У. И. ҚЎЧҚоров тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/75
Sana30.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1413097
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   75
Bog'liq
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ўқув қўлланма Автосохраненный

ҲИССИЁТНИ ТЕКШИРИШ УСУЛЛАРИ 
Қўрқув ва хавотирни текшириш учун тестлар 
Қўрқув ва хавотир ҳар биримизда кузатилиб туради. Агар бу ҳолат тез-тез 
кузатилиб турса Сиз Спилбергер-Ханин шкаласидан фойдаланишингиз мумкин. Бу 
тестни ҳар бир одамнинг ўзи тўлдиради. Бу тест хулосалари бўйича психологга 
учраб маслаҳат олишингиз мумкин.
СПИЛЬБЕРГЕР-ХАНИН ШКАЛАСИ 
(хавотирни баҳолаш учун) 
Исму шарифи___________________________ Текширув санаси______ 
Кўрсатма: Қуйида келтирилган ҳар бир жумлани диққат билан ўқинг ва айнан 
ҳозирги пайтда ўзингизни қандай ҳис қилаётган бўлсангиз шунга мос жавобларни 
белгиланг. Саволлар устида узоқ ўйланманг ва хаёлингизга келган биринчи 
жавобни белгиланг, чунки тўғри ёки нотўғри жавоблар йўқ.
Маълумотларни таҳлил қилиш ва ҳисоблаш: 
Белгиланган 3, 4, 6, 7, 9, 12, 13, 14, 17, 18 рақамлар йиғиндиси – (∑1) 
ҳисобланади, кейин қолган 1, 2, 5, 8, 10, 11, 15, 16, 19, 20 рақамлар йиғиндиси – 
(∑2) ҳисобланади. Қуйидаги формула
РХ = ∑1 – ∑2 + 35 
бўйича реактив хавотир (РХ) даражаси аниқланади. 
Худди шундай тарзда ШХ = ∑1 – ∑2 + 35 формула бўйича 
шахсий хавотир (ШХ) даражаси аниқланади. 
Бу ерда ∑1 – 22, 23, 24, 25, 28, 29, 31, 32, 34, 35, 37, 38, 40 рақамлар бўйича 
жавоблар йиғиндиси; 
∑2 – 21, 26, 27, 30, 33, 36, 39 рақамлар бўйича қолган жавоблар йиғиндиси.
Хавотир даражалари:
Енгил хавотир – 30 баллгача;
Ўрта даражадаги хавотир – 31–45 балл;
Кучли хавотир – 46 ва ундан юқори балл. 


204
ДЕПРЕССИЯ ЁКИ КАЙФИЯТНИ БАҲОЛАШ УЧУН ТЕСТЛАР 
Бу ерда депрессия, яъни кайфият даражасини баҳолаш учун 2 та тестни 
келтириб ўтамиз. Энг осон ва кўп қўлланиладиган тестлардан бири Цунг тести 
бўлиб, унинг ёрдамида ўзингизнинг кайфиятингиз даражасини баҳолашингиз 
мумкин.
Цунг шкаласи 
(депрессияни баҳолаш учун) 
Исму шарифи___________________________ Текширув санаси______ 
Кўрсатма: Қуйида келтирилган ҳар бир жумлани диққат билан ўқинг ва айнан 
ҳозирги пайтда ўзингизни қандай ҳис қилаётган бўлсангиз шунга мос жавобларни 
белгиланг. Саволлар устида узоқ ўйланманг ва хаёлингизга келган биринчи 
жавобни белгиланг, чунки тўғри ёки нотўғри жавоблар йўқ. 
Баллар: 
Ҳеч қачон 1
Баъзан 2
Тез-тез 3
Деярли ҳар доим 4
Тўғри саволлар: 1,3,4,7,8,9,10,13,15,19 
Тескари саволлар: 2,5,6,11,12,14,16,17,18,20 
Депрессия даражаси (ДД) қуйидаги формула орқали аниқланади: 
ДД = ∑тўғ. + ∑тес., 
Бу ерда ∑тўғ. – белгиланган “тўғри” саволлар йиғиндиси;.∑тес.,– белгиланган 
“тескари” саволлар йиғиндиси.
Депрессия даражаси: 
Депрессия йўқ - 50 баллгача (ёки 40 хом баллар); 
Енгил депрессия - 50–59 (40-48 хом баллар); 
Ўрта даражали депрессия - 60–69 (48–55 хом баллар; 
Оғир депрессия - 70 ва ундан юқори (56 ва ундан юқори хом баллар 
Хом баллар = тўғри +тескари баллар; 
Стандарт баллар = (хом баллар х 100)/80 


205

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling