У ч е н ы й X x I в е к а международный научный журнал


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/49
Sana14.05.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1460793
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   49
Bog'liq
uch21vek 3 2022

 
References: 
 
1. Address of the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev to the Oliy 
Majlis of December 28, 2018 / uza.uz. 
2. Abdullaev A.M., Abduraxmanov O.X., Zokirova N.K. Forecasting and modeling of 
national economies. -T: Science and technology, 2007. - 575 p. 
3. Abdullaev Yo., Karimov F. Small business and entrepreneurship. - T .: Labor. 2000, 
4. Ambartsumyan A.A. Malye predpriyatiya v sisteme ekonomicheskix otnosheniy v 
usloviyax perexoda Uzbekistana k rynku .: Avtoref. dis… .kand. ekon. nauk. - Tashkent 
.: 1996. -27 p., 
5. Ataniyazov B. Management of development of economic and ecological systems. -T .: 
Fan, 1998. - 124 p., 
7. Berkinov B.B. Modelirovanie sistem vedeniya selskogo khozyaystva. - T .: Fan, 1991., 
8. Gulyamov S.S., Dogil L.F., Semenov D. Entrepreneurship and small business. - T .: 
TGEU, 1996. - p.19-83., 
9. Aslonov, S., & Ruzimurodova, Z. (2020). THE USE OF ACRONYMS AND INITIALISMS IN 
BUSSINES ENGLISH. Студенческий вестник, (12-5), 34-35. 
10. Sherzodovich, A. S. (2020). The rоle оf оnline teaching and innоvative 
methоds. Science and education1(3), 524-528. 
11. SHERZODOVICH, A. S., & KIZI, R. Z. D. (2020). Interpretation and Written Translation: 
Related Learning. INTERPRETATION6(6
). 
© 
N.A. Shakirova
, 2022. 


Ученый XXI века • 2022 • № 3 (84)
33 
ЎҚИТУВЧИ-ЎҚУВЧИ ҲАМКОРЛИКДАГИ ЎҚУВ ФАОЛИЯТИ 
Ш. Алланазарова
1
Мақолада ўқув жараёни ўқувчиларнинг ҳамкорликдаги фаолиятини 
ташкил этишда мунозара методининг аҳамияти ва ўқитувчи-ўқувчиларнинг 
ҳамкорликдаги табиий индивидуал фаолиятини ташкил этиш ва улар орасида 
ўзаро тенгликка асосланган мулоқотнинг вужудга келиши ҳақида. 
 
Калит сўзлар: ўқитувчи, ўқувчи, ҳамкорлик, мунорзара, ҳиссиёт дидактика,
фикр, мулоқот. 
Ўқув жараёни ўқувчиларнинг ҳамкорликдаги фаолиятини ташкил этиш 
имконияти бўлиб, синфдаги ўқувчиларнинг муайян масала юзасидан қарорлар 
қабул қилишларини жадаллаштириш мақсадида ташкил этилади. Биз 
ўқувчиларни ақлий-интеллектуал жиҳатдан ривожлантириш, уларга ахлоқий 
меъёрларни сингдиришда баҳс-мунозара катта имкониятга эга эканлигини 
педагогик жиҳатдан асослашга ҳаракат қилдик. Шу билан бир қаторда, баҳс-
мунозара дидактик вазият сифатида ўқув жараёнининг жадаллашуви, сифатини 
ўқувчиларнинг жамоавий, табиий изланишлари асосида таъминлашга 
қаратилади. Баҳс-мунозара вазиятлари ташкил этилган махсус гуруҳда дидактик 
воситалар ёрдамида ўқувчиларга педагогик-психологик таъсир кўрсатилади.
Таниқли олим Ж.Пиаженинг таъкидлашича, ўқув мунозараси жараёнида 
ўқувчи ўз тенгдошлари билан муайян масалани муҳокама қиларкан, 
худбинликка асосланган марказлашган тафаккурдан озод бўлади ҳамда 
бошқаларнинг нуқтаи назари билан ҳисоблашишга ўрганади.
К.Левиннинг тадқиқотлари ўқув мунозарасини илмий жиҳатдан 
асослашда муҳим аҳамиятга эга. Олимнинг таъкидлашича, гуруҳли муҳокама 
ўқувчилар орасида ижтимоий муносабатларнинг қарор топишига кўмаклашади.
Шунингдек, билиш жараёнида уларнинг шахсий, ҳиссий имкониятларини 
намоён қилишлари учун қулай ўқув вазияти вужудга келади. Ҳар бир ўқувчининг 
ўқув мунозарасига ўз ҳиссиётларини намоён қилиши асосида киришиши 
изланишлар жараёнида уларнинг гуруҳдошлари ва ўқитувчи билан самимий 
мулоқот ўрнатишларини таъминлайди. Ўқувчилар муаммони муайян даражада 
англаганларидан қувонадилар. Ўқув мунозараси жараёнида ҳар бир масаланинг 
ечимига ўқувчиларнинг шахсий иштироки уларнинг ақлий тараққиётини 
таъминлайди. Натижада ўқувчиларнинг қизиқувчанлиги, манфаатдорлиги, 
билимларни эгаллашдан қониқиш ҳисси, умумжамоавий фаолиятга интилиши 
ҳамда ўзаро бир-бирига мурожаат қилишида қулайлик вужудга келади. 
Ўқувчиларнинг ҳамкорликдаги фаолияти ўзаро тенг шерикчилик асосида 
ташкил этилиши лозим. Бу ўқув мунозараси жараёнини ташкил этишда муҳим 
йўналтирувчи омил бўлиб, эркин баҳслашиш, муаммолар ечимини топишда 
ўқувчиларни изланиш ва фикрлашга ундаш имконини беради. Бу жараёнда 
ўқувчилар ўзлаштирган тажрибалари ва қадриятларини бир-бирларига узатиш, 
ўз келажакларини белгилаш кўникмасини эгаллайдилар.
Ўқувчилар ўз шерикларига мурожаат қилиш жараёнида биргаликдаги ўқув 
фаолиятига киришадилар. Ўқувчиларнинг турли нуқтаи назарларини 
аниқлашга хизмат қиладиган топшириқлар муайян муаммога алоқадор бўлиши 
керак. Бундай топшириқлар ҳамкорликда фаолият кўрсатадиган ўқувчилар 
гуруҳининг шахсий-фикрий муносабатларини таркиб топтиради. Шунинг учун 
ҳам дарсда мунозарали муаммонинг муҳокама қилиниши кўп жиҳатдан 
самаралидир. Агар ўқитувчи ўқувчиларнинг ҳамкорликдаги табиий индивидуал 
фаолиятини ташкил этса, улар орасида ўзаро тенгликка асосланган мулоқот 
вужудга келади.
Муаммоли 
топшириқлар 
ўқувчиларнинг 
фикрлаш 
жараёнини 
жадаллаштириш билан бир қаторда, уларни ечимлар устида изланишга ҳам 
ундайди. Ўқув мунозараси жараёнида муамоларнинг ечими устида ўйлаш 
1

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling