У. И. ҚЎЧҚоров тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва
Download 1.88 Mb. Pdf ko'rish
|
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ўқув қўлланма Автосохраненный
- Bu sahifa navigatsiya:
- Интровертлашган шахслар
- Гипертим шахслар
Қўзғалувчан (эксплозив) шахслар – яққол эмоционал қўзғалишларга
мойил, бироқ тезда бу ҳол ўтиб кетади, улар узоқ муддат ўйланиб туриш ва хавотирланишга мойил эмас. Улар учун сабрсизлик хос ва ҳар қандай тўсқинлик уларни асабийлашишига, ҳатто жаҳл чиқишига ва агрессив ҳаракатларга олиб келиши мумкин. Натижада бундай беморларда айбдорлик ҳисси пайдо бўлмайди. Ўзларининг агрессив ҳатти-ҳаракатларини суҳбатдошнинг нотўғри тонда гапиргани, ҳодисаларнинг омадсизлик билан кечиши билан тушунтиришади (кўчириш ва изоляция механизмлари). Қўзғалувчан шахслар қатъиятлилиги, қўрқмаслиги, оғриққа чидамлилиги билан характерланади. Бу эса жароҳат олиш эҳтимолини оширади. Баъзан дарғазаблик чўққисида улар ўзларига жароҳат етказиши хам мумкин. Бошқа томондан улар спортда ўз қобилиятларини намоён қилиши мумкин. Бу типдаги шахслар асоциал ҳаракатларга ва алкогол суиистеъмол қилишга мойил бўлишади. Бу хусусиятларнинг янада ривожланиши эксплозив психопатияга олиб келади. Интровертлашган шахслар – биринчи навбатда камгаплик, мулоқотга эҳтиёж сезмаслиги билан характерланадилар. Бундай шахслар ички дунёси бой, интеллектуал ривожланган, ўқимишли бўлишади. Улар бошқалардан эшитган маълумотларидан кўра китобдан ўқиган маълумотларига кўпроқ ишонишади. Улар биров билан музоқаралашгандан кейин ҳам ўз нуқтаи назарида қолишади. Ҳар кунга муаммоларга улар бефарқ, хатто ўз ташқи кўринишига ҳам эътиборсиз бўлиши мумкин. Фантазиялари ўта мавҳум, баъзан эса мантиқсиз кўринади. Атрофдагилар ҳамма вақт ҳам уларнинг ҳис- туйғулари, хавотирланишини тушунмайдилар, бу шахсларнинг ўзлари эса ҳамдардликка мойил эмас. Стресс таъсирида ички қарама-қаршиликлар намоён бўлади ва невроз ривожланади, патологик тус олса эса шизоид психопатия келиб чиқади. Гипертим шахслар – доимий юқори активлик ва оптимизм билан характерланади. Улар ўз йўлларида бирор бир тўсиқ ёки муаммони пайқашмайди. Бундай беморларда экстраверсия ҳамдард бўлиш билан бирга 77 кузатилади. Бу шахслар ўта очиқ қўл, комфорт, қулай шароитни хуш кўришади. Активликнинг юқори бўлиши майлларнинг ошиши – гиперсексуаллик, иштаҳа ошиши билан кечади. Фикрлаши жуда ўзгарувчан, тез, кўпгина янги қизиқарли ғоялар пайдо бўлади, бироқ ғоялар охиригача уйланмаган, тезда диққати чалғийди, бошлаган ишни охиригача олиб боришмайди. Ўз қобилиятларига юқори баҳо беришга мойил, атрофдагилар орасида ўзларини устун сезишади ва доминант ўринларни эгаллашга ҳаракат қилишади. Коллективда эса демократик, ҳаммага маслаҳат берувчи бошлиқ ролини яхши ижро этишади. Ғояларини руёбга чиқаришга тўсқинлик қиладиган вазиятларда гипертим шахслар ўзларини ноқулай сезишади, уларда депрессия ривожланиши мумкин. Download 1.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling