Turon nashr


Download 1.73 Mb.
bet3/300
Sana08.02.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1178091
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   300
Bog'liq
G

Профессионал даража

Р1 Корпоратив бошқарув, хавф-хатар ва одоб-аҳлоқ

Р2 Корпоратив ҳисобот

Р3 Бизнесни таҳлил қилиш

Имтихонлар тўртасидан иккитаси танланади

Р4 Молиявий менежмент

Р5 Самарадорликни бошқариш

Р6 Солиққа тортиш

Р7 Аудит ва ишонч

Талабаларга АССА малакали имтихонларнинг мазмун моҳиятини ва бошланғич даражадаги малакали имтихонларнинг биринчи поғонасида турган 1-жадвалда кўрсатилган F1 Бизнесда бухгалтер даражасини ўргатиш муҳим бўлиб ҳисобланади.


Мамлакатимиз президенти томонидан сўнги йилларда олиб борилаётган ислохотлари бизнес субъектларини кўпайтириш, инвестицион муҳитни яхшилаш ва шу билан бирга аҳоли реал даромадларини оширишга қаратилган. Ушбу натижаларга эришиш учун бизнесда бухгалтерия тизимини хақаро амалиётга мувофиқлаштириш керак бўлади.
Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4611-сон 24.02.2020 йилдаги “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.07.2020 йилдаги 460-сон “Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ушбу қарорлар бир қанча вазифаларни олдимизга қўйган.
Биринчидан, Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига (кейинги ўринларда - МҲХС) ўтишни жадаллаштириш орқали хорижий инвесторларни зарур ахборот муҳити билан таъминлаш ва халқаро молия бозорларига кириш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, ҳисоб ва аудит соҳалари мутахассисларини халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.
Иккинчидан, Бизнес ва тадбиркорлик, корпоратив ва лойиҳа бошқаруви, менежмент соҳасида бошқарув кадрлари ва мутахассисларни тайёрлаш тизимини халқаро стандартларга мувофиқ тубдан такомиллаштириш ва уларнинг профессионал савиясини ошириш, шунингдек, бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини бошқаришнинг замонавий усулларини жорий этишни илмий-методик қўллаб-қувватлаш.
Шунинг учун, бугунги кунда “Бизнесда бухгалтер” курси фанининг мазмун-моҳияти, объекти, субъекти, предмети, функция ва вазифаларини, замонавий бозор тизимининг ривожлантириш зарурлиги, бизнесда бухгалтернинг ахамияти, вақт менежменти, бизнесда бухгалтер фанининг бошқа фанлар билан алоқадорлиги ҳамда халқаро амалиётда бухгалтериянинг аҳамиятини ўргатилиши муҳим.
Бизнесда бухгалтер» фанининг мақсади ва вазифалари ва унинг моҳияти таъсири ҳақида умумий тушунчага эга бўлиш.
Ушбу фан таркибида тадбирколик ташкилотлари, уларнинг манфаатдор томонлари ва ташқи муҳит, бизнесни ташкил этиш, тузилиши, функциялари ва бошқариш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот тизими, назорат ва мувофиқлик, етакчилик ва шахсларни ва жамоаларни бошқариш, шахсий самарадорлик ва бизнесда мулоқот, бухгалтерия ҳисоби ва бизнесда профессионал одоб-аҳлоқ каби мавзулар ҳам ўрин олган.
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, фан дастури ASSA xaлқаро ташкилоти талабларидаги “Молиявий ҳисоб” фанининг ҳам талабларини қамраб олган ва қўйилган талабларга жавоб беради.
Шу сабабли «Бизнесда бухгалтер» фанининг ўқув дастурларига асосан тайёрланган ушбу ўқув қӯлланма, 60410100 «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» йўналишида таҳсил олаётган талабалар, хўжалик юритувчи субъектлар ходимлари, олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, магистрантлар ва бошқа қизиқувчилар учун фойдаланиладиган қисқа ёритилган мажмуа бўлиб хизмат қилади.
«Бизнесда бухгалтер» ўқув қўлланма саккизта мавзудан иборат бўлиб, ҳар бир мавзу «Бизнесда бухгалтер» фанининг ўқув дастурларига асосан тайёрланган ва «FIA - Foundations of Accounting in Business - FAB Study Text 2016» асосида мавзулар ёритилган .

Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   300




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling