У. И. ҚЎЧҚоров тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/75
Sana30.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1413097
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   75
Bog'liq
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ўқув қўлланма Автосохраненный

ШАХС АКЦЕНТУАЦИЯСИ 
 
Ҳаётга мослашувчанликни сақлаб туришда шахс хусусиятлари яққол 
бўлиши эмас, балки уларнинг гармоник ҳамжиҳатлиги, ички қарама-
қаршиликларнинг бўлмаслиги аҳамиятлидир.
Шахс 
хусусиятларининг яққол ифодаланиши – акцентуация 
(урғулашиш) дейилади. Урғулашган (акцентуациялашган) шахслар 
норманинг бир варианти сифатида кўрилади. Мослашишга мойиллик
профессионал ўсиб бориш, жамиятдаги турғун ўрин – кишининг 
соғломлигидан дарак беради. Шахсда у ёки бу хусусиятнинг ўта яққол намоён 
бўлиши руҳий бузилишнинг келиб чиқиш хавфини оширади. Бошқа 
томондан урғулашган шахсларда индивидуалликнинг яққоллиги сабабли 
баъзи сохаларда катта муваффакиятларга эришишига сабаб бўлади. 
«Урғулашган шахс» терминининг автори К.Леонгард. Личко эса 
акцентуациянинг баъзи типларини изоҳлаб берган. Шахс типи руҳий 
жароҳатловчи ҳодисаларга реакция махсус психологик ҳимоя механизмлари 
формаларини белгилайди. 
Демонстратив шахслар – экстровертлик ва ҳиссиётга бой тип. Ҳулқ-
атворида атрофдагилар эътиборига эҳтиёж сезиш асосий ҳисобланди. 
Эгоцентризм, ўзига юқори баҳо бериш, ҳаракат, мимика, гапиришларида 
намойишкороналик, атрофдагиларга ўзи ҳақида тааъссурот қолдириш учун 
очиқ рангда бўяниш, ҳар хил тақинчоқлар, бичимлари турлича кийимлар 
танланади. Уларга ёлғон гапириш, фантазияларга берилиш хос бўлиб, 
мулохазалари юзаки, инфантил. Бундай кишилар кўпчилик билан алоқа 
тутишади, бироқ бу алоқалар узоқ ва чуқур бўлмайди. Булар осон мулокотга 
киришади, 
кек 
сақламайдиган, 
бироз 
масъулиятсиз 
бўлишади. 
Текширишларнинг кўрсатишича, бундай шахс хусусиятлари кўпинча 
аёлларда кузатилади. Баъзи фаолият турларида намойишкороналик кўпроқ 
адаптацияланишга олиб келади. Мулоқотнинг бўлмаслиги эса аксинча 
истерик невроз ривожланишига олиб келади. Юқорида айтиб утилган шахс 


75 
хусусиятларининг патологик тус олиши эса истерик психопатия 
ривожланишига олиб келади. 

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling