У. И. ҚЎЧҚоров тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва


ОНГ ВА ЎЗ-ЎЗИНИ АНГЛАШНИНГ ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ ВА


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/75
Sana30.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1413097
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   75
Bog'liq
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ўқув қўлланма Автосохраненный

ОНГ ВА ЎЗ-ЎЗИНИ АНГЛАШНИНГ ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ ВА 
ПСИХОПАТОЛОГИЯСИ 
Онг муаммоси фақат тиббий психология ва психиатрия муаммоси 
бўлибгина қолмай, балки табиий-илмий фанларнинг ҳам муаммосидир. 
Психологияда онг – бу инсоннинг бош миясини энг олий интегратив 
функцияси бўлиб, атроф муҳитда содир бўлаётган жараёнларни амалга 
оширади, шу билан бирга ўз-ўзини ва мақсадга йўналган фаолиятни тартибга 
солиб, инсонни табиий ва ижтимоий муҳитда бир-бирига мос келишини 
таъминлашдан иборат руҳий жараён. 
Онгнинг хусусиятлари: 
1. Кайфиятли муносабат; 
2. Атрофни билиш; 
3. Кечинмалар; 
4. Онгни аниқловчи хусусияти (асосий хусусияти). 
Ўз-ўзини англаш – инсоннинг ўзини, ўз танасини, фикрини, фаолиятини, 
қизиқиши, сезгиси, умумий ишлаб чиқаришда ўз шахсини ўрнини англашдан 
иборат. 
Ўзини сезиш, хис қилиш – бу инсоннинг хусусий, соматик ва руҳий 
сферада функионал ҳолатини англаш. 
Ориентировка – бу ташқи дунёни зарурий шароитда тўғри акс этиш ва 
ташқи дунёга мақсадли ҳаракати. 
Онг – бу барча руҳий фаолият доирасини синтетик махсулдорлиги ва 
инсоннинг руҳий фаолияти. 
Руҳий фаолиятнинг барча бузилишлари онгнинг бузилишига олиб 
келади. 
Онгнинг равшанлиги ориентировка сақланганини ҳисобга олади. 
Ориентировкани учта тури бўлади: 


59 
1. Аллопсихик ориентировка – бу инсоннинг атроф жойини, вақтни, 
ўрнини тўғри ориентировка қилиш хусусияти. Бу ориентировкани 
бузилишида инсон қаердалигини, вақтни билмайди. Баъзида иккиланган 
ориентировка ҳам кузатилади. Масалан, бу ҳолатда инсон ҳам шифохонада, 
ҳам ойдаман деб тушунади. 
2. Соматопсихик ориентировка – инсоннинг ўз танаси буйича тўғри 
ориентировка қилиш хусусияти. 
3. Аутопсихик ориентировка – инсоннинг ўз шахси буйича тўғри 
ориентировка қилиш хусусияти. 
Ўз-ўзини англаш патологияси: 
1. Ўз-ўзини виталик (ҳаётий) англашнинг бузилиши ёки ўз-ўзини хусусий 
тириклигини бузилиши; 
2. Ўз-ўзини англаш активлигини бузилиши – беморда ўзининг активлик 
фаолиятини бузилиши; 
3. Ўз-ўзини бутунлигини англаш бузилиши – бунда бемор ягона 
бутунлигини сезмай ва идрок қилолмайди, яъни алоҳида тана қисмлари 
бировники деб тушунади. 
4. Ўз-ўзини чегарасини англаш бузилиши – бу ҳолатда атрофдаги борлиқ 
билан беморнинг субъектив дунёси орасидаги фарқини ўчирилиши. 
5. Ўз-ўзини идеалликни англаш бузилиши – ўз шахсни нотўғри идрок 
қилиш, яъни бемор ўзини аввал бошқа инсон бўлганман ёки ҳозир бошқача 
бўлиб қолганман деб ҳисоблайди. 
6. Васвасали деперсонализация – бемор ўзини бошқа шахсман деб 
ҳисоблайди. 
7. Ўзининг баҳолашни бузилиши. Бу ҳолат ҳамма беморларда учрайди. 

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling