад ва марраларга эришишга интилишади; (e) Аксарият ташкилотлар материалларни қайта ишлаб чиқариш учун сотиб олишади ва уларни бошқа истеъмолчига қайта сотишади. Нима учун ташкилотлар мавжуд? Ташкилотлар шахслар ўзлари эриша олмайдиган натижаларга эришишлари мумкин. Мисол учун: (а) Ташкилотлар жисмоний ёки интеллектуал бўлиши, одамларнинг индивидуал чекловларини енгиб ўтишади; (b) Ташкилотлар одамларга энг яхши нарсаларга ихтисослашишга имкон беради; (c) Ташкилотлар вақтни тежашади, чунки одамлар биргаликда ишлашлари ёки бир вақтнинг ўзида бошқа вазифанинг иккита жиҳатини бажаришлари мумкин; (d) Ташкилотлар билимларни тўплайди ва фикр алмашади; (е) Ташкилотлар энергия билан таъминлайди: иккита шахсни бирлаштириб, агар улар алоҳида ишлашни давом эттирсалар, уларнинг умумий маҳсулоти уларнинг ишлаб чиқаришидан ошиб кетади. Қисқача айтганда, ташкилотлар одамларга янада самарали ишлашга имкон беради. Ташкилотлар фаолиятини амалга оширишнинг умумий элементлари қуйидагилардан иборат: (а) Мулк (Ownership). Баъзи ташкилотларнинг мулкчилик шакли ёки ҳуқуқий мақомига қараб, хусусий мулкдорлар ёки акциядорларга тегишли, яъни хусусий сектор ташкилотлари Давлат сектори ташкилотлари ёки ҳукуматга тегишли бўлиши мумкин. (b) Назорат (Control). Баъзи ташкилот эгаларининг ўзлари томонидан назорат қилинади, аммо кўплари уларнинг номидан ишлайдиган одамлар томонидан назорат қилинади. Баъзилари билвосита ҳукумат ҳомийлигидаги регуляторлар томонидан назорат қилинади. (c) Фаолият (Activity). Ташкилот қайси фаолиятни амалга ошириётганлигини ажрата олиш бизнесда муҳим бўлиб ҳисобланади. Масалан, ишлаб чиқариш ташкилотлари ёки соғлиқни сақлаш хизмати бўлиши мумкин. (d) Фойда ёки нотижорат йўналиши (Profit or non-profit orientation). Баъзи корхоналар фойда олиш учун фаолиятини амалга оширади. Бошқалар эса, масол учун ҳарбий ташкилотлар фойда олиш учун йўналтирилмаган улар асосан аҳолининг ижтимоий-сиёсий тинчлигини ва барқарорлигини тайминлашга қаратилган. Бир қатор ташкилотлар нотижорат ташкилот, шу жумладан баъзи сиёсий ташкилотлар, мактаблар, бизнес бирлашмалари, черковлар, ижтимоий клублар ва истеъмолчилар кооперативлари.4 (e) Ҳуқуқий мақоми (Legal status). Ташкилотлар чекланган компаниялар ёки шерикликга асосланган бўлиши мумкин. (f) Ҳажми (Size). Бизнес кичик оилавий бизнес ёки трансмиллий корпорация бўлиши мумкин. (g) Молия манбалари (Sources of finance). Корхоналар банклардан қарз олиш ёки давлат томонидан молиялаштириш ёки акциялар чиқариш орқали молиялаштирилиши мумкин. (h) Технология (Technology). Ташкилотлар юқори технология даражадаги асбоб ускуналар, компьютер ёки аппарат билан таъминланиши керак.5 Ташкилотларнинг ҳуқуқий мақоми муҳим аҳамиятга эга. Ташкилот нимани ишлаб чиқаради ёки нима хизмат кўрсатади, бозор муносабатларида қайси секторда фоалият кўрсатади ёки турли хил ишларни бажаради ва функцияларини ажрата билиш лозим. Масалан: 2-жадвал6 Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling