У. И. ҚЎЧҚоров тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/75
Sana30.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1413097
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   75
Bog'liq
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ўқув қўлланма Автосохраненный

 
 
ЛЮШЕР ТЕСТИ 
Бу тестни ўтказиш учун 6 та картадан фойдаланилади: уларнинг 4 таси асосий 
рангларга – ҳаворанг, яшил, қизил, сариқ ва 4 таси қўшимча рангларга 
(бинафшаранг, жигарранг, қора, кулранг. Синалувчининг қайси рангни танлашига 
қараб унинг руҳий ҳолати, кайфияти ва шахсий хусусиятлари аниланади. 


201
ХОТИРАНИ ТЕКШИРИШ УСУЛЛАРИ 
“Ўнта сўзни ёдлаш” усули. Синалувчига маъно жиҳатдан бир-бирига боғлиқ 
бўлмаган 10 та сўз айтилади ва синалувчи уларни ўзи хохлаган тартибда такрорлаб 
чиқиши керак. Масалан, уй, олма, қалам, осмон, темир, от, гул, қоғоз, дарё, ром. 
Синалувчи барча сўзларни тўғри айтиб бўлмагунча, текшириш давом 
эттирилаверади, яъни синовчи 10 та сўзни яна қайта айтиб чиқади, синалувчи эса 
уларни яна такрорлайди. Олинган маълумотлар жадвалга қайд қилиб борилади (4-
расм). Одатда 5-6 уринишдан сўнг барча 10 та сўз ҳам тўғри такрорланади. Агар 2-
3 уринишдан кейин синалувчи барча 10 та сўзни ўзи хохлаган тартибда тўла айтса, 
демак унинг хотираси жуда юқори, агар синовни 5-6 уринишдан кейин бажарса – 
хотираси яхши, агар 7-8 уринишдан кейин бажарса – хотираси бироз суст, агар 9-
10 уринишдан кейин бажарса ёки бажара олмаса, демак унинг хотираси жуда суст 
ҳисобланади. Ушбу сўзларни синалувчини огоҳлантирмасдан туриб 30 минутдан 
сўнг қайта айтиб беришни сўраш мумкин. 
10 та сўзни ёдлаш усули
Ҳикояларни такрор айтиб бериш усули.
Синалувчига кичикроқ бир ҳикоя ўқиб эшиттирилади. Ҳикоя ўқиб 
бўлингандан сўнг синалувчидан уни такрор айтиб бериш сўралади ёки ушбу 
ҳикояни қоғозга тушириб бериш сўралади. Бунда синалувчи ҳикояни нақадар тўғри 
айтаётгани ёки тўғри ёзиб бергани текширилади. Синалувчи сўзларнинг ўрнини 
маъно жиҳатдан бошқа сўзлар билан алмаштирмай айтиши, сўзларни 
такрорламаслиги ёки жумлаларни тушириб қолдирмаслиги керак. Чунки хотира 
текширилаяпди. Синов бир марта ўтказилади. 
Кўрув хотирасини текшириш усули. Синалувчига 10 та картон қоғозга 
чизилган турли хил геометрик фигуралар ва расмлар кўрсатилади. Масалан, ромб, 
учбурчаг, тўртбурчак, жўжа, қуёш, пиёла, балиқ, соябон, мих, самолёт. Синалувчи 
уларни қоғозга чизиб бериши керак ёки номини ёзиши керак. 


202

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling