У ч е н ы й X x I в е к а международный научный журнал
Download 1.63 Mb. Pdf ko'rish
|
uch21vek 3 2022
Ш. Алланазарова - (PhD), Қорақалпоқ давлат университети.
Ученый XXI века • 2022 • № 3 (84) 34 натижасида ўқувчиларнинг тафаккурлари жадал ривожланади. Бу эса уларни ижтимоий ҳаётга тайёрлаш учун замин ҳозирлайди. Ўқувчилар ўз хулқ- атворларини мустақил бошқариш кўникмасига эга бўла бошлайдилар. Ўқувчилар ўқув мунозараси жараёнида ўқув топшириқларини муҳокама қилишга руҳан тайёр бўладилар. Ўқув мунозараси давомида ўқувчиларда фикрий барқарорлик таркиб топади, тадқиқотчилик кўникмалари шаклланади, янгидан-янги изланишларга эҳтиёж туғилади. Мунозара жараёнида ўқитувчи ҳамда ўқувчиларнинг муносабати ўзаро тенглик асосида амалга оширилиши керак. Ўқувчилар билан бирга фаразлар ҳосил қилиш ҳамда бу жараёнда ўқитувчи ўзи учун ҳар бир ўқувчини кашф қилиши ўқув мунозарасининг самарали кечишини таъминлайди. Ўқув мунозарасини ташкил қилиш учун ўқитувчи ўқувчилар олдига саволлар қўйиши ҳамда бу саволларга берилган турли вариантлардаги жавобларни диққат- эътибор билан тинглаши лозим. Ўқитувчи ҳамда ўқувчилар орасидаги ҳамкорлик натижасида ўзаро ишонч, очиқлик муҳити вужудга келади 1 . Қайсиким бундай муносабат доирасида ўқувчи ўз нуқтаи назари ривожланишини аниқ кўриш, шерикларининг нуқтаи назарларини танқидий баҳолаш, ўз нуқтаи назарини ажратиб олиш ва ҳимоя қилиш кўникмасига эга бўлади. Бу эса ўқувчилар тафаккурининг мустақиллигини таъминлайди. Ўз фикрларини далиллар билан изоҳлаш ва исботлашга ўргатади. Шу билан бир қаторда, ўқув мунозараси ўқувчиларга саволлар ва уларга берилган жавобларни мувофиқлаштириш, тўғри қарашлар ва нуқтаи назарларни ажратиш, келишувчанлик, турли нуқтаи назарлар орасидан ҳаққоний ёндашувларни топиш, уларни далиллаш имконини беради. Ўқув мунозараси дарс жараёнида педагогик-психологик муаммоларни ечишнинг муҳим воситасидир. У ўқувчиларни гуруҳли фаолият кўрсатиш, изчил фикрлаш, шерикларининг ҳаққоний қарашлари ва ёндашувларини тан олишга йўналтиради. Шу билан бир қаторда, муаммоларга демократик ёндашув, масъулиятлилик, келишувчанлик ҳисларини қарор топтиради. Ўқитувчи мунозара жараёнининг ташкилотчиси вазифасини бажарар экан, ўқувчиларнинг ўзлари саволлар қўя олишлари, уни муҳокама қилишлари ва ечимлар қабул қилишларини таъминлаши лозим. У энг қулай воситалар ёрдамида ўқувчиларнинг мустақиллигини оширишга интилиши, ақлий тенгликни таъминлаш учун қулай муҳитни вужудга келтириши, эркин фикр алмашинишлари учун шароит яратиши зарур. Агар ўқитувчи ўқувчилар орасида ақлий тенгликни таъминлаш учун қулай педагогик вазиятни вужудга келтирса, ўқув мунозараси жараёнида эркин фикр алмашиниш учун шароит яратилади. Ўқув мунозараси давомида сифат кўрсатгичларига эришилиши таъминланади. Ўқув мунозараси жараёнида вужудга келган қарама- қаршиликлар эса, тарбиявий мақсадларнинг такомиллашувига кўмаклашади. Ўқувчилар мунозара жараёнида синфдошлари билан муносабатларини қайта қуриш имкониятига эга бўладилар.Улар ҳамкорликдаги ўқув фаолияти жараёнида чидамли, эътиборли бўлиш, мулоқотга киришиш, ўз камчиликларини кўра олиш, уларни бартараф этиш кўникмаларини эгаллайдилар. Адабиётлар 1. Пиаже Жан «Речь и мышление ребенка» Педагогика-Пресс 1999.- 528с 2. Бурякова В.В. Дискуссия на современном уроке: Метод. рекомендации. – М.: МГИУУ, 1999. 160 с. 3. Дьяченко В.К. Сотрудничество в обучении: О коллективном способе учебной работы: Кн. для учителя. – М.: Просвещение, 1991. 192 с. 4. Сафарова Р, Юсупова Ф. ва б. Ўқувчиларда ўзаро дўстона муносабатларга асосланиб ҳамкорликда фаолият кўрсатиш кўникмаларини шакллантиришга оид назарий- амалий ёндашувлар. Т. Фан ва технология нашриёти, 2012. – 115 б. 1 Сафарова Р, Юсупова Ф. ва б. Ўқувчиларда ўзаро дўстона муносабатларга асосланиб ҳамкорликда фаолият кўрсатиш кўникмаларини шакллантиришга оид назарий-амалий ёндашувлар. Т. Фан ва технология нашриёти, 2012. – 115 б. Ученый XXI века • 2022 • № 3 (84) 35 5. Сафарова Р, Юсупова Ф. ва б. Ўқувчиларда ўзаро дўстона муносабатларга асосланиб ҳамкорликда фаолият кўрсатиш кўникмаларини шакллантириш жараёнини ташкил этиш тамойиллари ва параметрлари. Т. Фан ва технология нашриёти, 2013. – 142 б 6. К. Левин Разрешение социальных конфликтов., 2000 7. Sherzodovich, A. S. (2020). The rоle оf оnline teaching and innоvative methоds. Science and education, 1(3), 524-528. Download 1.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling