ИНТЕЛЛЕКТ ДАРАЖАСИНИ ТЕКШИРИШ УЧУН ВЕКСЛЕР ТЕСТИ
Векслер тести (шкаласи) интеллект даражасини текшириш учун энг кўп
қўлланиладиган тест ҳисобланади. Дэвид Векслер томонидан 1939 йили ишлаб
чиқилган. Ушбу тест турли ёшдагиларнинг интеллект даражасини, аниқроғи ақлий
ривожланиш даражасини аниқлаш ва баҳолаш учун қўлланилади.
Д. Векслер умумий интеллект даражасини аниқлаш учун вербал ва новербал
тест саволларини ўйлаб топган. Векслер тести (шкаласи) 11 та алоҳида субтестдан
иборат бўлиб, уларни 2 га ажратган: 6 та вербал ва 5 та новербал субтестлар. Ҳар
бир тест 10 тадан 30 тагача бирин-кетин мураккаблашиб борадиган саволлар ва
топшириқлардан иборат. Вербал тестлар умумий саводхонликка оид савол ва
топшириқлардан таркиб топган бўлса, новербал тестлар турли шаклларнинг
етишмаётган деталларини топиш, мураккаб фигуралар яратиш, уларнинг кетма-
кетлигини аниқлаш каби кўрсатмалардан иборат. Бажарилган ҳар бир субтестга
балл қўйиб борилади ва уларнинг ҳаммаси умумлаштирилиб интеллект
даражасини (IQ) кўрсатувчи ягона балл аниқланади.
Векслер бўйича IQ-кўрсаткичлари:
Жуда юқори – 130 балл. Юқори – 120-129 балл.
Яхши – 110-119 балл. Ўртача – 90-109 балл.
Паст – 80-89 балл. Ёмон – 70-79 балл.
Ақлий дефект– у 2,2%
Мутахассислар фикрича, ер шари аҳолисининг 2,2 % жуда юқори, 6,7 %
юқори, 16,1 % яхши, 50 % ўртача, 16,1 % паст, 6,7 % ёмон интеллектга эга бўлса,
аҳолининг 2,2 % ақлий дефект билан туғилган. Бироқ бу тадқиқот иши барча
давлатларни ўз ичига қамраб олмаган.
Фикрлаш қобилияти ва инттеллект даражасини текшириш учун жуда кўп
тестлар мавжуд, уларни махсус адабиётлардан топиш мумкин. Тест ўтказишда
эҳтиёт бўлиш ва уларни кетма–кет қўллайвериш керак эмас. Чунки бу
синалувчининг диққатини чарчатиб қўяди ва унинг фикрлаш қобилияти ҳақида
нотўғри хулоса чиқариб қўйишга олиб келади. Демак, тест ўтказувчи махсус
тайёргарликдан ўтган бўлиши керак.
203
Do'stlaringiz bilan baham: |