У. И. ҚЎЧҚоров тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/75
Sana30.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1413097
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   75
Bog'liq
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ўқув қўлланма Автосохраненный

Психологик тузатиш йўли: Ўзи билармонликка йўл қуймаслик керак. 
Яхши,ижобий хислатларидан иш жараёнида унимли фойдаланса бўлади. 
Ҳамкасбларига сардор бўлса бўлади, лекин буйруқ беришга асосланган 
ҳаракатларига йўл қўймаслик керак. Ижтимоий онг ва дунёқарашнинг 
ривожланиши учун шароит яратиш тавсия қилинади. 
ТИП № 31 
 Э: 8-12; Н: 12-16. Уятчан, ҳасад қилмайди, мустақил бўлишга ҳаракат қилади. 
Кўнгли очиқ. Яқин кишиларга нисбатан эътиборли, ҳазилкаш. Муносабатларда 
тўла ишонишга мойил.Таваккал қилишдан хавф-хатардан қочади. Берилган 
тезликка чидамайди. Муваффақиятсизликда фақат ўзини айблайди. 
Психологик тузатиш йўли: Тинч-осойишта, мўътадил шароитни яратиш 
муҳим аҳамият касб этади. Иш масаласида ҳамиша активликка ундаш талаб 
қилинади. Тахминий, таваккалчи ва ташаббускорликни талаб қилувчи, 
фавқулоддаги ишларни тўлиқ муваффақият билан бажара олмаслиги мумкин. 
Кўпинча ҳамкорликда бажариладиган ишлар унга маъқул ва муваффақиятли. 
 ТИП № 32 
Э: 12-16; Н: 12-16. Бир оз шухратпараст. Ишдаги муваффақиятсизлик ўзига 
бўлган ишончга ҳеч қандай таъсир қилмайди. Қатъий, шижоатли, ҳеч нарсани 
эсдан чиқармайдиган. Низоли вазиятларда курашувчан. Баъзан, ноҳақ бўлсада ён 


192
беришни хоҳламайди. Муомалада ўз фикрини ўтказувчан. Ташқи активликни яхши 
баҳолайди. Ҳар нарсага ҳиссий жиҳатдан берилавермайди. 
Психологик тузатиш йўли: Келишмовчилик пайтида уни ҳимоя қилиш шарт 
эмас. Раҳбарлик лавозимида ишлаш ва одамлар билан яхши муомала ўрнатиш 
қийин. Лекин, яхшигина ижодий ва илмий ходим бўлиши мумкин. Алоҳида 
ташаббус ва жонбозлик кўрсатиб бажариладиган ишларга жалб этилса мазкур 
шахснинг ўз обрў – эътибори, соғлиги учун ҳам, меҳнат (ўқув) жамоаси равнақи 
учун ҳам фойдали эканлиги қайд этилади. 
(Шахс характералогик хусусиятларини ифодаловчи диогностик усул калити 
Кеттелл, Леонгард, Айзенк, Личко ва бошқа муаллифларнинг эмпирик меъёрлари 
асосида тузилган) 


193

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling