78
БЕМОР ШАХСИ ВА КАСАЛЛИК
Касаллик беморнинг жисмоний ҳолатига таъсир қилиб қолмасдан, балки
унинг руҳий ҳолатига, оилада,
жамиятда, ишда тутган мавқеига ва умуман
бутун ҳаётига таъсир қилади. Ҳар қандай касаллик ҳам кишининг руҳий
қиёфасини ўзгартиради, бироқ у кишини меҳнат қобилиятидан маҳрум
қилганда, одатдаги ҳаёт тарзини ўзгартирганда, янги ҳиссиётлар
пайдо
қилганда, жисмонан азоб чекканда ва юрак хасталиги хавф солганда айниқса
кучли реакция пайдо бўлади. Одамнинг психикасига, айниқса унинг ҳаётига
таҳдид соладиган касалликлар жуда оғир таъсир қилади. Беморлар муолажалар,
қаттиқ
товушлар, кучли ёруғ нур таъсиридан, оғриб тўрган аъзоларда қўпол
ҳатти-ҳаракатлар қилинганда қаттиқ изтироб чекадилар, улар оғриқ кучайган аъзога
тегишдан пайдо бўлган оғриқни айниқса оғир ўтказадилар.
Бунда беморлар
кўпинча оғриқ қўзғатувчиларга рўйи-рост аффектив реакциялар билан жавоб
берадилар.