Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/154
Sana18.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1784137
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   154
Bog'liq
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР

 
“ЯЛПИ ФИКРИЙ ҲУЖУМ” МЕТОДИ 
 
Ақлли бўлишнинг ўзи кифоя эмас,
ақлни ишлата билиш керак (Цицерон) 
 
 
 
“Ялпи фикрий ҳужум” методини амалда қўллаш 
“Ялпи фикрий ҳужум” методини бир неча ўн (20-60) нафар ўқувчи-
талабалардан иборат гуруҳларда қўллаш мумкин. Бунда аввало
ўқувчилар томонидан янги ғояларнинг ўртага ташланиши учун гуруҳлар 
шакллантирилади. Барча иштирокчилар 5 ёки 6 нафар ўқувчиларни ўз 
ичига олган кичик гуруҳларга бўлинади ва ҳар бир кичик гуруҳ ҳал 
қилинадиган ижодий вазифа ёки муаммолар бўйича 15 дақиқа давомида 
“Фикрлар ҳужуми” ўтказади. Топшириқ ва ижодий вазифалар 
белгиланган вақт ичида ижодий ҳал этилгач, бу ҳақда гуруҳ аъзоларидан 
бири ахборот беради. 
Ялпи фикрий ҳужум” методи – бирор муаммо бўйича 
ўқувчилар томонидан билдирилган янги фикр ва ғояларни 
тўплаб, улар орасидан энг яхши ва ўзига хос деб топилган 
жавобларни танлаб олинадиган методдир. Метод ўқувчилар 
томонидан янги ғояларнинг ўртага ташланиши учун шароит 
яратиб беришга хизмат қилади. 
Ялпи фикрий ҳужум” методи J. Dоnаld 
Filips томонидан ишлаб чиқилган.


67
Гуруҳ томонидан берилган ахборот (топшириқ ёки ижодий 
вазифанинг ечими) ўқитувчи ва бошқа гуруҳлар аъзолари томонидан 
муҳокама қилинади ва унга баҳо берилади. Машғулот якунида ўқитувчи 
берилган топшириқ ёки ижодий вазифаларнинг ечимлари орасидан энг 
яхши ва ўзига хос деб топилган жавобларни эълон қилади. Машғулот 
жараёнида гуруҳ аъзоларининг фаолиятлари уларнинг иштироклари 
даражасига кўра баҳолаб борилади. 
7-схема 
“Ялпи фикрий ҳужум” методининг тузилмаси 
 
 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling