Учебное пособие подготовлено на государственном языке на основе образовательных стандартов и учебного плана предмета «Общая психология и педагогика»
Download 455.35 Kb.
|
УП.ўқув қўлланма тайёри (1)
Характер тизими
Юқорида санаб ўтилган сифатлар аслида шахснинг ҳаётдаги йўналишларидан келиб чиқади. Чунки йўналиш - одамнинг борлиққа нисбатан танловчан муносабатининг акс этишидир. Бундай йўналиш турли шаклларда намоён бўлади: диққатлилик, қизиқувчанлик, идеаллар, маслаклар ва хиссиётларда. Характер хусусиятларининг нималарда намоён бўлиши, уларнинг белгилари масалси ҳам амалий жиҳатдан муҳимдир. Аввало характер инсоннинг хатти- қаракатлари ва амалларида намоён бўлади - одамнинг онгли ва мақсадга қаратилган харакатлари унинг к и м эканлигидан дарак беради. Нутқининг хусусиятлари (баланд товуш билан ёки секин гапириши, тез ёки босиқлиги, эмотсионал бой ёки жонсиз) ҳам характернинг йўналишини белгилайди. Ташқи қиёфа - юзининг очиқ ёки тунд эканлиги, кўзларининг самимий ёки жоҳиллиги, қадам босишлари - тез ёки босиқ, майда қадам ёки салобатли, туриши - виқорли ёки камтарона, буларнинг ҳаммаси характерни ташқаридан кузатиб ўрганиш белгиларидир. Лекин характер ва унинг ривожланиши, намоён бўлиши учун умумий қонуният шуки, у ташқи муҳит таъсирида, турли хил муносабатлар тизимида шаклланади ва шароитлар ўзгариши билан ўзгаради. Ҳар бир касб - ҳунар ўзининг талаблари мажмуи - профессограммасига эгаки, у шу касб билан шуғулланаётганлардан ўзига хос психологик қирралар ва хоссалар бўлишини тақозо этади (психометрия). Шунинг учун ҳам врачнинг, ўқитувчининг, мухандиснинг, ҳарбийларнинг, артистларнинг ва бошқаларнинг профессоионал сифатлари ҳақида алоҳида гапирилади. Ана шу касб соҳиблари, уларнинг иш мобайнида кўрсатадиган индивидуаллиги ичида эса характерологик ўзига хослик катта аҳамиятга эга ва буни нафақат шахснинг ўзи, балки уни ўраб турган бошқалар ҳам яхши билишлари керак. Характер. Грекчадан таржима қилинганда “характер”-бу “зарб қилиш” “белги” демакдир Ҳақиқатан ҳам ҳарактер кишиниг жамиятда яшаб эгаллайдиган алоҳида белгиларидир Шахснинг индивидуаллиги писихик жараёнларнинг ўтиш хусусиятларида (яхши хотира, хаёл, зеҳни ўткирлик ва бошқа) темперамент хусусиятларда намоён бўлишига ўхшаб, характернинг хислатларида ҳам кўринади. Характер-шахнинг фаолият ва муомилада таркиб топадиган ва намоён бўладиган барқарор индивидуал хусусиятлари бўлиб, индивид учун типик хулқ-атвор усулларини юзага келтиради. Кишининг шахси у нима қилаётгани билан эмас, балки уни қандай бажараётгани билан характерланади.Умумий манфаатлар ва этиқодлар асосида ҳаракат қила бориб, ҳаётда умумий мақсадларга интила бориб, одамлар ўз ижтимоий хулқ-атворида, ўз ҳатти-ҳаракатларида ва ишларида ҳар хил, баъзан эса қарама-қарши индивидуал хусусиятларни намоён қилишлари мумкин.Бошқа одамлар билан биргаликда ўшандай қийинчиликларни бошдан кечириши, ўз мажбуриятларини муваффақият билан бажариши, бир нарсани севиши ёки севмаслик, лекин айни пайтда юмшоқ, гапга кўнадиган ёки шавқатсиз, муросасиз, қувноқ ёки ғамгин, қаътий ёки журъатсиз, чиқишимли ёкичиқишаолмайдиган бўлиши мумкин.Ўқувчиларга қаратилган маъносига кўра бир хил танқийдий мулоҳазалар бир хил педагоглар томоидан ҳамиша юмшоқ,боадаб,хайриҳоҳ шакилда бошқалари томонидан эса қўпол ва беандишалик билан баён қилинади.Ҳаётга қарама-қарши нуқтаи назарларда бўлган,ҳар хил манфаатларга эга, турли маданий даражада бўлган,ҳар хил аҳлоқий принсипларга эга бўлган одамларда ўрнашиб қолган ана шу индивидуал хусусиятлар одамда янада кўпроқ даражада кескин ифодаланган бўлади.Кишининг характерини ташкил этувчи бу индивидуал хусусиятлар мавжуд. Download 455.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling