Turon nashr


«Тадбиркорлик ташкилотлари ва уларнинг манфаатдор томонлари


Download 1.73 Mb.
bet4/300
Sana08.02.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1178091
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   300
Bog'liq
G

«Тадбиркорлик ташкилотлари ва уларнинг манфаатдор томонлари» номли биринчи мавзуда бизнесни ташкил этишнинг турлари ва мақсади, тадбиркор ташкилотларининг манфаатдор томонлари мазмуни очиб берилган, манфаатдор томонларнинг мақсад ва вазифалари, ички манфаатдор томонлар: ходимлар ва рахбарият, ташқи манфаатдор томонлар, манфаатдор томонларнинг стратегик қиймати каби тушунчалар ёритилган.
«Тадбиркорлик муҳити» номли иккинчи мавзуда ишбилармонлик муҳити таҳлили, сиёсий ва ҳуқуқий муҳит, меҳнат муҳофазаси, маълумотларни ҳимоя қилиш, саломатлик ва хавфсизлик, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий ва демографик тенденциялар, маданий тенденциялар, технологияларнинг ташкилотга таъсири, атроф-муҳит омили, рақобат кучлари, ресурсларни конвертация қилиш, қиймат занжири, рақобат устунлиги - Porterning бешта куч модели каби тушунчалар ёритилган.
«Макроиқтисодий муҳит ва микроиқтисодий омиллар» номли учинчи мавзуда иқтисодиётнинг тузилиши ва вазифалари, иқтисодиётга таъсир қилувчи омиллар, миллий даромад, иш айланиши, инвестиция ва унинг оқибатлари, ишсизлик, иқтисодий ўсишнинг мақсади, иқтисодиётни бошқариш бўйича давлат сиёсати, молиявий сиёсат, пул-кредит сиёсати, тўлов баланси, микро муҳит, ички ва ташқи микро ва макро муҳит, бозор ҳақида тушунча, талаблар жадвали, етказиб бериш жадвали, мувозанатли нарх, талаб ва таклифни таҳлил қилиш, максимал ва минимал нархлар, рақобат ва чекловлар каби тушунчалар очиб берилган ва амалий мисоллар билан ёритилган.
«Бизнесни ташкил этиш, тузилиши ва стратегияси» номли тўртинчи мавзуда норасмий ташкилот, ташкилий тузилма, ташкилотда стратегия даражалари, марказлаштириш каби тушунчалар очиб берилган ва амалий мисоллар билан ёритилган.
«Ташкилий маданият ва қўмиталар» номли бешинчи мавзуда ташкилий бўлимлар ва функциялар, мaданият, ташкилот маданияти, маданияти ва тузилиши, қўмиталар фаолияти каби тушунчалар очиб берилган ва амалий мисоллар билан ёритилган.
«Корпоратив бошқарув ва ижтимоий жавобгарлик» номли олтинчи мавзуда корпоратив бошқарув тамойиллари, корпоратив бошқарувнинг ривожланиши, кенгашнинг роли, корпаратив бошқарув тўғрисидаги ҳисобот, корпаратив ижтимоий жавобгарлик, этика, қонун, бошқарув ва ижтимоий жавобгарлик каби тушунчалар очиб берилган ва амалий мисоллар билан ёритилган.

Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   300




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling