Учебно-методическое пособие для студентов по направление трудовое обучения. Гулистан. 2011. 125- стр. Данное учебно-методическое пособие раскрывает научные и практические основы


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/123
Sana17.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1097559
TuriУчебно-методическое пособие
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   123
Bog'liq
zB27KovZQZqUPZYnhtq7Qdj81mJymLIPD7z7TAtK

9. Политехник тамойил-назарияни амалиёт билан боғлаб ўтишда политехник
тамойил асосий ролни ўйнайди. Мактаб устахоналаридаги меҳнат таълимининг 
мазмуни, яъни машиналар, меҳанизмлар, асбобларнинг тузилиши, ишлаш 
принциплари, шунингдек, технологик жараёнлар, меҳнат усуллари ва амалий 
машғулотларнинг бажариш йўллари ҳақида техникавий маълумотлар политехник 
характер касб этади. 
Политехник тамойил шу билан ҳам характерланадики, ўқувчиларга, мавзуга мос
равишда ишлаб чиқариш соҳаларидаги автоматлар, мосламалар, ишлаб чиқариш 
жараёнлар ҳақида тушунчалар бериб боришни билдиради. Ўқитувчи иш 
соҳасидаги ўзгартиришларни, техника ва фан соҳасидаги янгиликларни меҳнат 
таълими дарси орқали ўқувчиларга етказиб бериши керак.
10. Унумли меҳнат асосида ўқитиш-ўқувчи ўз меҳнатининг пировард якунини
кўргандагина унда меҳнатга қизиқиш ҳамда меҳнат кишисига ҳурмати ортиб боради. 
Шунинг учун ҳам меҳнат таълими дарслари унумли меҳнат асосида олиб борилади. 
Назорат саволлари. 
1. таълим жараёнида ўқувчиларга тарбия бериш қандай олиб борилади. 
2. дарс ўтишда илмийликнинг аҳамияти?
3. ўқувчиларнинг онглилиги ва фаоллиги қандай оширилади? 
4. назария ва амалиётни бир-бирига боғлиқлигининг аҳамиятини изоҳлаб беринг? 
5. ўқув материали тизимлилигининг аҳамияти. 
6. материалларни энг соддадан мураккабликка аста-секин ўтилишининг аҳамиятини 
тушунтиринг. 
7. дарсларни кўргазмали ўтишнинг аҳамиятини тушунтириб беринг. 
8. ўқувчи билимининг пухта бўлиши нималарга боғлиқ ? 
9. дарс мавзулари ўқувчиларга мос ва тушунарли бўлиши учун нималарга аҳамият 
берилади? 
10. ўқув устахоналаридаги меҳнат таълимини мазмунини тушунтиринг. 
11. меҳнат таълими унумли меҳнат билан олиб борилганда қандай натижага 
эришилади. 
Хулоса: 
Дидактика таълим назариясидир. 
Ўқувчиларнинг билим фаолиятини, хусусиятини белгилайдиган асосий қоидалар, 
тарбия билан чамбарчас боғланган таълим жараёнини ташкил этишга асос бўлади. Таълим 
жараёнида тарбия амалга ошади. 
Меҳнат таълими жараёнида ўтилаётган мавзуларнинг мазмунидан келиб чиқадиган 
тарбиявий томонларни тўғри белгилаш ва уни таълим билан бирга бир бутунликда амалга 
оширишни таъминлаш жуда муҳим ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга. 
Меҳнат таълими ўқитувчиси ўқувчиларни онгли равишда тушунишини ва билиш 
фаоллигини, фикрлаш жараёнларини шакллантириш учун шароит яратиши лозим. 
Таълимда онглилик ва активлик узвий боғлиқдир.
Назарияни амалиёт билан боғлаб олиб бориш энг асосий етакчи тамойилдир. 
Назарияни амалиёт билан боғлашнинг ҳар хил формаларидан фойдаланиш орқали 
ўқувчилардаги билим сифатини оширишга эришилади. Меҳнат таълими машғулотларини 


30 
кўрсатмали, ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини эътиборга олиш ва уларни унумли меҳнат 
орқали олиб бориш ўқувчилар билими сифатини ва дарс самарадорлигини оширади. 

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling