Учебно-методическое пособие для студентов по направление трудовое обучения. Гулистан. 2011. 125- стр. Данное учебно-методическое пособие раскрывает научные и практические основы


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/123
Sana17.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1097559
TuriУчебно-методическое пособие
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   123
Bog'liq
zB27KovZQZqUPZYnhtq7Qdj81mJymLIPD7z7TAtK

ЎЗБЕК МИЛЛИЙ ТАОМЛАРИ
Ўзбек пазандалиги қадимий анъаналарга эгадир. У бошқалардан таомларни ўзига хос 
тайёрлаш технологияси, ишлатиладиган маҳсулотлар турининг кўплиги билан фарқ 
қилади, асосийси ўзбек ҳалқининг турмуш тарзини ва меҳмоннавозлик маданиятини 
ифодалайди.
Донғи кетган ўзбек пазандалигига Марказий Осиё давлатларида ва минтақамиздан ҳам 
йироқларда зўр қизиқиш уйғотмоқда. У нафакат Ўзбекистон худудида яшайдиган бошқа 
ҳалқларнинг овқатланиш тарзига таъсир кўрсатибгина қолмасдан, айни чоғда қушни 
ҳалқларнинг таом тайёрлашдаги энг яхши анъаналарини қабул қилиш натижасида ўзи ҳам 
такомиллашиб боради. Шу сабабли кўпгина таомларнинг ресептура ва технологиясида бир-
бирига ўхшашликларни пайқаш қийин эмас. 
Ўзбеклар таомлари турларига кўпинча оз бўлсада, такомиллаштирилган бошқа ҳалқлар 
таомларини ҳам кушишади. 
Чинакам ўзбек миллий таомлари бошқа ҳалқларнинг таомларидан ўзининг хилма-хиллиги 
билан ҳамда тайёрлаш технологияси билан тубдан фарк қилади. 
Мавжуд ресептуралар тўпламига кирган ўзбек миллий таомларининг технология ва 
ресептуралари умумий овқатланиш корхоналари учун мўлжалланган. Шунинг учун улар
хатто баъзи таомларни Республика минтақаларида тайёрлашнинг ўзига хос хусусиятларини 
ҳисобга олмасди. Шу боис амалдаги ресептуралар тўпламлари ўзбек ҳалқи турмуши 
маданияти ҳакида тўлиқ, маълумот бера олмайди. Холбуки, бундай фарқлар ва хусусиятлар 
аҳоли этник қатламлари, дини, турмуши ва умумий маданиятида ўз ифодасини топиб 
қолмасдан, ҳатто иқлим шароитларига ҳам мослашишни кўрсатади. 
Ўзбекистон кўп йиллар давомида пахта етиштиришга ихтисослаштанлиги сабабли, аввал 
Республика ҳудудида йетиштирилган дон, мой ва сабзавот ўсимликлари турларини сўнгги 
йилларда фақатгина ахоли томорқаларида учратиш мумкин бўлиб қолди. Буларга кунжут, 
зиғир, мош, нўхат, жухорининг маҳаллий навлари ва бошқаларни киритиш мумкин. 
Илгарилари машҳур бўлган миллий таомлар унутилиб юборилаёзди. 
Миллий меросимизни, шу жумладан, пазандачилик меросини сақлаб қолиш ўта муҳим ва 
бажарилиши шарт бўлган вазифа, деб ўйлаймиз. 
Махаллий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва улардан тайёрланади ва таомлар турларини 
кўпайтириш республика ҳалқлари дастурхонини хилма-хил қилишга имкон беради. 


42 

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling