Учебно-методическое пособие для студентов по направление трудовое обучения. Гулистан. 2011. 125- стр. Данное учебно-методическое пособие раскрывает научные и практические основы


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/123
Sana17.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1097559
TuriУчебно-методическое пособие
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   123
Bog'liq
zB27KovZQZqUPZYnhtq7Qdj81mJymLIPD7z7TAtK

ЎЗБЕКЧА ШИРИН ТАОМЛАР
Ширинликлар ва қандолатлар ўзбек дастурхонининг ажойиб безагидир. Ширинлик 
сифатида ҳар хил мурабболар, қиём, ҳолва, нишолда, ҳолвайтар ва турли конфетлар 
қуйилади. Яхши мураббо тайёрлаш учун қиёмнинг қандай пишишини аниқлаш катта 
аҳамиятга эга. Уй шароитида қиёмнинг пишганини аниқлаш учун қуйидагиларга эътибор 
берилади:
Тайёр бўлган мураббо қиёмни ликопчага томизилса, томчи ёйилиб кетмаслиги керак.
1. Мураббо батамом пишган бўлса, киёмнинг кўпиги идишнинг ўртасига тўплана 
бошлайди.
2. Пишган мева мураббо идишнинг юзида қалқимасдан қиём ичида бир текис 
тарқалган бўлади.
3. Яхши пишган мураббодаги мева ўзига қиёмни яхши шимган ва тиниқ тусда 
бўлади. Бир томчи қиёмни совуқ сувли пиёлага томизилганда , у ериб кетмаса, 
яъни қотиб турса, қиём пишган ҳисобланади.
ҚУЛУПНАЙ МУРАББО.
1кг қулупнай учун керакли масаллиқлар:
1 кг шакар, ярим стакан сув, 3-4 томчи эссенсия.
Ишнинг тартиби:
1. Қулупнайнинг ярим пишган майдароқларидан олиб тозаланади.
2. Тайёр қулупнайни сирланган ёки чинни идишга солиб устидан шакарнинг 
ярмини сепилади ва 5-6 соатгача салқинроқ жойга қуйилади .
3. Қулупнайнинг шарбати чикади, бу шарбатни мураббо пишириладиган идишга 
қуйиб, қолган шакар билан бирга қиёмни қайнатилади.
4. Сўнгра қулупнайни солиб ва оловни пасайтириб пиширишни охиригача 
етказилади. Қиёмнинг кўпигини ёғоч қошиқда вақти-вақтида олиб турилади.
5. Тайёр мураббони совитиб, шиша банкаларга солишда унга 3-4 томчи қулупнай 
ессенсияси ҳам қўшилса, яхши бўлади. 
Учинчи саволнинг баёни: 
«Сервис 
хизмат» 
 
бўйича 
ўқувчиларга 
бериладиган 
билимлар
Умумлаштирилган ДТС ва ўқув дастури бўйича ўқувчилар қуйидаги 
билимларга эга бўлишлари керак:
Пазандачилик асослари
Пазандачилик асослари бўйича ўқувчиларга қуйидаги билимлар берилиши лозим: гўшт ва 
гўшт маҳсулотларини озуқавий қиймати аҳамияти, балиқ маҳсулотларини аҳамияти, гўшт 
ва балиқ маҳсулотларининг сифатига бўлган талаблар, сақланиш муддатлари. Таом 
тайёрлаш учун жиҳозланган иш ўрнини ташкил этиш, маҳсулотларига бирламчи ишлов 
бериш, санитария-гигиена талаблари ва ҳавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиш. 


43 
Сабзавот ва мевалардан консервалар тайёрлаш учун жиҳозланган иш ўрнини ташкил 
этиш, электр гўшт майдалагичнинг тузилиши вазифаси ишлаш принципи, қандолат 
маҳсулотларини тайёрлаш учун иш ўрнини ташкил этиш. Қандолатчилик жиҳозларидан 
фойдаланиб чак-чак тайёрлаш майда тўғралган гўштдан гуляш, бистрогин тайёрлаб 
дастурхонга тортиш, карам ва узум баргидан дўлма тайёрлаш ва дастурхонга тортиш 
ўзбек миллий таомларидан палов тайёрлаш технологиясини билиш.

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling